«Сурхон» футболчиси Шамил Гасанов (Ҳасанов) гиёҳванд-ми?

«Сурхон» футболчиси Шамил Гасанов (Ҳасанов) гиёҳванд-ми?

Россиялик ҳамкасбларимиз хабар беришларича «Сурхон» футбол клуби аъзоси Шамил Гасанов Москвада гиёҳванддик воситаси билан қўлга тушди,

Маълум бўлишича, Термиз клуби (Суперлига-2023, 4 та ўйинда майдонга тушган) шарафини ҳимоя қилаётган россиялик легионер 6 июнь куни Боровское шоссесида полициячилар томнидан тўхтатилган ва доғистонлик футболчи ёнидан бир ўрам номаълум модда топилган.

Экспертиза натижаларига кўра, «Сурхон» футболчиси чўнтагидан топилган ўрамда 0,54 грам мефедрон борлиги аниқланган. Оқибатда Шамил Гасановга нисбатан Россия жиноят кодексининг 228-моддасига (гиёҳванд воситалари ва психотроп моддалари билан қонунга хилоф муомала қилиш, сақлаш, олиб юриш, тайёрлаш) биноан жиноят иши қўзғатилган.