Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Жорий мавсум Англия Лига кубоги тақдири «Ньюкасл» ва «МЮ» ўртасидаги ўйинда ҳал бўлади.
Жуда ғалати ҳолат: «қарғалар» кипери турнир ғолиби сифатида медаль олиши учун унинг жамоаси ҳал қилувчи баҳсда енгилиши керак. Қанақасига шундай бўлиши мумкин?
Гап шундаки, 2022 йилнинг ёзида захира дарвозабони қидирган «МЮ» раҳбарияти «Ньюкасл» вакили Мартин Дубравка танловида тўхтади. Шу тариқа «қарғалар» таркибида асосий дарвозабон саналган словакиялик 1 йиллик ижара келишуви асосида «Олд Траффорд»га йўл олди. Бироқ «Ньюкасл» раҳбарияти қишда уни муддатидан олдин ортга қайтаришни хоҳлади ва «Юнайтед»га ҳам бу таклиф маъқул тушди. Дубравка бунга қадар «қизил иблислар»нинг атиги 2та ўйинида қатнашди. Аниқроғи, айнан Лига кубогидан ўрин олган «Астон Вилла» ва «Бернли»га қарши баҳсларда майдонга тушди. Қарангки, энди шу турнир финалида Мартиннинг икки клуби ўзаро тўқнашади.
Хуллас, Дубравка финалдан олдин ўта ғалати ҳолатда қолади. Чунончи, агар Лига кубоги «Юнайтед»га насиб этса, словакиялик кипер ҳам турнир ғолиби сифатида олтин медаль олади. Чунки юқорида айтилди, Мартин «қизил иблислар»нинг 2та ўйинида майдонга тушди. «Ньюкасл» эса регламент бўйича уни финалда майдонга туширолмайди (турнирнинг муайян мавсумида бир футболчининг 2та клуб учун ўйнашига рухсат йўқ). Демакки, агар финалда «қарғалар» устун келишса, Дубравка медалсиз қолади...
Мартин Дубравка 5 йилдан буён «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилмоқда. Энди эса у Лига кубоги совриндорига айланиш учун шу жонажон жамоасининг финалдаги мағлубиятига кўниши керак. Ҳа, словакияликни финал чоғи аралаш туйғулар қуршаб олиши муқаррардек.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789