Суперлига. «Пахтакор»да ишончли ғалаба ва 4-ўринга кўтарилди

Суперлига. «Пахтакор»да ишончли ғалаба ва 4-ўринга кўтарилди

Хабарингиз бор, бугун Суперлига биринчи даврасининг сўнгги учрашуви Фарғонада бўлиб ўтди.

5-турнинг қолдирилган ўйинида «Нефтчи» «Пахтакор»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради. Айтиш жоизки, амалдаги чемпион шу куни ҳар жабҳада мезбонлардан устунлик қилди. Зотан, 1-бўлимда Достонбек Ҳамдамов ва Дониёр Абдуманнопов томонидан киритилган гол Тошкент клубига ғалаба келтирди – 2:0.
Шундай қилиб, «Пахтакор» 22 очко билан 8-ўриндан 4-ўринга кўтарилди. «Нефтчи» 19 очко билан 8-ўринга тушди.

Суперлига. 5-турнинг қолдирилган учрашуви.

«НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР» 0:2 (0:2)

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 16, Дониёр Абдуманнопов 40.

«Нефтчи»: 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 7.Жасур Жалолиддинов, 9.Ҳусайн Норчаев (28.Беҳруз Облақулов, 64), 17.Санжар Қодирқулов, 20.Анвар Ғофуров (11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 21.Муҳсин Убайдуллаев, 55.Манучеҳр Сафаров (19.Мирзоҳид Ғофуров, 57), 70.Аббос Ғуломов (3.Жалолиддин Жумабоев, 75), 99.Нсунгуси Эффионг (77.Билолхон Тошмирзаев, 46).

«Пахтакор»: 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (2.Беҳруз Асқаров, 84), 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов (31.Муҳаммадали Усмонов, 63), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
photo-2024-07-01-21-30-58.jpg