Coca-Cola Суперлига. 6-тур: «Олимпик»нинг яйрашига қаранг!

Coca-Cola Суперлига. 6-тур: «Олимпик»нинг яйрашига қаранг!

«Бунёдкор» - «Олимпик» - 1:5. Бундай натижани ким кутганди?...

Ғалабасизликдан қийналаётган Темур Кападзе жамоаси 6-турга келиб, чинакамига яйради, яна «Бунёдкор» аренасида. Айни шу натижани ҳафта воқелиги сифатида таърифлаш мумкин. Шунингдек, Намангандан муҳим ғалаба билан қайтган «Сўғдиёна» яна 3 очко олди - бу сафар ўз майдонида «Металлург»дан. «Навбаҳор» аксинча, ўз майдонидаги аламли мағлубиятни жадвал бўйича асосий рақибларидан бири «Қизилқум» билан баҳснинг сўнгги лаҳзаларида расмийлаштирилган ғалаба эвазига қисман қоплади.

* Суперлига-2022 ҳисобидан энг йирик ғалабани «Олимпик» қайд этди - 5:1. 

* «Динамо» охирги 2та турда 4 очко ишлади. Самарқанд клуби бунга қадар 4та ўйинда атиги 1 очко олганди. 

*«Нефтчи»нинг ғалабасиз серияси 5та ўйинга чўзилди - 1та дуранг ва 4та мағлубият.

*«Металлург» охирги 4та ўйинда атиги 1 очко олди.

*** «Сурхон» - Суперлига-2022да ғалаба нималигини билмаётган ягона жамоа.   

 

«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ» - 1:1 (1:1)

30 апрель. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 4105 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Илья Ильин.

Голлар: Жасур Умаров (36) - Аброр Исмоилов (10).

«Динамо»: 12. Милое Прекович, 5. Михайло Йованович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 9. Тўлқин Эргашев (7. Темур Исмоилов, 46), 10. Шоҳмалик Комилов (20. Жасур Жумаев, 90+3), 11. Саҳоб Рашидов (97. Фахриддин Алимов, 74), 15. Жўрабек Маннонов, 17. Музаффар Музаффаров, 22. Абдужамол Исроилов, 30. Жасур Умаров, 70. Ойбек Нурматов (14. Шокир Йўлдошев, 75).

«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 9. Суннатулла Абдуллажонов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Анвар Ғофуров, 28. Даниэль Стойкович, 46. Шаҳзод Убайдуллаев (31. Марко Шарич, 74), 70. Аббос Ғуломов (7. Ойбек Қиличев, 88), 77. Аброр Исмоилов, 80. Александр Ешич, 99. Улуғбек Ҳошимов.

Огоҳлантиришлар: Музаффар Музаффаров (50), Жўрабек Маннонов (58), Михайло Йованович (86), Фахриддин Алимов (90+4) - Аббос Ғуломов (68), Ойбек Қиличев (88), Акбар Тўраев (90+4).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жасур Умаров («Динамо»).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи): - Бугун ҳам ютқазсак, жамоа руҳан янада оғир ҳолатга тушиб қоларди. Буни йигитларнинг ўзлари яхши тушуниб туришганди. Оддий айтганда, Самарқандга фақат ғалаба учун келгандик, аммо дуранг қайд этилди. Ҳа, раҳбарият олдимизга жиддий вазифалар қўйган. Улар олдида уятдамиз, мухлислардан ҳам узр сўраймиз.

Предраг Роган («Динамо» бош мураббийи): - Йигитлар билан фахрланаман, улар муносиб ўйин кўрсатишди. Тўғри, дастлабки 15 дақиқаликда ўзимиз хоҳлагандек ўйнолмадик, хатолар кузатилди. Кейин ҳаммаси ўз изига тушди. Афсус, Шокир Йўлдошев қулай имкониятдан фойдаланолмади. Ҳар 4 кунда майдонга тушаётганимизни ҳам унутмаслик керак. Ўтган ўйин - тарих, кейингиси - келажак. Ҳа, бугун 2 очко йўқотдик, зеро, фақат ғалабани кўзлагандик.

 

«БУНЁДКОР» - «ОЛИМПИК» - 1:5 (1:3)

30 апрель. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 864 томошабин.

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Никита Мустафин.

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.

VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов.

