Ваҳоланки, охирги вақтлар кўтарилиш қайд этган «Сурхон» ва «Сўғдиёна» клублари мезбон мақомида ўйнади. Лекин омадсизлик домига тушиб қолган «Навбаҳор» ва барқарорликни йўқотган «Пахтакор» улар олдида бош эгишни хоҳламади. «Сўғдиёна»нинг мағлубияти ортидан эса «Насаф» пеш-қадамлик мавқеини янада мустаҳкамлади 6 очколик фарқ кўринишида. Аслида 1 ва 2-ўрин эгалари ўртасидаги жарлик янада катталашиши ҳеч гап эмасди. Фақат ОКМК «Дўстлик» стадионида «Бунёдкор» дарвозасини сўнгги дақиқаларда нишонга олиб, 2-ўринга сакради ва «Насаф»нинг бош тақибчисига айланди қайта.
«МЕТАЛЛУРГ» - «ДИНАМО» - 0:1 (0:1)
Гол: Анвар Ҳожимирзаев (45+1).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Анвар
Ҳожимирзаев («Динамо»).
«НЕФТЧИ» - «ОЛИМПИК» - 3:0 (1:0)
Голлар: Нсунгуси Эффионг (13), Азиз
Амонов (71, 77).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Азиз Амонов («Нефтчи»).
«ЛОКОМОТИВ» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 4:2 (4:1)
Голлар: Жасур Ҳакимов (11), Шодиёр Шодибоев (15), Сардор Абдунабиев (18), Михаил Гашченков (21) - Элгужа Лобжанидзе (35, 54-пен.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шодиёр Шодибоев («Локомотив»).
«НАСАФ» - «АНДИЖОН» - 3:0 (2:0)
Голлар: Жамбули Жигаури (3), Зоран
Марушич (22, 68).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жамбули Жигаури («Насаф»).
---------------------------------------------------------
«СЎҒДИЁНА» - «ПАХТАКОР» - 0:1 (0:0)
26 август. Жиззах. «Марказий» стадиони.
4002 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Руслан
Самандаров, Амал Султонов, Тўрабек Суюнов.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов.
Гол: Суҳроб Иззатов (67-авт.).
«Сўғдиёна»: 21. Муҳаммадюсуф Собиров,
3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 8. Владимир Йовович (99. Умид Султонов, 76), 9. Самандар Мавлонқулов (11. Зоран Петрович, 56),
14. Люпче Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов, 23. Суҳроб Иззатов (6. Алишер Салимов, 76),
28. Станислав Андреев, 32. Нодир Сойибов
(82. Фазлиддин Омонкелдиев, 79), 33. Олег Зотеев.
«Пахтакор»: 12. Владимир Назаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 10. Драган Черан, 22. Умар Адҳамзода (30. Отабек Жўрақўзиев, 90), 23. Абдруаф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев, 33. Дониёр Абдуманнопов
(99. Улуғбек Ҳошимов, 78), 40. Кими Мерк
(17. Достон Ҳамдамов, 46), 44. Маҳмуд
Маҳаммаджонов (2. Беҳруз Асқаров, 90+4),
55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Огоҳлантиришлар: Владимир Йовович (21), Умид Султонов (83), Олег Зотеев (90+7) - Абдурауф Бўриев (60), Драган Черан (71), Владимир Назаров (88), Улуғбек Ҳошимов (90).
Четлатиш: Хондамир Мустафоқулов
(ўйиндан кейин, С.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммадрасул Абдумажидов («Пахтакор»).
