Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Бу йил текбол (теннис столи устида футбол) бўйича жаҳон чемпио-натига Таиланд пойтахти - Бангкок мезбонлик қилди
Илк марта Европадан ташқарида ташкиллаштирилган турнир бу сафар жами 211 нафар спортчини жамлади (рекорд). Мусобақа 4та йўналишни ўз ичига олган - аёллар, эркаклар, жуфтлик ва аралаш баҳслари.
Текбол - энг ёш спорт турларидан бири. Бу ўйин 10 йилча олдин Венгрияда икки дўст томонидан ихтиро қилинган. Улардан бири стол тенниси, иккинчиси эса футбол шайдоси эди. Хуллас, иккиси баҳслаша-баҳслаша ахийри футбол тўпи воситасида стол тенниси ўйинини ўтказишга қарор қилади. Тўғри, кейинчалик ушбу спорт тури турли мамлакатларда оммалашгач, ихтирочи мақомига даъвогарлар ҳам кўпайди. Дейлик, ҳозирда текбол ватани сифатида Бразилия тилга олинади.
Тўпни оёқ билан ўйнатиш учун махсус нишаброқ стол яратилгани текбол нафислигини янада оширди. Ўйин қоидалари бўйича бош билан ўйнаш ҳам тақиқланмаган, фақат қўлларни ишлатиш мумкин эмас. Шунингдек, тўпга бир уринишда 3 мартадан ортиқ тегиниш ва тананинг муайян қисмини кетма-кет ишга солиш тақиқланган. Яъни ўйинчи биринчи уринишда тўпни ўнг оёғи билан тўрдан ошириб ташласа, кейингисида бу ишни чап оёғи ёки боши ёрдамида амалга ошириши керак. Аслида столда ҳеч қандай тўр йўқ. Бунинг ўрнига махсус ойна ўрнатилган. Тўп эса стандарт ўлчамда. Расмий турнирларда масофа чекланади, ҳаваскорлар ўйинида эса тўп ортидан хоҳлаган жойгача югуриш мумкин. Столга тегиниш ва рақиб томон ўтиш мумкин эмас.
Текболнинг оммалашишига халқаро федерацияга асос солинганидан буён унинг расмий элчиси мақомида бўлиб турган бразилиялик жаҳон чемпиони Роналдиньо катта ҳисса қўшди. Ронни Бангкокдаги 6-жаҳон чемпионатида ҳам мухлислар ва спортчилар учун кўргазмали ўйинлар ўтказди. Айтганча, Венгрия эркаклар термаси Таиланд мундиали фаворити сифатида кўрсатилмоқда. Венгрлар ҳозирги қадар ЖЧда 3 марта олтин медаль ютишган. Умуман, Венгрия текбол жамоаси ҳисобида турли йўналишлар бўйича 8та олтин медаль бор. Ўтган йили Германиянинг Нюрнберг шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида эса Руминия вакили Апор Георгюдек ғолиб чиқди. Асосийси, халқаро федерация текболни Олимпиада ўйинлари дастурига киритиш йўлида аллақачон амалий ҳаракат бошлаган.
О.АТАБОЕВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789