Голлар: Иброҳим Томива (40) - Абдурауф Бўриев (9), Руслан Жиянов (29), Алишер Одилов (37), Даврон Анваров (73), Пўлатхўжа Холдорхонов (90+1).

«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов (91. Зафар Сафоев, 62), 4. Даврон Эргашев, 5. Дилшод Жўраев (99. Умид Султонов, 73), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Одил Абдураҳмонов (10. Расул Йўлдошев, 46), 8. Францис Нарх, 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Умарали Раҳмоналиев, 34. Суҳроб Иззатов, 49. Иброҳим Томива (29. Музаффар Олимжонов, 73), 88. Жаҳонгир Ўрозов (2. Сардор Хурсандов, 46).

«Олимпик»: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Элдор Бегимов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Руслан Жиянов (99. Муҳаммадали Ғиёсов, 69), 10. Фаррух Мухторов (17. Жалолиддин Содиқов, 59), 11. Отабек Жўрақўзиев (47. Ҳумоюн Шербўтаев, 87), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (77. Даврон Анваров, 59), 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (22. Пўлатхўжа Ҳолдорхонов, 69), 44. Шаҳзод Тоиров.

Огоҳлантиришлар: Даврон Эргашев (44), Усмонали Исмоналиев (79), Умид Султонов (90) - Саидазамат Мирсаидов (26), Пўлатхўжа Холдорхонов (90+2).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Абдурауф Бўриев («Олимпик»).

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Чиройли ғалаба. Йигитлар жуда фаол тўп суришди. Хусусан, ҳужумчилар яхши ишлаб, вазиятлардан самара чиқаришди ўтган ўйиндан фарқли равишда. «Бунёдкор» ўйинларини кўриб чиққандик. Биз асосан қисқа узатмалар асосида ўйин ташкил этамиз. Кўп жамоалар аксинча, узун узатмаларга таянади. Хуллас, қисқа узатмалар билан «Бундёкор»даги бўшлиқларни аниқлашга уриндик ва буни уддаладик. Танланган йўлнинг ўзи зиммамизга катта масъулият юклайди. Йигитлар ўйиндан ўйинга ўсишяпти, айнан шу томонлама хотиржамман. 

Шуҳрат Мақсудов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Аввало, бундай ўйин ва натижа учун мухлислардан узр сўраймиз. Ўзим ҳам тушунолмай қолдим - бугун йигитларда ҳеч нарса ўхшамади. Ваҳоланки, «Нефтчи» билан ўйиннинг эртасигаёқ тайёргарлик бошлагандик. Мағлубият учун мураббий айбдор. Лекин бугун бутун жамоа ютқазди. Мухлисларнинг истеъфо сўрашгани? Битта мағлубият учун шундай ҳаракатни амалга оширган бўлсалар, билмадим... Очиғи, эътибор қаратмадим. Жамоа бош мураббийини ишдан олиш мухлислар иши ҳам эмас.

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАВБАҲОР» - 1:2 (0:1)

1 май. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 1430 томошабин.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Рустам Чориев.

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов.

VAR ассистенти: Александр Сидоров.

Голлар: Пауль Комолафе (76) - Азим Аҳмедов (33-пен.), Рустам Ашурматов (90+2).

«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 5. Темур Набиев, 6. Эркин Бойдуллаев (43. Поль Комолафе, 20), 7. Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станисавлевич (17. Салим Мустафоев, 89), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Шерали Жўраев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (25. Азиз Усмонов, 46), 33. Олег Зотеев, 88. Артём Дмитриев.

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 7. Азим Аҳмедов (17. Эҳсони Паншанбе, 81), 10. Жамшид Искандеров (19. Нурилло Тўхтасинов, 74), 11. Ислом Кенжабоев (30. Элгужа Григалашвили, 61), 14. Жамшид Болтабоев, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 32. Зоран Марушич.

Огоҳлантиришлар: Темур Набиев (22), Артём Дмитриев (77) - Зоран Марушич (60), Даврон Ҳошимов (74), Эҳсони Паншанбе (85).

Четлатиш: Темур Набиев (31, Қ.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум»).

