Умарали Раҳмоналиев ниҳоят «Рубин» сафига қўшилди

Умарали Раҳмоналиев ниҳоят «Рубин» сафига қўшилди

Суперлига-2022 баҳслари якунига етгач, «Бунёдкор»ни тарк этган Умарали Раҳмоналиев Россиянинг «Рубин» клуби сафига бориб қўшилди.

Қозон клуби расмий саҳифаси хабарига кўра, «Рубин» август ойида Раҳмоналиев билан келишувга эришган. 19 ёшли яримҳимоячи клуб билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган. 
«Умаралининг «Бунёдкор» билан амалдаги келишуви 31 декабрь куни якунланса-да, «Рубин» Тошкент клуби билан футболчининг Қозонга эртароқ келиши масаласида келишувга эришди. Қозонга хуш келибсан, Умарали!», - дейилади Татаристон клуби хабарида. 
Маълумот учун, 19 ёшли яримҳимоячи жорий мавсум «қалдирғочлар» сафида 25 ўйинда 7та голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Рубин» сафига ҳимоячи Рустам Ашурматов ҳам бориб қўшилади. Клуб Россия қуйи лигасида 18 ўйиндан кейин 31 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
***
Айтганча, бу футболчи йилнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида ҳам эътироф этилмоқда..
Ёш юлдуз бўлишга номзодлар:
- Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон U23 ва U20 терма жамоалари ва «Пахтакор»)
- Умарали Раҳмоналиев (Ўзбекистон U20 терма жамоаси ва «Бунёдкор»)
- Пўлатхўжа Холдорхонов  (Ўзбекистон U20 терма жамоаси ва «Олимпик»)
- Хислат Халилов (Ўзбекистон U20 терма жамоаси ва «Сўғдиёна»).
Эслатиб ўтамиз, йил якунларига бағишланган «Энг зўр» тақдирлаш маросими 26 ноябрь куни ўтказилади. 
engyxshiyosh.jpg