Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Суперлига Ўзбекистон референдуми туфайли юзага келган қисқа танаффусга тиғиз жадвал билан чиқиб кетди.
Аниқроғи, 7-турдан сўнг турнир жадвали юқорисидаги жуфтлик триога айланди. Бунда «Сурхон»га ютқазган «Бунёдкор» 4-ўринга сурилди, Тошкент ва Яйпанда ғалабага эришган фаворитлар «Пахтакор» ҳамда «Навбаҳор» эса «Нефтчи»нинг очко йўқотишидан унумли фойдаланиб, юқорига сакради. «Сўғдиёна»нинг ниҳоят, «қора чизиқ»дан ўтиб, ғалаба кўчасига кирганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
* «Сўғдиёна» Суперлигада 17та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига ниҳоят, нуқта қўйди. Жамоа бунга қадар охирги марта ўтган йилнинг августида «Динамо»ни енгганди. Шунингдек, Жиззах клубининг ўз майдонидаги 10та ўйиндан иборат муваффақиятсиз серияси ҳам ниҳоясига етди.
* ОКМК чемпионат доирасида 12та ўзаро ўйиндан буён «Пахтакор»ни енголмаяпти. Тошкент вилояти жамоаси «шерлар»ни охирги марта 2017 йили доғда қолдирганди. Қолаверса, ОКМК ўз майдонида «Пахтакор»га қаторасига 6-ўйинда имкониятни бой берди.
«СУРХОН» — «БУНЁДКОР» - 1:0 (0:0)
21 апрель. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 558 томошабин.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Санжар Назаров.
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.
VAR ассистенти: Ҳусан Музаффаров.
Гол: Асилбек Жумаев (52).
«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7. Достон Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Тамирлан Жамалутдинов (99. Камрон Саидазимов, 46), 18. Сильванус Нимели (5. Азиз Пирмуҳам-мадов, 90+3), 19. Нуриддин Ҳасанов (77. Асадбек Каримов, 40), 27. Асилбек Жумаев (15. Диёр Рамазонов, 85), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов.
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носько, 5.Жасур Ёқубов (33. Дониёр Абдуманнопов, 57), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбар Исматуллаев (45. Фарҳод Ўткиров, 80), 10. Расул Йўлдошев, 11. Игорь Иванович, 15. Жасур Ҳакимов (29. Музаффар Олимжонов, 65), 17. Виктор Сотников (36. Диёр Жалолиддинов, 46; 14. Аҳмад Анваров, 80), 22. Усмонали Исмоналиев, 34. Суҳроб Иззатов.
Огоҳлантиришлар: Азиз Пирмуҳаммадов (90+9) — Игорь Иванович (35), Виктор Сотников (36).
Четлатиш: Асадбек Каримов (72, С.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Асилбек Жумаев («Сурхон»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Мурод Отажонов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Аввало, барчани байрам билан табриклайман. Афсус, совғамиз ўхшамай қолди. Менимча, «Насаф» билан учрашувдан сўнг йигитлар эмоционал томонлама сустлашиб қолишди. «Сурхон» таркибида ҳам ёш йигитлар кўп экан, уларга омад. Гол урсанггина ғалаба қозонасан. Бизда вазиятлар етарлича кузатилди, лекин фойдаланишга келганда, оқсадик. Нафақат «Бунёдкор», балки бутун чемпионатимизда ҳужумчилар муаммоси бор. Кўплаб жамоаларда голлар камлиги шундан.
Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Ҳодисаларга бой ўйин - ҳужумлар, қизил карточка, жанг... Бундай учрашувлардан фойда катта. Ғалабага нисбатан хоҳиш учун йигитларга раҳмат, айниқса, ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Жумаевга. У ўтган сафар самарали узатма берганди, энди гол урди. Бу ғалабамиз сенсация эмас. Йигитлар майдонда фаол ҳаракатланишди ва уларнинг меҳнати ғалабага асос бўлди. Албатта, бунда мураббийлар штаби улуши ҳам беқиёс. Ҳа, «Бунёдкор» етакчиси Эргашевнинг дисквалификациясини ҳисобга олдик, унинг йўқлиги фойдамизга ишлади. Бизда ёш йигитлар кўп. Уларга имконият беряпмиз ва бундан яхши фойдаланишмоқда. Ҳозирдан футболчиларимизга кўпчилик қизиқа бошлади. Барчаси ўз меҳнатлари самарасидир. Табиийки, қизил карточка ўйинимизга таъсир кўрсатди. Ҳар ҳолда, шундан сўнг икки чизиқ бўлиб ўйнашимизга тўғри келди. Раҳбарият стадион бўйича иш олиб бормоқда. Мураббий сифатида бу ҳолатга аралашолмайман, лекин ўз аренамизга қайтиш онларини сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўйлайманки, Термиздаги биринчи учрашувимизда стадион мухлислар билан тўлиб-тошади.
«БУХОРО» — «НЕФТЧИ» - 2:2 (0:1)
21 апрель. Бухоро. «Бухоро» СМ. 8725 томошабин.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Комил Расулов.
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.
VAR ассистенти: Наим Қосимов.
Голлар: Александар Станисавлевич (52, 90+3-пен.) - Улуғбек Ҳошимов (32), Иззатилла Абдуллаев (82).
«Бухоро»: 13. Николо Стошич, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (77. Файзулло Жуманқўзиев, 87), 15. Обид Жўрабоев, 16. Жасур Ҳасанов (14. Рустам Абдуҳамидов, 27), 17. Жамолиддин Убайдуллаев (91. Асилжон Бегимқулов, 87), 22. Рўзимбой Аҳмедов (9. Александр Касьян, 62), 25. Аббос Отахонов, 70. Александар Станиславлевич, 80. Фаррух Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев (28. Соҳиб Муҳаммадиев, 87), 99. Жавоҳир Рўзиев.
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Андрей Мишенко, 7. Умар Адҳамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов (23. Диёр Туропов, 81), 9. Улуғбек Ҳошимов (11. Иззатилла Абдуллаев, 81), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Тома Табатадзе, 24. Ғуломҳайдар Ғуломов (5. Юрий Батюшин, 62), 26. Олексей Ларин, 28. Фозил Мусаев.
Огоҳлантиришлар: Всеволод Нихаев (21), Фаррух Иброҳимов (74), Соҳиб Муҳаммадиев (77), Александр Касьян (90+4) — Зоир Жўрабоев (45+1), Нурилло Тўхтасинов (69), Юрий Батюшин (80), Андрей Мишенко (89), Фозил Мусаев (89), Мирзоҳид Ғофуров (90+2).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ҳумоюнмирзо Иминов («Бухоро»).
Назоратчи: Валентин Коваленко.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - «Бухоро»нинг ижобий натижа учун жон бериши тайин эди. Шунга мувофиқ, рақибнинг жарима майдонидан зарба беришига қаршилик қилдик. Бироқ хатолар панд берди ва 2 очко йўқотдик. Пенальти? Бош ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман. Аммо битта гап бор: бугун байрам экан, нега пенальти қўймаслик керак? Бугун ўз ўйинимизни кўрсатолмадик. Вазиятларда охиригача тиришиш керак эди. Дурангдан мамнун эмасман, албатта. Бу ерга 3 очко учун келгандик. Эҳтимол, кучли учликда юрганимиз кимларгадир ёқмаётгандир. 7та ўйинда тасодифан енгилмаслик мумкинми? Курашяпмиз ва курашамиз. «Бухоро» ўйинини муҳокама қилмайман. Жамоада ўз мураббийи бор. Улуғбек Бақоевни яхши биламан, у асосан катта куч оладиган вертикал футбол тарафдори. Бугун шундай футболга ҳозирлангандик. Ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин. Учрашув қандай тугаши керак бўлса, шундай тугади...
Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Гапни руҳий тушкунликдан бошлайман. Жамоа ҳозир қийин ҳолатда. Йигитлар машғулотларда яхши ишлаяптилар, фақат ўйинда қўпол хатолар кўп кузатилмоқда. «Нефтчи» каби жамоалар эса хатоларни кечирмайди. Секин ўзимизга келаётгандик, яна бир қўпол хато бўлди. Муҳими, кейин ҳисобни яна тенглаштира олдик. Футбол шундай, вақт бор экан, хоҳиш билан ўйнаш керак. Бугунги ҳолатда 1 очко - олтинга тенг. Мана, «почин» қилиб олдик - бу руҳий юксалиш учун муҳим. Ҳозир Стошич хатоси ҳақида нимадир дейиш қийин. Вазиятни хотиржам кўриб чиқиш керак, шунда хато кимлардан бошлангани ойдинлашади. Ҳозир шундайки, бизга натижа керак. Яъни ўйин сифати эмас, натижа муҳим бўлиб турибди. Шунинг учун ёш Жавоҳир Рўзиевни майдонга туширяпмиз. Унда тартиб ва эътибор юқори. Тактик схемани ҳам бироз ўзгартирдик. Умуман, ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушмоқда. Барчага бир хил муносабатдамиз, ҳеч кимни ажратаётганимиз йўқ.
«СЎҒДИЁНА» — «ҚИЗИЛҚУМ» - 1:0 (0:0)
22 апрель. Зомин. «Зомин» стадиони. 989 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Дилшод Жуманиёзов, Ислом Носиров, Жалолиддин Ҳусниддинов.
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин.
VAR ассистенти: Аваз Абдуллаев.
Гол: Зенан Займович (73).
Фойдаланилмаган пенальти: Жавоҳир Қаҳрамонов (17, С.).
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов (14. Бобур Йўлдошев, 70), 9. Зенан Займович, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов (26. Улуғбек Абдуллаев, 79), 12. Хислат Халилов (77. Даниэль Насриддинов, 70), 15. Тарик Исич, 18. Миржалол Абдумуталов (8. Искандар Шайқулов, 79), 22. Санжар Шоаҳмедов (5. Аюбхон Нўъмонов, 90+1), 28. Станислав Андреев, 93. Марко Колакович.
«Қизилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Самандар Шукруллаев, 6. Мурод Раҳматов, 10. Ислом Кенжабоев (26. Виктор Мбаома, 82), 11. Жасур Холтўраев (75. Олег Толмасов, 71), 13. Николай Тарасов, 23. Шерали Жўраев (30. Ислом Тошпўлатов, 82), 24. Ифеаньи, Ифеаньи, 25. Азиз Усмонов, 87. Алишер Саноев.
Огоҳлантиришлар: Санжар Шоаҳмедов (35), Даниэль Насриддинов (84) — Ифеаньи Ифеаньи (19), Мурод Раҳматов (29), Шерали Жўраев (53).
Четлатишлар: Мурод Раҳматов (31), Ифеаньи Ифеаньи (90+5, Қ.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жавоҳир Илёсов («Қизилқум»).
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Комиссар: Владимир Назаров.
Асрор Алиқулов («Қизилқум» бош мураббийи): - Рақибнинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб, тайёргарлик жараёнида футболчиларга унга ғалаба сув ва ҳаводек зарурлиги, ўта эҳтиёт бўлиш кераклигини уқтирдик. Қизил карточка олган футболчимизга дастлабки «сариқ»ни бермаса ҳам бўларди. Иккинчисида эса ўзи хато қилди. Аслида яхши ҳимояланаётгандик, охиригача курашдик, фақат кучимиз етмади. Ҳакам баъзи тўқнашувларда «Сўғдиёна» футболчиларини кечирди, бизникиларни эса аямади. Қайтараман, ўша биринчи сариқ карточка ортиқча эди, менимча. Ўйин якунидаги карточкалар - ҳакам қароридан сўнг футболчиларнинг ҳиссиётга берилишгани оқибати. Агар 11га 11 ўйнаганимизда, керакли натижага эришармидик...
