«Барса» Торрес ёки Рафиньяни сотади

«Барса» Торрес ёки Рафиньяни сотади

«Барселона» молиявий муаммолар туфайли икки ҳужумчисидан бирини сотишни кўриб чиқмоқда.

The Athletic хабарига кўра, гап Ферран Торрес ва Рафинья ҳақида кетмоқда. 22 ёшли Торрес 2022 йилнинг январида «Барселона»га ўтган эди. Жорий мавсумда у 25та ўйинда 5та гол ва 1та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2027 йилда якунига етади. 26 ёшли Рафинья 2022 йилнинг ёзида «Лидс»дан «Барселона»га ўтган эди. Transfermarkt хабарига кўра, бразилиялик ҳужумчининг келишуви Каталония клубига 58 миллион еврога тушган. Рафинья жорий мавсумда 29та ўйинда 6та гол урди ва 8та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.