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ўйинни тўлиқ назорат остида ушлашни ўйлагандик. Яъни биринчи дақиқадан финал ҳуштаги янграшига қадар курашишни режалаштиргандик. Назаримда, бунга эришдик - йигитлар фаоллик кўрсатишди. Биринчи бўлим дуранг натижа учун мос бўлди. Чунки атиги битта вазият яратдик. Танаффусдан кейин эса ҳужумкорлик ошди, вазиятлар кўпайди. Йигитларни муҳим ғалаба билан табриклайман. Қисқаси, бугунги ўйин учун тайёрлаган режамиз иш берди.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин. Ҳар икки жамоа ғалаба учун курашди. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Йигитлар билан ғалабадан бошқа йўл йўқлиги бўйича келишиб олгандик. Бироқ биргина гол туфайли ютқаздик. Шу ҳам ўз хатомиз ортидан юзага келди. Умумий баҳо берсак, йигитлар ёмон ҳаракатланишмади. Вазиятлар яратдик, фақат улардан самара чиқаролмадик. Битта гол туфайли мағлубиятга учраш аламли. Йигитлар буни унутиб, тезда ўзларини тиклаб олишларига ишонаман. Футболда майда деталлар ҳам аҳамият касб этиши бугун ҳам ўз исботини топди. Мавлонқулов қизил карточка ортидан 3та ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. Ёшлар жамоаси учрашувлари ва кубок турнирини қўшиб ҳисобласак, 8та баҳсда майдонга тушолмади. Бундай ҳолатда ўйин амалиётини йўқотиб қўйиши мумкин. Ёш футболчи ўйнамаса, тонусдан ҳам чиқиб кетади. Ҳакамлар қўмитаси қизил карточка кўрсатилган вазиятни қайта кўриб чиқишлари керак.
--------------------------------------------------------
«СУРХОН» - «НАВБАҲОР» - 0:1 (0:1)
26 август. Самарқанд. «Динамо» стадиони.
1036 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Маъруф Тиллоев.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Хайринисо Эркинова.
Гол: Сияваш Ҳақназари (18).
«Сурхон»: 86. Даврон Мерганов, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Жамалдин Ходжаниязов,
6. Беҳзод Шамсиев, 10. Дмитрий Плетнёв
(8. Ҳумоюн Шербўтаев, 57), 17. Жаҳонгир Абдусаломов, 19. Муҳаммадали Абдураҳмонов
(11. Абдуғафур Ҳайдаров, 57), 23. Егор Кримец, 27. Асилбек Жумаев (77. Асадбек Каримов, 73), 66. Беҳруз Шайдулов, 98. Фаррух Икромов
(7. Достон Турсунов, 57).
«Навбаҳор»: 35. Санжар Қувватов, 8. Сияваш Ҳақназари, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 21. Гиорги Никабадзе (88. Асадбек Жўрабоев, 81), 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 55. Комил Тожиддинов (12. Саидазамат Мирсаидов, 86), 77. Аброр Исмоилов (17. Руслан Жиянов, 74).
Огоҳлантиришлар: Асадбек Каримов (78) - Санжар Қувватов (90+1).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Сияваш
Ҳақназари («Навбаҳор»).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи): - Жамоа бошқарувига келганимдан буён илк марта ҳам натижа, ҳам ўйин сифатидан қониқдим. Йигитларга раҳмат, улар бугун бор маҳоратларини ишга солишди. Ҳисоб адолатли бўлди, менимча. Таркибимизда номдор ва тажрибали футболчилар бор. Шундай экан, биздан яхши натижа кутишади, албатта. Таъкидлаш жоиз, чемпионлик учун кураша оладиган футболчиларимиз бор. Бироқ биринчи даврада бой берилган очколар, ҳозирга келиб дуранглар сони 8та етгани чемпионлик ҳақида ўйлашга имкон қолдирмаяпти. Лекин бўшашмасдан давом этсак, натижанинг ўзи келади. Бугун жамоада ҳамма яхши ўйнади - дарвозабондан тортиб, ҳужумчиларгача. Ғалаба ҳар доим ишонч кайфиятини шакллантиради. Олдимизда масъулиятли ўйин бор. «Пахтакор»га қарши баҳсга ҳам одатий тайёргарлик кўрамиз. Ўртада финал йўлланмаси бор, масъулият шунга яраша катта, албатта.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Мураккаб ўйинда ютқаздик. «Навбаҳор» очко учун жиддий курашишини билардик, шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бироқ ўйин биз кутган даражада ривожланмади. Биринчи бўлимда гол қўйиб юборганимиздан сўнг ҳужумни кучайтиришни режалаштирдик ўз-ўзидан. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик, вазиятлар яратдик, бироқ... «Пахтакор» билан бўлган оғир ўйин чарчоғи ҳам сезилиб турди. Бизни Ўзбекистон кубоги ярим финали кутиб турибди. Тайёргарлик учун вақт жуда оз. Лекин учрашув аҳамиятини тушуниб турибмиз. Йигитларда жисмоний ва руҳий чарчоқ бор, буни енгиб ўтишимиз керак. Асосий дарвозабон Дилшод Йўлдошев сентябрь ойида сафга қайтади, Даврон Мерганов билан эса ҳаммаси яхши.