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, шогирдларимни ғалаба билан табриклайман. Бу психологик ютуқ. Зеро, жамоамиз узоқ вақтдан буён ғалаба нималигини билмаганди. Умид қиламанки, бу бошланиши. Ўйин даражасини яхшилаб, имкон қадар кўпроқ очко тўплашимиз керак. Футболчилар ўйинини кучайтириб боришга ҳаракат қиламиз. Асосийси, вазиятлар бор. Ўзим ҳужумда ўйнаганман ва вазиятдан фойдаланолмаслик нималигини тушунаман. Муҳими, Займович бугун гол урди, унга, бошқаларга ҳам ҳеч қандай эътироз йўқ. Йигитлар тартибли ўйин кўрсатишди. Яхши ҳимояланган «Қизилқум»га навбатдаги ўйинларда омад тилайман.
ОКМК — «ПАХТАКОР» - 1:2 (0:0)
22 апрель. Тошкент. «Жар» стадиони. 4400 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Фаррух Янсупов.
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.
VAR ассистенти: Санжар Шуюсупов.
Голлар: Хуршид Ғиёсов (49) - Драган Черан (65), Азиз Турғунбоев (85).
ОКМК: 25. Валижон Раҳимов (1. Ботирали Эргашев, 89), 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 89), 9. Рубен Санчес (88. Сия-ваш Ҳақназари, 80), 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 22. Шоҳруҳ Гадоев (11. Иракли Рухадзе, 89), 27. Мартин Боаке (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 80).
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азиз Турғунбоев, 10. Драган Черан, 17. Достон Ҳамдамов, 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Дилшод Саитов, 88. Шаҳзод Азмиддинов
Огоҳлантиришлар: Рубен Санчес (27) — Шаҳзод Азмиддинов (35), Драган Черан (55), Муҳаммадқодир Ҳамроалиев (60).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Санжар Қувватов («Пахтакор»).
Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ўйин осон кечмаслигини билган ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ўйлайманки, мухлислар футбол сифатидан қониқишди. ОКМК - яхши жамоа, Миржалол ака ҳар доим чиройли ва ақлли футболга таянади. Биринчи бўлимда фаоллик кўрсатолмадик. Бунда кўплаб йигитлардан фойдаланолмаётганимиз таъсири ҳам бор. Дилшод Саитов ярим йил бадалига илк ўйинини ўтказди, шунда ҳам ўз позициясида эмас. Танаффусда бир қатор кичик ўзгартиришларга қўл урдик ва иккинчи бўлимда ўйинимиз яхши томонга ўзгарди. Эҳтимол, танаффусга қадар қуёш ҳам халақит бергандир... Олдин ҳам айтгандим, агар тўғрилаш учун муаммо бўлмаса, машғулотлар жараёни зерикарли тус олади (кулади). Ҳозир жумладан, ҳимояда кузатилаётган муаммолар устида ишлаяпмиз. Бизда ҳамма ҳужумга ўтади ва ҳимояланади. Индивидуал маҳорат ҳар бир футболчига керак. Масалан, Саитов тўпни қанотдан жарима майдонига етказиб беради, лекин бунга қадар бошқа футболчилар ҳам меҳнат қилишади. Ҳозир захира ўриндиғимизда футболчилар кам. Агар охирида кимнидир алмаштирсам, у ўйинга киришиб кетолмаслиги мумкин эди.
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Натижа кўрсатган ўйинимизга мос бўлмади. Ҳозиргина йигитларга ҳам шуни айтдим, ўйин 90 дақиқа давом этади. Биринчи бўлим учун футболчиларга ҳеч қандай савол йўқ, лекин иккинчисида ўзларини йўқотиб қўйишди. Айниқса, голдан кейин жуда кўп хатолар кузатилди ва ўз айбимиз билан енгилдик. Бу ҳам бир тажриба, албатта. Кимнидир айблаш нотўғри. Ўз хатоларимиз мағлубиятга олиб келди. Ҳақназари ўтган куни шамоллаб қолди. Кеча машғулотларда ҳам иштирок этмади, бугун асосий таркибдан четда қолгани сабаби шу.
«ТУРОН» - «НАВБАҲОР» - 0:2 (0:0)
23 апрель. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 7694 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Лочин Долимов.
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов.
VAR ассистенти: Зиёдулло Абдураҳмонов.
Голлар: Йован Жокич (47), Остон Ўрунов (63).