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - «Навбаҳор»нинг барча ўйинлари курашларга бой бўлмоқда. Бугунги учрашув ҳам охирги дақиқаларгача барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Бир киши кўп ўйнаганимизга қарамай, қатор вазиятларни кўкка совурдик. Ўзи «Сўғдиёна»дан учралган аламли мағлубиятдан кейин ғалаба қозонишимиз шарт эди. Танланган тактикадан келиб чиқиб, Элгужа Григалашвили ва Нурилло Тўхтасиновни захирада қолдирдик - кичик ротация. Таркибда футболчилар етарли, ротацияни давом эттирамиз. Чемпионатда «пауза»лар кўп. Албатта, максимал куч сарфлаб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 

Никола Лазаревич («Қизилқум» бош мураббийи): - Бир киши кам бўлиб ўйнаганимизга қарамай, йигитлар характер кўрсатишди. Афсуски, қизил карточкадан сўнг қийин ҳолатда қолдик. Айниқса, иккинчи бўлим учун футболчиларга раҳмат. Охирги дақиқаларгача диққат-эътиборни йўқотмаслигимиз лозим эди. Набиев кубок учрашувида яхши ҳаракат қилганди. Бошқа ёшларга ҳам имконият беришимиз мумкин.

 

«ЛОКОМОТИВ» - «СУРХОН» - 2:0 (1:0)

1 май. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 681 томошабин. 

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Иброҳим Исмоилов.

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.

VAR ассистенти: Эдита Мирабидова.

Голлар: Диёр Туропов (45+1-пен.), Кахи Махарадзе (86-пен.).

«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 4. Дилшод Комилов (14. Хуршид Мухторов, 83), 7. Диёр Туропов, 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 9. Жавоҳир Алижонов (19. Жероме Этаме, 68), 11. Кахи Махарадзе, 17. Санжар Қодирқулов, 18. Али Абдураҳмонов (23. Игорь Чикризов, 62), 20. Жалолиддин Жумабоев (21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 83), 37. Шерзод Файзиев, 44. Самуэль Опех (3. Ислом Қобилов, 62).

«Сурхон»: 35. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3. Бобур Акбаров, 4. Жавоҳир Соҳибов, 6. Жаҳонгир Аҳмадов (64. Самандар Қодиров, 77),, 8. Бахтиёр Қосимов (23. Абдулазиз Юсупов, 63), 10. Мурод Бобожонов (99. Камрон Саидазимов, 87), 13. Мирослав Маркович, 19. Нуриддин Ҳасанов, 20. Иқбол Маликжонов, 33. Тоҳир Шамсиддинов (11. Луис Мигель, 46), 66. Беҳруз Шайдулов.

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Алижонов (31), Абдумавлон Абдужалилов (68) - Иқбол Маликжонов (30), Мирослав Маркович (45+1), Жавоҳир Соҳибов (63), Беҳруз Шайдулов (81), Нуриддин Ҳасанов (86), Бобур Акбаров (86), Жульен Эрро (90+6, мураб.).

Четлатишлар: Кахи Махарадзе (90+6) - Нуриддин Ҳасанов (90+2).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Диёр Туропов («Локомотив»).

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Акмал Раҳматов.

Анхель Лопес («Сурхон» бош мураббийи): - «Локомотив» ғалабага ҳақли эди. Рақиб яхшироқ ўйнади, аммо 2та пенальти бизга салбий таъсир қилди. Қисқаси, бугунги ўйин учун шогирдларим билан фахрланолмайман. Менимча, иккинчи пенальти нотўғри белгиланди. Ҳа, Нуриддин Ҳасанов хато қилди, аммо пенальти қўйиладиган вазият эмасди. Ёзги трансферлар пайти янги ўйинчилар жалб қилишга уринамиз, албатта. Бир гап: бу йил Термизда ўйнамаяпмиз. Ўтган мавсумга қарасак, «Сурхон» 25 очкодан 20тасини айнан ўз майдонида олган. «Олимпик», АГМК, «Металлург» каби клублардан яхшироқ ўйнадик. Вазиятлар яратиш бўйича кучли 5таликдамиз, аммо гол жуда кам. Бунинг устида ҳар куни ишлаяпмиз, футболчилар хулоса чиқаришларига ишончим комил.

