Троссард «Брайтон»дан кетади

Троссард «Брайтон»дан кетади

Бельгиялик ярим ҳимоячи Леандро Троссард мавсум 2022/2023 якунланганидан сўнг ҳозирги жамоаси «Брайтон»ни тарк этиши мумкин.

Het Belang van Limburg хабарига кўра, «чайкалар» футболчи билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилишган, бироқ Троссард янги шартнома бўйича барча таклифларни рад этган. Леандронинг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Троссард жорий мавсумда АПЛда 16 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.