Фойдаланилмаган пенальти: Жамшид Искандеров (90, Н.).
«Турон»: 35. Раҳим Давронов, 2. Абдулазиз Абдурашидов (11. Шоҳназар Норбеков, 46), 14. Хуршид Мухторов (18. Абдуғани Камолов, 83), 15. Никола Кумбурович, 19. Сардор Абдураимов (5. Марлен Чобанов, 77), 21. Аъзам Алиев, 22. Душан Стоилкович (88. Милан Бойович, 83), 44. Анри Чичинадзе, 49. Закария Бегларишвили (17. Қувондиқ Рўзиев, 60), 55. Хушнуд Авилов, 77. Билолхон Тошмирзаев.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов, 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 90+3), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 77. Асадбек Собиржонов.
Огоҳлантиришлар: Никола Кумбурович (26) - Даврон Ҳошимов (50).
Четлатиш: Жамшид Болтабоев (72, Н.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Остон Ўрунов («Навбаҳор»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бугунги ўйин кўпчилик эътиборида бўлди. Умуман, икки жамоа ҳам яхши кўринди - ўткир ҳужумлар, кураш, юқори суръат. Биринчи бўлимда ўзимизга ўхшамадик, кийиниш хонасида керакли кўрсатмалар берилганидан сўнг барчаси ўзгарди. Ҳар бир учрашувнинг бошидан охиригача иккинчи бўлимдаги каби ҳаракатланишимиз керак. 20 дақиқа давомида озчилик бўлиб ҳам вазиятлар яратдик, пенальти ишладик. Бу жамоада характер борлигидан далолат. Ўруновнинг ҳаракатлари алоҳида таҳсинга сазовор, у жамоани олдинга бошлади. Искандеров пенальтидан гол уролмади, аввалроқ Жокич шундан омадсизликка учраганди. Лекин бу йигитлар ўз хатоларини майдондаги жамоавий ўйин орқали ювишади. Ҳа, 2021 йили «Турон»дан таклиф олгандим. Лекин «Навбаҳор» билан келишиб қўйгандим, шунинг учун жамоага Шквирин номзодини тавсия қилганман. «Турон» меҳмони бўлиш ёқимли. Бу ерда клуб ривожланиши учун барча шароитлар бор. «Навбаҳор» мухлисларига чемпионлик завқи улашиш истагим юқори. Ҳозирги таркибда бошқача мақсад ҳам йўқ. Ўтган мавсумдагидан яхшироқ натижа кўрсатишимиз шарт. Мақсад аниқ - чемпионлик.
Денис Бушуев («Турон» бош мураббийи): - Биринчи бўлим биз кутгандек кечди, аммо иккинчисида кузатилган индивидуал хатолар мағлубиятга олиб келди. Оддий вазиятларда қўпол хатоларга йўл қўйдик. Ҳали имконият бор ва жамоа билан вазиятни тўғрилаймиз. Машғулот жараёнида майдонга тушиши керак бўлган ҳужумчимизнинг жароҳат олгани қимматга тушди. Унинг ўрнига бошқа футболчи танлаш учун 10 дақиқа вақт бор эди. Таркибнинг бундай кўриниш олиши сабаби шу. Захирада қолган футболчилар ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Ким тайёр бўлса, ўша ўйнади. Албатта, Ўзбекистон футболи ҳақида етарли тасаввурга эгаман. Миржалол Қосимов Россияда ўйнаган вақт майдон четида тўп ташлаб турардим. Ўзбекистондан ҳамиша иқтидорли футболчилар чиқишган. Қолаверса, ёшлар ўртасидаги турнирни кузатдим ва мамлакат футболи анча кучайганини сездим.
