АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Эрик тен Хаг «Аякс»дан воз кечиб, «МЮ» бошқарувини қўлга олганидан буён жамоа ўйинига анча сифат олиб киргани шундоқ сезилмоқда.
Нидерландиялик қаттиққўл мураббий ҳозирда «Юнайтед»га ўз фалсафаси ва ўйин услубини сингдирмоқда. Унинг жамоа ичида қатъий қоидалар ўрнатгани ҳам - оддий ҳол.
Муҳими, Эрик тен Хагнинг саъй-ҳаракатлари ҳозирча самара келтирмоқда. Дейлик, «МЮ» мавсумолди йиғинидан ўрин олган дастлабки 3та ўртоқлик ўйинида ҳам тетик футбол кўрсатиб, ғалаба қозонди. «Қизил иблислар» ҳисоб бўйича 4-назорат учрашувини Австралиянинг Перт шаҳрида «Астон Вилла»га қарши ўтказишди. Шу ўйин арафасида ижтимоий тармоқларда жамоанинг Австралия ғарбида олиб бораётган машғулотларидан олинган кадрлар тарқалди. Унда жумладан, тен Хаг футболчиларга қандай бақирганини кўриш мумкин. Мураббий айниқса, кўрсатмаларини тўлиқ бажармаган ёш Иқбол Зиданни қаттиқ койиган: «Тўпни ерда ушлаб тур! Зидан! Ҳой! Тўпни ушлаб тур!» Давоми ҳам бор: «Бу қанақа жиннилик...»
Иқбол бундай қаттиққўлликдан ранжигандир, лекин Тен Хаг машғулотлардан сўнг 19 ёшли футболчи уни ҳайратда қолдирганини тан олди. Гап Ироқ терма жамоаси вакили ҳақида кетмоқда. Иқбол Зидан - мавсумолди машғулотларида «МЮ»нинг янги мураббийи ишончини қозониш имкониятига эга бўлган ёшлардан бири. Шунингдек, Ханнибал Межбри, Этан Лэрд ва Чарли Сэвиж каби ёшлар ҳам қаттиққўл мураббий талабларини бажаришга уринишмоқда.
Айтганча, «МЮ»нинг собиқ сардори Рио Фердинанд яқинда Vibe with Five саҳифасида айнан Иқбол ва Сэвижни мақтаб қўйди: «Охирги 2та назорат ўйинини кўрдим. Хулоса? Ярим ҳимоядаги ёш йигитчалар - Чарли Сэвиж ва Иқбол Зидан қойилмақом ўйнашди. Менимча, бу - фикрлаш учун озуқа. Мавсумолди йиғинларида ҳар доим бир-икки йигит кутилмаганда бош кўтаради. Сиз эса улардан бунақасини кутмаган бўласиз...».
Мавзуга дахлдор бир қизиқ ҳолат: Эрик тен Хаг болалигида Нидерландия телевидениясидаги шоулардан бирида қатнашиб, афсонавий Йохан Кройфф билан айнан мураббийнинг футболчиларга муносабати масаласида баҳслашган экан. Аниқроқ айтсак, Кройфф «Аякс» бошқарув тизимида иш бошлашдан олдин 1984 йили ТВда махсус шоуни олиб борган, 13 ёшли Эрик эса кўрсатувда тажрибали мутахассиларга хос фикрлари билан эътиборни ўзига тортган. Суҳбат мураббийларнинг ёшларга бақиришлари мавзусига қадалганида, «Олтин тўп»нинг 3 карра соҳиби саналган Кройфф болаларга юзланган: «Мураббийнинг машғулотлар жараёнида тез-тез бақирганча дакки беришига тўғри келади. Ёки сизларда бундай бўлмайдими?» Шунда тен Хаг ташаббусни қўлга олиб, жиддий жавоб берган: «Менимча, мураббийлар ёш футболчиларга меъёридан кўп бақирмасликлари, бу борада ўзларини назорат қилиш ҳақида ўйлашлари керак. Чунки қўпол даккилар билан ёшларни «синдириб» қўйиш ҳеч гап эмас. Болакайлар профессионал футболчилардан фарқли ўлароқ, кучли бақир-чақирларни кўтаролмасликлари мумкин. Бу йигитлар ҳафта давомида деярли ҳар куни машғулот ўташади. Агар улар битта хатони такрорлайверишса, сиз бу борада танбеҳ эмас, ёрдам беришингиз керак». Кройфф шундан сўнг болакайдан сўрайди: «Демоқчисанки, ёшлар ва катталар футболи ўртасида фарқ бор. Шундайми?» Тен Хагнинг жавоби: «Албатта».
Диққат қилинг, «МЮ»нинг янги бош мураббийи 38 йил олдин кимсан Кройфф олдида шундай мушоҳада юритганди. У кейинчалик мураббийлик ишига киришгач, айнан Кройффга хос Total Football ғоясига амал қила бошлади ва «Аякс»да катта натижаларга эришди (хусусан, Нидерландия Эредивизионида 3 марта чемпионликни таъминлади). Эрик тен Хаг NOS Sports нашрига берган интервьюсида Кройфф билан ўша учрашувини эсга олди ва бисотида «Барселона» ҳамда «Аякс» афсонасининг суратлари нега кўплигини ҳам тушунтирди: «Мен ўтирган офисда Кройфф суратининг борлигида сабаби йўқ эмас. Ғалаба муҳим, лекин унга алоҳида услуб воситасида эришишни истайман. Сиз ҳамиша чиройли футбол кўрсатишингиз керак, чунки одамлар учун ўйнайсиз. Йохан Кройфф ёнингизда турар экан, унинг ДНКсини яққол ҳис қилишингиз мумкин».
Кўринишидан, тен Хаг «Юнайтед»га ўз фалсафасини усталик билан сингдирмоқда. Ҳар ҳолда, «қизил иблислар» ҳужумкор футболга мойил бўлиб бормоқдалар.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789