Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
«Ренн» - «Шахтёр» - 2:1. Франция ва Украина клублари «Риазон Парк»да нима қилди ўзи?
119-дақидада автогол ва пенальтилар сериясида ақлни шошириб қўядиган драма! ЕЛ ўйинларига бефарқмисиз? 23 февраль куни «Шахтёр» ва «Ренн» клублари ўртасида ўтказилган 1|16 финал босқичи жавоб ўйини видеошарҳи ёки тафсилотлари билан танишсангиз, иккинчи рақамли еврокубок бўйича фикрингиз ўзгариши тайин.
ЕЛнинг жорий мавсумидаги энг драматик ўйинлардан бири. Тўғри, драматизм асосий вақтдан кейин кузатилди. Украиналиклар биринчи ўйинни 2:1 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилишганди. Жавоб баҳсида эса «Ренн» тетикроқ кўринди, фақат 90 дақиқа давомида 1тагина гол уриш йўлини топди, холос. Натижада қўшимча бўлимларга мурожаат қилишга тўғри келди ва ҳақиқий «кино» бошланди. 106-дақиқада мезбонлар иккинчи голни нишонлашди ва 1|8 финал йўлланмасини ўз томонларига оғдиргандек бўлишди. Аммо «Шахтёр»га шунчаки, мўъжиза ёрдам берди: 119-дақиқада венесуэлалик Кевин Келси зарбасидан сўнг гваделупалик 18 ёшли ҳимоячи Жануэль Белосьян тўпга нотўғри тегинди ва ташланишга улгурган тажрибали Стив Манданда ожиз голди - сўнгги лаҳзаларда ўта аламли автогол. Шу тариқа донецкликлар барчасини пенальтилар сериясига суришди, ваҳоланки, улар ўйин давомида дарвозага рақибдан нақ 3 баробар кам зарба йўллашди. Яъни «Ренн» зарбалар бўйича яққол устунликка эришди - 23:7.
Пенальтилар серияси эса «сериал»нинг кульминацион қисмига айланди:
- Томонлар дастлабки икки зарбада гол уришди - 1:1. Кейин «Ренн»нинг 2та голига ҳам ассистентлик қилган ва ўйин қаҳрамони бўлиши кутилган Жереми Доку «Шахтёр» кипери учун енгилгина зарба берди ва Анатолий Трубин жойида. «Шахтёр» иккинчи уринишда ҳам гол урди - 1:2.
- 3-зарба: Биргер Меллинг тўпни худди Доку каби пастки чап бурчакда йўллади ва Трубиндан иккинчи «сэйв». «Шахтёр»дан эса яна гол - 1:3.
- 4-5-зарбаларга келиб, кетма-кет адашиш навбати меҳмонларга келди. Яъни ҳал қилувчи зарбаларни ўз зиммаларига олишган марказий ҳимоячи Валерий Бондарь ҳам, Даниил Сикан ҳам Мандандани ожиз қолдиролмадилар. «Ренн» аксинча, 2та гол уриб, мувозанатни тиклади - 3:3.
- 6-зарбада «Ренн» ҳам, «Шахтёр» ҳам голни нишонлади - 4:4.
- 7-зарбага келиб, «Ренн» таркибидаги 18 ёшли иқтидор Лесли Угочуквунинг асаблари босимга дош беролмади - Трубин чап бурчакка йўлланган тўпни яна бир бора қайтарди. Якунда венесуэлалик ёш йигитча Келси «Шахтёр»ни 1|8 финалга олиб чиққан гол муаллифи бўлди - 4:5.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789