24 апрель
17:00 «АНДИЖОН» - «МЕТАЛЛУРГ»
19:00 «НАСАФ» - ОЛИМПИК»
ТУР ҚАҲРАМОНИ - ОСТОН ЎРУНОВ («НАВБАҲОР»)
Россияда ишлари юришмаган Остон Ўрунов «Навбаҳор»га қайтдию, қисқа вақтда аввалги шиддатини топди. Миллий жамоамизнинг умидли ярим ҳимоячиси жумладан, «Турон» билан баҳсда ҳам рақибларга асло тинчлик бермади, «лочинлар» динамикасини зимдан белгилади. Тиғиз паллада индивидуал маҳорат ва тезлик эвазига урган голи билан эса «Навбаҳор»ни босимдан қутқарди қайсидир маънода.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Нафақат «Бунёдкор», балки бутун чемпионатимизда ҳужумчилар муаммоси бор. Кўплаб жамоаларда голлар камлиги шундан. Мурод Отажонов («Бунёдкор» бош мураббийи).
- Пенальти? Бош ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман. Аммо битта гап бор: бугун байрам экан, нега пенальти қўймаслик керак? Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
- Ҳакам баъзи тўқнашувларда «Сўғдиёна» футболчиларини кечирди, бизникиларни эса аямади. Асрор Алиқулов («Қизилқум» бош мураббийи).
- Олдин ҳам айтгандим, агар тўғрилаш учун муаммо бўлмаса, машғулотлар жараёни зерикарли тус олади. Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).
Турнир жадвали
(якшанба кунги ҳолат)
1 НЕФТЧИ 7 4 3 0 14-6 15
2 ПАХТАКОР 7 5 0 2 15-10 15
3 НАВБАҲОР 7 5 0 2 14-4 15
3 БУНЁДКОР 7 4 2 1 10-4 14
5 НАСАФ 6 3 2 1 8-6 11
6 СУРХОН 7 3 2 2 8-7 11
7 ОКМК 7 3 1 3 11-11 10
8 ОЛИМПИК 6 3 1 2 7-6 10
9 МЕТАЛЛУРГ 6 2 1 3 6-11 7
10 АНДИЖОН 6 2 0 4 2-7 6
11 СЎҒДИЁНА 7 1 2 4 6-12 5
12 ҚИЗИЛҚУМ 7 1 2 4 3-9 5
13 БУХОРО 7 1 1 5 4-10 4
14 ТУРОН 7 0 3 4 4-9 3
ТЎПУРАРлар:
Драган Черан («Пахтакор») - 7та (3та пен.)
Нурилло Тўхтасинов («Нефтчи») - 3та
Улуғбек Ҳошимов («Нефтчи») - 3та
Хуршид Ғиёсов (ОКМК) - 3та
Сильванус Нимели («Сурхон») - 3та...
8-ТУР ЎЙИНЛАРИ ЁЗГА СУРИЛДИ
Суперлига 8-тур ўйинлари вазият тақозоси билан 30 июнь - 3 июль кунларига қолдирилди. Бинобарин, 30 апрель куни мамлакатимиз учун муҳим сана ҳисобланади. Табиийки, футбол жамоатчилиги - мураббийлар, футболчилар, расмийлар, мутахассислар ҳам оила аъзолари билан референдумда қатнашишади. ПФЛ шуларни инобатга олган ҳолда, 8-турни ёз кунларига сурди. 27-30 июль кунлари эса Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинлари билан клублар ёзги танаффусдан қайтади.
8-ТУР
30 июнь (жума)
«ҚизилҚум» - «Бунёдкор»
1 июль (шанба)
«СўҒдиёна» - ОКМК
«Навбаҳор» - «Бухоро»
2 июль (якшанба)
«Пахтакор» - «Андижон»
«Нефтчи» - «Насаф»
3 июль (якшанба)
«Металлург» - «Турон»
«Олимпик» - «Сурхон»
Келгуси Ўйинлар
9-ТУР
4 май (пайшанба)
19:00 «БУХОРО» - «МЕТАЛЛУРГ»
5 май (жума)
19:00 «БУНЁДКОР» - «ОЛИМПИК»
19:00 «АНДИЖОН» - «СЎҒДИЁНА»
6 май (шанба)
19:00 «ТУРОН» - «ПАХТАКОР»
7 май (якшанба)
19:00 «НАСАФ» - «НАВБАҲОР»
19:00 «СУРХОН» - «НЕФТЧИ»
8 май (душанба)
19:00 ОКМК - «ҚИЗИЛҚУМ»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789