Денис Коростиченко («Локомотив» бош мураббийи): - Ҳар бир очко муҳим, фақат юқорига интилишимиз керак. Йититлар биринчи бўлимда у қадар ёрқин ўйнашмади, рақиб ҳам бунга йўл қўймади. Менимча, «Сурхон» испанча футбол кўрсатмади. Биламизки, Испанияда техникага таяниб, тўпни назорат қилишади. «Сурхон» эса бундай ўйнагани йўқ. Қисқаси, босимга дош бердик ва ҳақли ғалабага эришдик. Инглиз футболи ҳар доим олдинда! Ёш футболчиларнинг мослашув жараёни яхши давом этмоқда. Ўйлайманки, улар секин-аста асосий таркиб ўйинчисига айланишади. Бугун Нурмуҳаммад Тошпўлатов ажралиб турди. Ундан кўнглим тўлди. Али Абдураҳмонов ва Игорь Чикризов ҳам яхши ўйнашди. Алини ёрқин келажак кутмоқда. У бугун рўзадор эди, озроқ қийналди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳаммани Рамазон ҳайити билан табриклайман!

 

«СЎҒДИЁНА» - «МЕТАЛЛУРГ» - 2:0 (1:0) 

1 май. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 2066 томошабин. 

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Лочин Долимов.

Голлар: Жасур Ҳасанов (29), Дониёр Абдуманнопов (56).

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 6. Искандар Шайқулов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 10. Шоҳруз Норхонов (20. Баҳодир Насимов, 74), 11. Жасур Ҳасанов (5. Аюбхон Нўъмонов, 55), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 23. Беҳруз Шодмонов (44. Юре Обшивац, 74), 31. Лука Чермель, 33. Дониёр Абдуманнопов (8. Марат Бикмаев, 74), 93. Марко Колакович (16. Артём Филипосян, 13).

«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (7. Ислом Исоқжонов, 62), 11. Дамир Темиров, 14. Аброр Тошқўзиев, 16. Жасур Холтўраев (10. Шоҳназар Норбеков, 62), 19. Эргаш Исмоилов (8. Саламат Қутибоев, 62), 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 80. Фаррух Иброҳимов, 94. Фарҳод Бекмуродов.

Огоҳлантиришлар: Баҳодир Насимов (90+2) - Фарҳод Бекмуродов (15), Жасур Холтўраев (54).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Дониёр Абдуманнопов («Сўғдиёна»).

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Яхши кураш, чиройли футбол гувоҳига айландик. Мезбонлар вазиятлардан унумли фойдаланишди ва ғалаба қозонишди. Рақибни алоҳида ўрганиб чиққандик. Биринчи бўлимда мезбонларда 1та вазият бўлди ва ундан самара чиқаришди. Танаффусдан кейин услубни ўзгартириб, ҳужумкорликка зўр бердик, бироқ қарши ҳужумда яна гол қўйиб юбордик. Сўзим охирида шуни айтишим керакки, «Сўғдиёна» шундоқ ҳам кучли, унга ҳакамлар ёрдами шарт эмас...

Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Мураккаб ўйин. Намангандаги учрашувдан сўнг тикланиш учун вақт оз эди. Йигитлар чарчоқ туфайли анча қийналишди, буни мураббий сифатида кўриб-билиб турибман. Сифатли футбол намойиш этмаган бўлсакда, голлар урдик, ғалаба қозондик. Муҳими - натижа. Ҳа, Митрович узатмаларда кўп хато қилди. У билан дарвозабонлар мураббийи алоҳида иш олиб боради. Бу тўғриласа бўладиган ҳолат.

 

АГМК - «ҚЎҚОН-1912» - 3:0 (1:0)

27 апрель. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 2452 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Равшан Абдувоҳидов.

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин.

VAR ассистенти: Александр Сидоров.

Голлар: Санжар Турсунов (22), Санъат Шихов (49-авт.), Сиёвуш Ҳақназари (90+2).

АГМК: 35. Валижон Раҳимов (1. Ботирали Эргашев, 46), 2. Акрам Комилов,  3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов (4. Миржамол Қосимов, 78), 22. Шоҳруҳ Гадоев, 23. Александр Касьян (27. Мартин Боаке, 73), 63. Алишер Жалилов (88. Сиёвуш Ҳақназари, 68), 70. Мирғиёс Сулаймонов (7. Дилшод Аҳмадалиев, 46).

«Қўқон-1912»: 1. Музаффар Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 6. Дилшод Раҳматуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Санъат Шихов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев (22. Сардор Етовқўзиев, 75), 18. Шаҳзод Нурматов (11. Мўмин Мелиев, 66), 33. Иван Йосович, 70. Билолхон Тошмирзаев (13. Сардор Азимов, 66).

Огоҳлантиришлар: Акрам Комилов (40), Абдулла Абдуллаев (84) - Санъат Шихов (27), Сардор Азимов (90).

