Угарте «МЮ»га ўтишга рози

Угарте «МЮ»га ўтишга рози

Мануэл Угарте «Манчестер Юнайтед» билан трансфер борасида келишиб олди.

Инглиз клуби «ПСЖ» ярим ҳимоячиси билан шахсий шартнома шартларини келишди, деб хабар беради Фабрицио Романо. Уругвайлик футболчи кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнамаса ҳам, манкунианликлар сафига ўтмоқчи. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. 23 ёшли ярим ҳимоячига бошқа жамоалар ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Манбага кўра, «Юнайтед» Угарте трансферини амалга ошириш учун Каземиро ёки Скотт Мактоминейдан бирини сотмоқчи. Таъкидланишича, Угартенинг манфаатларини Жорже Мендеш ҳимоя қилади - у «Лилл»дан «МЮ»га ўтган Лени Йоронинг ҳам агенти саналади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.