АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
1974 йилда Заир терма жамоаси илк марта ЖЧда иштирок этиш шарафига муяссар бўлганди.
Ғарбий Германия мезбонлигида ўтган мазкур мундиал арафасида эса, жамоа АМЛ ғолибига айланиб, катта шов-шувга сабабчи бўлган, финалда Замбияни 2:0 ҳисобида маҳв этганди.
ЖЧ бошланишидан 3 йил аввал мамлакатда сезиларли ўзгаришлар юз берганди. Диктатор Мобуту Сесе Секонинг буйруғига биноан, Конго Демократик Республикаси Заир номини олди. Айнан Мобуту даврида терма жамоа жиддий муваффақиятларга эришди, лекин тез орада оғриқли омадсизликка дуч келди.
Ўйинчиларга мукофот пуллари берилмади, аммо ЖЧдан кейин беришни ваъда қилишди
Диктатор терма жамоага катта умид боғлаганди. Заир ғарбий Германияда дастлабки қора танли Африка жамоаси мақомида майдонга тушди. Қуръа натижаларига кўра, жамоа Бразилия, Югославия ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олди.
Терма жамоа югославиялик Благое Видинич раҳбарлигида фаолият юритган, Мобуту бу мутахассисни Марокаш терма жамоасидан сотиб олганди. Мутахассис заирлик футболчиларнинг тўп билан моҳирона муомаласидан ҳайратда қолгани, лекин интизом ўта суст эканлигини айтганди. Машғулот пайтида ёмғир бошланиб қолса, ўйинчилар қочиб кетишаркан. Улардаги ёғингарчиликдан қўрқув ҳиссини мутахассислар енга олмадилар.
Заирликлар ЖЧ-1974да муваффақиятли тўп суришларига ишонганлар жуда оз эди. Жамоа амалдаги жаҳон чемпиони ва Европанинг кучли жамоалари билан куч синашиши лозим эди. Мобуту жамоанинг жанговар руҳини кўтаришга уринди: турнирдаги муваффақият учун улкан мукофот пуллари - автомобиллар ва ер участкаларини ваъда қилди. Тўғри, мундиал йўлланмасини қўлга киритишгани учун пул бермади, лекин турнирдан кейин янада кўпайтириб беришини айтди. Футболчилар бир умрга фаровон ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлдилар. Фақат бунинг учун улардан мусобақада яхши натижаларга эришиш талаб этиларди.
Заир гуруҳ учрашувларида мағлубиятга учради, бирорта гол ура олмади
Африка вакили дастлабки учрашувни Шотландияга қарши ўтказди. Бу жамоа гуруҳдаги рақибларнинг энг заифи ҳисобланарди. Бироқ у Заир дарвозасига 2та жавобсиз гол урди. Ўйин арафасида рақиб жамоа бош мураббийи Вилли Ормонд йирик ғалабага гумон қилмаганди: «Агар Заирни мағлуб эта олмасак, ЖЧга келишга умуман, ҳожат қолмайди».
Шотландияга қарши ўйиндан кейин заирлик футболчилар қандайдир нохушликни ҳис этиб, ваъда қилинган мукофот пулларини талаб қила бошладилар. Мутасаддилар эса молиявий масалани пайсалга солишга уриндилар.
Норозилик белгиси сифатида футболчилар ўйинларга тайёргарлик кўришдан бош тортдилар. Можаро туфайли Заир Югославиядан 9та гол қабул қилиб олди. Дастлабки 18 дақиқа ичида 3 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққач, Видинич асосий дарвозабон ўрнига захирадаги посбонни туширди. Бироқ бу ўзгариш самара бермади. Ўйиндан кейин мураббийдан дарвозабон алмаштириш сабабини сўраганларида, «бу давлат сири» дея жавоб беришдан бош тортди. Дарғазаб бўлган Мобуту агар жамоа Бразилиядан 3тадан ортиқ гол ўтказиб юборса, уйга қайтишга зарурат қолмаслигини баён этди. Табиийки, ҳеч қанақа мукофот пуллари хусусида гап-сўз бўлмади. Жамоа олдида анчайин мураккаб вазифа турарди. Чунки кейинги босқичга чиқиш учун Бразилияни фақат ғалаба қониқтирарди.
Ўйиннинг 79-дақиқасига қадар Жанубий Америка вакиллари Заир дарвозасини 3 марта ишғол этдилар, энг қизиқ эпизод эса сал кейинроқ рўй берди. Бразилия рақиб дарвозасидан 20 метрлар чамаси узоқликда жарима зарбасини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Ривелино ўта хотиржамлик билан тўпни ўрнатиб, паралел равишда жамоадошларига кўрсатмалар берди. Ҳакам ҳуштаги чалиниб, бразилиялик футболчи тўп томон югура бошлади. Шу пайт «жонли девор»да турган заирлик футболчи ҳам олдинга югуриб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бу Илунга Мвепу эди.
Ўша лавҳадан кейин 2та тахмин пайдо бўлди. Биринчиси, ўйин қоидасини яхши билмаган африкаликлар ҳакам ҳуштагидан кейин тўпни олдинроқ етиб келган футболчи тепади, деган қарорга келишган. Иккинчиси - Мвепу шунчаки, Бразилия 4-голни уришидан қўрққан.
Орадан бир неча йил ўтгач, Мвепунинг ўзи асл ҳақиқатни баён этди: «Мени ўта оддий ўйин қоидасини билмайдиган калтафаҳмга чиқариб қўйиш нотўғри. Мен бу ишни онгли равишда амалга оширдим. Барча мукофот ва сийловлар трибунада ўтирган раҳбарларга берилишини тушуниб етгач, бор кучим билан ўйнашни истамадим. Очиғини айтганда, ҳакам мени ўйиндан четлатишига умид қилгандим. Бироқ у сариқ карточка билан чекланиб қўя қолди».
Футболчиларга хорижда ўйнашни тақиқлашди, улар қашшоқликда қолдилар.
Заир терма жамоаси футболчилари ўз ватанларига қувғиндилар мақомида қайтдилар. Жамоани аэропортда ҳеч ким кутиб олмади, ўйинчилар уйларига йўловчи машиналарда йўл олдилар. Ажратилган мукофот пулларини ФФ амалдорлари бўлиб олишди.
«Уйга миллионерлар сифатида қайтамиз, деб хато қилган эканмиз. Амалда ишсиз қашшоқлар мақомида қайтдик», - деганди кейинчалик Мвепу.
Хорижда тўп сурадиган футболчиларга Заирга қайтишни буюришди. Легионерлар учун бу ўта оғир зарба бўлди. Чунки маҳаллий чемпионатдаги маошлар жуда оз, рўзғор тебратишга етмайдиган даражада эди. Диктатор Мобуту эса терма жамоага ЖЧ-1978нинг саралаш босқичида иштирок этишни тақиқлади. У мазкур қарорини 2-марта шарманда бўлишни истамаслиги билан изоҳлаганди.
Шу тариқа заирлик футболчилар ўта оғир шароитга тушиб қолдилар. Улар том маънода кўчада қолишгани боис, тиланчилик эвазига оч-ночор кун кўрдилар. Энг омадли футболчилар такси ҳайдовчиси бўлишди, кўпчилик турли касалликларга чалиниб, ёруғ дунёни барвақт тарк этишди. Шу сабабли ЖЧ-1974 Заир (собиқ Конго ДР) тарихидаги ягона мундиал бўлиб қолди. Бироқ унинг иштирокчилари ҳурмат-эҳтиром ва моддий манфаат ўрнига очлик ва ночорликка дучор бўлдилар.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789