Четлатиш: Дилшод Раҳматуллаев (30, Қ.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Санжар Турсунов (АГМК).

Назоратчи: Бахтиёр Намозов.

Комиссар: Аббос Аҳроров.

Бахтиёр Ашурматов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Тўғриси, қизил карточкага қадар майдонда тенг кураш бораётганди. Бизда ҳам вазият юзага келди, фақат Жамшид Ҳасанов дарвозабон билан бирга-бир ҳолатдан фойдаланолмади. «Қизил»дан кейин эса устунлик АГМК томон ўтиб кетди. Бугун Мерз­л­яков, Холмуҳаммедов ва Сиддиқов жароҳат туфайли ёрдам бера олишмади. Лекин бу баҳона эмас, ютқаздикми, рақибни ҳақли ғалаба билан табриклашимиз керак. 

Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи): - Ҳозир ҳар бир очко муҳим, чунки чемпионатни яхши бошлай олмадик. Бугунги ўйин тенг курашлар остида бошланди. Биринчи голдан кейин устунлик бироз биз томонга ўтди, Раҳматуллаевнинг қизил карточкаси эса ўйинни назорат остига олишимизга хизмат қилди. Лекин «Қўқон-1912» 10 киши бўлиб ҳам, қийинчилик туғдира олди. Энди олдинда «Пахтакор»га қарши ўйин кутиб турибди.

 

4 июль (душанба)

«МЕТАЛЛУРГ» - «ПАХТАКОР» 

«НАСАФ» - «СУРХОН»

 

6-ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Раҳбарият олдимизга жиддий вазифалар қўйган. Ҳозир улар олдида уятдамиз, мухлислардан ҳам узр сўраймиз. Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи)

- Ўтган ўйин - тарих, кейингиси - келажак. Ҳа, бугун 2 очко йўқотдик, зеро, фақат ғалабани кўзлагандик. Предраг Роган («Динамо» бош мураббийи). 

- Жамоа бош мураббийини ишдан олиш мухлислар иши эмас. Шуҳрат Мақсудов («Бунёдкор» бош мураббийи).

- Вазиятлар яратиш бўйича кучли 5таликдамиз, аммо гол жуда кам. Бунинг устида ҳар куни ишлаяпмиз, футболчилар хулоса чиқаришларига ишончим комил. Анхель Лопес («Сурхон» бош мураббийи)

- «Сўғдиёна» шундоқ ҳам кучли, унга ҳакамлар ёрдами шарт эмас... Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи).

 

2 май (душанба)

18:30 «ПАХТАКОР» - АГМК

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров.

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.

 

18:30 «ҚЎҚОН-1912» - «НАСАФ»

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин.

 

1 СўҒдиёна         6      4        2       0        8-3     14

2 ҚизилҚум         6      4        1       1        10-3   13

3 Пахтакор         4      3        1       0        5-1     10

4 Навбаҳор         6      3        1       2        7-5     10

5 Бунёдкор          6      3        1       2        9-11   10

6 Олимпик           6      1        3       2        7-5     6

7 АГМК                    4      2        0       2        6-4     6

8 Локомотив     6      2        0       4        6-9     6

9 ҚўҚон-1912        5      2        0       3        2-6     6

10 Насаф               3      1        2       0        2-1     5

11 Динамо            6      1        2       3        5-7     5

12 Металлург    5      1        2       2        2-4     5

13 Нефтчи            6      1        1       4        4-10   4

14 СУРХОН             5      0        2       3        2-6     2

 

Тўпурарлар:

Драган Черан («Пахтакор») - 3та

Зоран Марушич («Навбаҳор») - 3та

Иброҳим Томива («Бунёдкор») - 3та (1та - пен.)

Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 3та (1та -пен.)

Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 3та (1та - пен.)...

 

7-ТУР

5 май (пайшанба)

18:30 «НЕФТЧИ» - «ЛОКОМОТИВ»

18:30 «ОЛИМПИК» - «ДИНАМО»

6 май (жума)

18:30 «СУРХОН» - «ҚЎҚОН-1912»

18:30 «МЕТАЛЛУРГ» - ҚИЗИЛҚУМ»

18:30 «НАВБАҲОР» - «БУНЁДКОР»

7 май (шанба)

18:00 АГМК - «СЎҒДИЁНА»

19:00 «НАСАФ» - «ПАХТАКОР»

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.