«БУНЁДКОР» - ОКМК - 0:1 (0:1)
27 август. Тошкент вил. «Дўстлик» стадиони.
571 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳакамлари: Равшан Абдувоҳидов, Эдита Миробидова.
Гол: Авазбек Ўлмасалиев (86).
«Бунёдкор»: 1. Марин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 8. Фране Чирьяк (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 90+1),
11. Темурхўжа Абдухолиқов (74. Луис Качорри, 75), 22. Усмонали Исмоналиев (65. Аҳмадулло Муқимжонов, 75), 23. Асадбек Раҳимжонов,
25. Ицуки Урата, 41. Андрия Филипович
(77. Музаффар Олимжонов, 64), 57. Амирбек Тўрақулов, 66. Азиз Тўлқинбеков (10. Расул Йўлдошев, 46).
ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (77. Нодир Абдураззоқов, 84), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчес (19. Михаил Клепач, 84), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Клейди Даци (18. Азиз Холмуродов, 67), 15. Ойбек Рустамов, 21. Саидафзал Аҳроров (22. Шоҳруҳ
Гадоев, 67), 28. Арихиро Сентоку.
Огоҳлантириш: Авазбек Ўлмасалиев (86, О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Арихиро Сентоку (ОКМК).
Назоратчи: Рустам Бобомуродов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Миржалол Қосимов (ОКМК клуби бош мураббийи): - Фурсатдан фойдаланиб бутун Ўзбекистон аҳлини «Мустақиллик байрами» куни билан муборакбод этаман. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Муҳими 3 очкони қўлга киритдик. Жамоани олдинда кичик таътил кутиб турибди. Икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Ўйиннинг якуний қисмида стандарт вазиятдан киритган голимиз бизга 3 очкони тақдим этди. Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим. Навбатдаги учрашувларда «Бунёдкор» жамоасига омад тилайман.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» клуби бош мураббийи): - Бу ўйин ҳақида фикр билдириш ҳам оғир. Бугун очиқ футбол ўйнашга интилдик. Балки натижа келтириши ҳам мумкин эди. Ҳар ҳолда, гол урганимизда натижа бошқача бўларди. ОКМК эса ўз имкониятидан фойдаланиб кетди. Жавобгарликни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Умуман, биз ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатаяпмиз. Бугун ҳам биринчи бўлимда 4-5та голли вазиятлар яратдик, лекин ҳал қилувчи паллада аниқлик етишмади. Айрим вазиятлар бўлди, нега гол ура олмаганимизни қабул қилиш қийин. Биз учун навбатдаги ҳар бир ўйин финал мақомида бўлади.
1 НАСАФ 17 11 5 1 25-9 38
2 ОКМК 17 10 2 5 30-21 32
3 СЎҒДИЁНА 17 9 3 5 29-20 30
4 ПАХТАКОР 17 8 4 5 25-20 28
5 НЕФТЧИ 17 7 5 5 19-16 26
6 СУРХОН 17 7 4 6 20-21 25
7 НАВБАҲОР 16 5 8 3 22-18 23
8 ДИНАМО 16 5 5 6 20-22 20
9 ОЛИМПИК 17 5 5 7 17-19 20
10 АНДИЖОН 17 4 7 6 26-27 19
11 ҚИЗИЛҚУМ 17 4 6 7 17-22 18
12 ЛОКОМОТИВ 17 3 6 8 19-29 15
13 БУНЁДКОР 17 2 6 9 12-28 12
14 МЕТАЛЛУРГ 17 0 10 7 13-22 10
ТЎПУРАР лар :
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 10та (3та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 8та (2та пен.)
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)
Зоран Марушич («Насаф») - 7та
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 6та
Жоэль Кожо («Динамо») - 6та (1та пен.)
Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») - 6та (3та пен.)...
18-тур
13 сентябрь (жума)
«ПАХТАКОР» - «НЕФТЧИ»
«ҚИЗИЛҚУМ» - «СЎҒДИЁНА»
14 сентябрь (шанба)
«НАВБАҲОР» - «НАСАФ»
15 сентябрь (якшанба)
«ДИНАМО» - «БУНЁДКОР»
«АНДИЖОН» - «ЛОКОМОТИВ»
16 сентябрь (душанба)
ОКМК - «СУРХОН»
«ОЛИМПИК» - «МЕТАЛЛУРГ»