Абрамович «Валенсия»ни сотиб олмоқчи

Абрамович «Валенсия»ни сотиб олмоқчи

«Челси» клуби собиқ хўжайини Роман Абрамович янги клубни сотиб олмоқчи.

AS нашри хабарига кўра, бизнесмен «Валенсия»ни харид қилмоқчи. Клуб мухлислари раҳбарият ўзгарса жамоа натижалари яхшиланишига умид қилишмоқда. Эслатиб ўтамиз, Роман Абрамович 2003 йилда «Челси»ни сотиб олганди. Россиялик олигархга нисбатан қўлланган санкциялар туфайли 2022 йилда инглиз клубини сотишга қарор қилганди. Абрамович даврида «Челси» 19 йил ичида 5 марта Англия чемпиони бўлди, 5 марта Англия кубогини, 3 марта - Лига Кубогини, 2 марта - Англия Суперкубогини қўлга киритган, 2 мартадан Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида зафар қучган, бир марта УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлган ва бир марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ютган. «Валенсия» ҳозир Испания чемпионатида 27та ўйиндан 40 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.