СУПЕРЛИГА ЖАДВАЛИГА "АЖДАР" ОЛОВИ ёки InterFUTBOLнинг cешанба сонида

СУПЕРЛИГА ЖАДВАЛИГА "АЖДАР" ОЛОВИ ёки InterFUTBOLнинг cешанба сонида

Тан олиш керак, ўтган ҳафта Еврокубоклардаги барча ғолиблар, айниқса ЕЧЛ финали катта тантана билан кутиб олинди.

Чунончи, "Реал"нинг 15 карра чемпион бўлиши кутилган ҳол бўлсада "Боруссия" Д омадсизлик туфайлигина мағлубият учрагани ҳам айни ҳақиқатдир.

Суперлигамизда эса ФИФА кунларидан олдин яққол пешқадам ўзгарди. Бу сафар Сукеркубок ортидан "Насаф" 10-турдан кейин 1-ўринга кўтарилиб олди. InterFUTBOL нинг 4 июнь кунги сешанба сонида шу ва бошқа футбол оламидаги энг муҳим хабарларни қамраб  олган бир қатор таҳлилий мақолалар чоп этилди. Жумладан,...

- Футболчиларнинг Катанецга таъсири қай даражада?

- Ҳукумат даражасида эътибор;

- Эътиборни терма жамоаларга бурамиз;

- Бобур бошлади, шекилли;

- "Насаф"-финаллар жамоаси;

- Олимпиада-2024 сари йўл;

- Хайр, ОФК кубоги;

- Қоидага хилоф ҳаракат бор, демак..;

- Софиан Раҳими ва "Ал-Айн"да нима гаплар?

- Билим/маҳорат-муваффақият гарови;

- Globe soccer awards-2024 манзараси;

- Сўз Оливье Жируга ва...;

- Катта ўйин: Катта тажриба катта иштиёқдан устун;

- "Негрейра иши" ёпиқ;

- 42 гол фарқи билан ютиш керакми-ди, марҳамат ва бошқа шу сингари эксклюзив материалларни газетамизнинг 43(2152)-сонида мутолаа қилишингиз мумкин.

ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!