АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Бу - мен бошқарадиган сенинг жамоанг иштирокидаги охирги ўйин эмас» - дунё футболидаги энг барваста ҳакамлардан бири энг гавдали футболчилардан бирига шу тахлит таҳдид солди.
Еврофутбол ва Хитойда ўйнаш асносида танилган бразилиялик Халк айни пайт ўз юртида «Атлетико Минейро» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Хуллас, ярим ҳимоячи|ҳужумчи Бразилия «А» сериясидан ўрин олган «Сан-Паулу» (0:0)га қарши ўйиндан сўнг рефери Андерсон Даронконинг муносабатидан роса нолиди.
Халкнинг айтишича, у учрашув давомида ҳакамга бир неча марта мурожаат қилган - оддий ҳолат. Финал ҳуштаги янграганидан кейин эса Даронко футболчига яқинлашиб, ҳар бир гапида эҳтиёткорроқ бўлишни маслаҳат берган. «Ўйин якунлангач, Андерсон мени қатъий оҳанг-да огоҳлантирди: «Овозингни кўтаришдан олдин эҳтиёт бўл». Шунда ҳайрон бўлдим: «Нега энди?» Ҳакам эса бамайлихотир жавоб берди: «Чунки бу мен бошқарадиган сенинг жамоанг иштирокидаги охирги ўйин эмас». Бу таҳдидми ёки бошқа нарса, билмадим. Энг ёмони, рефери билан суҳбатимиз болаларим кўз ўнгида бўлиб ўтди», — дея футболчи сўзларини келтирди UOL нашри.
35 ёшли Халк 2021 йилдан «Атлетико Минейро» таркибида ўйнамоқда. Андерсон Даронко эса дунё футболидаги энг жуссаси катта ҳакамлардан бири ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда унга аталган мемлар беҳисоб...
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789