АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
4 йил аввал Равшан Эрматов жаҳон чемпионатидаги 11, кейинчалик маълум бўлишича, сўнгги ўйинида ишлади.
У ўз рекордини Россия ва Қатар мундиалларида янгилашини кутгандик. Бироқ рус ўлкасида ёрдамчиси Абдуҳамидилло Расуловнинг жароҳати сабаб ўйинлари сонини оширолмади, Қатарга эса Равшан Сайфиддинович ЎФА биринчи вице-президенти сифатида ташриф буюради.
***
- Қатарда биздан ҳакамлар бўлмайди. Ваҳоланки, Ильгиз Танташев бунга муносиб эди. Буни июнь ойида ЖЧ саралаши «плей-офф» босқичи доирасида ўтказилган БАА - Австралия ўйинидаги ишини кўрган одам сифатида айтяпман. Шунингдек, БАА вакили Муҳаммад Абдулланинг Коста-Рика - Янги Зеландия учрашувини қандай бошқарганини ҳам кўрдим. Якунда фикрим бошқа кўплаб мутахассисларники билан муштарак бўлди: Танташев ўз ишини қойиллатди, унинг амирлик ҳамкасби эса - йўқ. Аммо Танташев ёки ўзбекистонлик бошқа бирор ҳакам кейинги жаҳон кубогига борадими-йўқ, бу мунтазам равишда ўзимизга беришимиз керак бўлган саволдир.
Энди Ильгизга ўша ўйиндан кейин айтганларимни келтирсам: «Ҳакам сифатида ўсишингда кимнингдир ёрдамини кутмаслигинг керак. Эрматов, Коваленко, Фарҳод Абдуллаевдан ибрат ол. Улар барчасига ўзлари эришишди. Машғулотларни ўзлари ташкил этишди, машқлар дастурини тузишди, массажчилар, физиотерапевт-ларни ёллашди. Ҳаттоки, инглиз тили дарсларини ҳам ўзлари учун ташкил этиб, харажатларини ўз чўнтакларидан қоплашди. Уларда мақсад бор эди, унга қандай етишни билишарди ва етишишди ҳам». Бу сўзлар, бир йил аввал «Фарҳод Абдуллаевнинг юртимиздан кетгани яхши бўлди, барибир, унинг нафи тегмасди» деган шахс Ўзбекистон Ҳакамлар қўмитаси раҳбарлигига келганидан аввал айтилганди. Яъни Саудия Арабистони футбол федерацияси ҳакамлар департаменти раислиги (бундан аввал Марк Клаттенбург ишлаган) лавозими ишониб топширилган, жаҳондаги 10 нафар етакчилардан бири бўлган мутахассис ўша «бошлиқ»нинг фикрича, ўз юртига ҳеч нарса беролмаслиги мумкин экан. Аммо ўша «бошлиқ»лар ҳозирги ҳакамлар VAR тизимида ишлаш ҳуқуқини берадиган сертификатни айнан Абдуллаев бошқарувидаги семинарлардан кейин олишганини айтишни унутишмоқда. Ўтган бир йил ичида қанча VAR ҳаками чиқди? Йўқми?
Агар Ўзбекистондан Эрматов ва Коваленко даражасидаги ҳакамлар тизимли асосда чиқишларини истасак, ҳакамликни профессионаллар бошқаришлари керак. ФИФАдаги Коллина ва Бузакка, ОФКдаги Шамсул Майдин, Қатардаги Нажи Жуайни сингари. Бизда эса бу лавозимга кимнингдир дўсти ва ҳимояси остидагиларни тайинлашни маъқул кўришмоқда.
***
ЖЧда энг кўп ўйин бошқарган ҳакамлар
Равшан Эрматов (Ўзбекистон) - 11та
Нестор Питана (Аргентина) - 9та
Бенито Арчундия (Мексика) - 8та
Жоэль Кинью (Франция) - 8та
Хорхе Ларрионда (Уругвай) - 8та
Али Бусайим (БАА) - 7та
Бенжамин Гриффитс (Уэльс) - 7та
Бьорн Кюйперс (Нидерландия) - 7та
Карлуш Симон (Бразилия) - 7та
Франк де Блекере (Бельгия) - 7та
Йон Лангенус (Бельгия) - 7та
Хуан Гардеасабаль Гарай (Испания) - 7та
Марко Родригес (Мексика) - 7та
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789