Суперлига, 19-тур. Юсуповнинг хатолари «Навбаҳор»га  яна қимматга тушди, ОКМК эса...

Суперлига, 19-тур. Юсуповнинг хатолари  «Навбаҳор»га  яна қимматга тушди, ОКМК эса...

Айтиш жоизки, Суперлига 19-тури доирасида Андижон ва Олмалиқда ўзига хос тарзда марказий ўйинлар, яъни дербилар ўтказилди.

 Хусусан, Водий дербисида Аброр Исмоилов 2-дақиқадаёқ Наманган жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса-да, 54-дақиқада Илҳом Алижонов фарқни тенглаштирди – 1:1.  Кўп ўтмай, наманганликларнинг 2-голи инобатга олинмади.

90+3-дақиқада эса Суҳроб Бердиев чалқанча зарбаси билан андижонликларга ғалаба келтирди – 2:1. 
Шу ўринда таъкидлаш керакки, меҳмонлар(миллий терма) дарвзабони Ўткир Юсупов дарвозасига киритилган голларда катта хатоликлар йўл қўйди. Зотан, ушбу ҳар икки ҳолатда ҳам бу тажрибали посбон жамоасини голдан сақлаб қолиши мумкин эди. Тўпга чиқишдаги нўноқлиги унга панд берди ва "Лочинлар" аламли мағлубиятга учрашди. 

"Лочинлар" 7 йил деганда "Навбаҳор"ни ўз майдонида мағлуб қилишди. Бунақаси сўнгги бор 2016-йилги мавсумда содир бўлган, ўша баҳс тақдирини Рўзимбой Аҳмедовнинг ягона голи ҳал қилган эди.

Бугунги беллашувдан кейин меҳмонларнинг Суперлигадаги ғалабасиз ўйинлар серияси 5, мезбонларнинг "Бобур арена"даги мағлубиятсиз ўйинлар серияси эса 6 тага етди. 

Тошкен вилояти дербисида эса «Металлург» кетма-кет 4 марта ОКМКни мағлубиятга учратди. Ушбу баҳсда дублга эришган косонсойлик Шаҳзод Убайдуллаев 1020 кунлик танаффусдан кейин яна "Металлург" либосида гол киритишга муяссар бўлди... 

Суперлига. 19-тур   
2 2   -сентябрь,  жума   
«СУРХОН» - «ҚИЗИЛҚУМ» 1:2    
Тошкент. 681 томошабин 
Г оллар: Сильванус Нимели 62 – Акаки Шулая 43, Ислом Кенжабоев 72.   

2 3 -сентябрь, шанба  
«АНДИЖОН» - «НАВБАҲОР» - 2:1 
Андижон. “Бобур арена” стадиони. 15231 томошабин. 
Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов 
Голлар: Илҳом Алижонов 54, Суҳроб Бердиев 90+3 – Аброр Исмоилов 2. 
«Андижон»: 72. Иг орь Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 8. Фарҳодбек Бекмуродов, 9. Леван Арвеладзе (10. Илҳомжон Абдуғаниев, 75), 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов, 21. Илдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 66. Илҳомжон Алижонов (14. Абдураҳмон Комилов, 83), 94. Армин Бошняк, 99. Рубен Хебай. 
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров (8. Жасурбек Яхшибоев, 64), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброрбек Исмоилов, 19. Дониёр Абдуманнопов (77. Асадбек Собиржонов, 71), 22. Игорь Голбан, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 91. Тома Табатадзе. 
 

ОКМК - «МЕТАЛЛУРГ» 2:4 
Бош ҳакам: Азиз Асимов 
Голлар: Хуршид Ғиёсов пенальтидан 35, Акром Комилов 64 – Ризо Яздон Дўст 23, Шаҳзод Убайдуллаев 27, Шаҳзод Убайдуллаев 48, Забиҳилло Ўринбоев 80. 
ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 4. Миржамол Қосимов (15. Ойбек Рустамов, 46), 5. Анзур Исмоилов (3. Сардор Раҳмонов, 84), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчес ( 2. Акрамжон Комилов, 63), 10. Ҳуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 27. Мартин Боакье (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 84), 88. Сиаваш Ҳақназарий. 
«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 3. Даниал Махини, 4. Керим Палич, 8. Искандар Шайқулов, 9. Забихилло Ўринбоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Сардор Абдураимов, 17. Ризо Яздандўст (6. Худойшукур Сатторов, 75), 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 77. Шаҳзодбек Убайдуллаев (20. Далер Шарипов, 75), 97. Муҳаммадали Алиқулов.

and24.jpg
24-сентябрь, якшанба   
18:00 СЎҒДИЁНА – ПАХТАКОР 
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Шуҳрат Ражабов 
ВАР ҳаками: Найим Қосимов 
АВАР: Шоҳнур Йўлдошев 
Назоратчи: Тимур Галеев 
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

 18:00 НАСАФ – БУНЁДКОР 
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Иля Илин 
ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов 
АВАР: Акмал Ғиёсов 
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов 
Комиссар: Бекзод Арипов.

  ноябрь(пайшанба) 
18:30 ТУРОН – НEФТЧИ   
Ҳакамлар :  Темур   Тўхтасинов ,  Анвар   Маражабов ,  Зиёдулло   Абдураҳмонов ,  Достон   Мирзараимов 
ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев  
АВАР: Шоҳруҳ Аъзамов  
Назоратчи: Темур Абдуллаев  
Комиссар: Шерзод Ражабов

10     ноябрь(жума) 
Бухоро-Олимпик