Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Реал»нинг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигер испан футболига мослашиб улгурди ҳисоб.
Футболчининг ўзи ҳам Marca нашрига берган эксклюзив интервьюсида «Қироллик клуби»га мослашув жараёни ортда қолгани, бунда катта муаммо кўрмаганини тилга олди. Демак, Антонио мавсумнинг якуний қисмида янада фаоллашса, ажабмас. Айниқса, Европа Чемпионлар Лигасининг ҳал қиливчи ўйинларида.
- Антонио, қизиқ, ҳар доим ҳам шундай қувноқмисиз?
- Ҳа, фақат майдон ташқарисида. Ахир кундалик ҳаётда атрофингиздагиларга табассум билан қарамаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Қалбан танлаган шиорим ҳам оддий - камтарлик ва табиийлик. Ҳар ҳолда, ота-онам мени шундай тарбиялашган. Ҳаётда омадим чопди, мана, яхши яшаяпман. Шундай экан, футбол менга берган нарсаларни одамлар билан баҳам кўришим керак. Ҳозир ҳаммасига эгаман, лекин мутлақо бошқача муҳитда ўсиб-улғайганимни асло унутмайман. Қолаверса, ҳақиқий бойлик пул ёки буюмлар билан ўлчанмайди. Дейлик, мен учун энг муҳими - оила.
- Сьерра-Леонега ҳалигача тез-тез бориб турибсизми?
- Имкон туғилиши билан бораман, албатта. У ерда жамғарма очганман ва шу аснода муҳтожларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзишга интиляпман. Шу иш билан бошқача бахтни туяман.
- Футболчи сифатида айтинг, Рамазон ойи шахсан сизга қандай таъсир қилади?
- Бунга аллақачон кўникканман. Кун бўйи ҳеч нарса емайман, ичмайман, рўза қоидаларига қатъий риоя қиламан. Четдан қараганда, бу осон эмас, лекин миянгиз ва характерингизни шу тарзда тоблайсиз, нафс тийишни ўрганасиз. Булар эса ҳар бир инсоннинг энг кучли қуроллари ҳисобланади.
- Анчелотти ёки Пинтус билан Рамазон ойи қоидаларига риоя қилиш юзасидан гаплашдингизми?
- Диетолог соғлом овқатланиш механизмлари бўйича баъзи тушунчаларни берди. Рамазонда энг асосийси, қандай маҳсулотлар тановул қилиш ва нима ичиш кераклигини билишдир. Агар бу борада Пинтус билан гаплашсам, у мени югуришга мажбур қилади, шундай экан, диетологдан масҳалат олиш маъқулроқ (кулади).
- Кунига неча марта ибодат қиласиз?
- Албатта, 5 маҳал.
- Мадридда қандай яшаяпсиз?
- Ҳаммаси яхши. Испанияда бахтлиман, чунки бу ерда одамлар жуда меҳмондўст ва самимий. Дейлик, ёлғиз қолишни истасангиз, унда одамлар қарорингизга ҳурмат билан қарашади, ҳеч ким қандайдир босим ўтказмайди. Қисқаси, бу ерда ҳаммаси зўр - клуб ҳам, жамоадошларим ва ходимлар ҳам, шаҳар ҳам.
- Мадрид бўйлаб сайр қилишни ёқтирасизми ёки Тони Кроос каби доимо уйда ўтириш маъқул?
- Табиатан бироз очиқроқман... Одамлар билан мулоқотга киришиш, янги маданиятни ўрганишга хоҳишим баланд. Сайрга чиқиш, Мадридда қандай қадамжолар борлигини кўришга нима етсин...? Менимча, сиз ўзингиз яшаётган мамлакатни имкон қадар ўрганишингиз керак ва бу ҳам маҳаллий инсонларга нисбатан ҳурмат ифодаси саналади.
- Мадридликлар ҳам сизни бошқача севиб қолишгани сезилмоқда.
- Нима учун севишмасин? Ахир жуда қувноқ йигитман, тўғри, майдонда баъзан қўполроқ ўйнайман. Менимча, мухлислар аввало, ўйинларда бор куч билан ҳаракатланишимни кўпроқ қадрлашади.
- Умуман, жорий мавсумни қандай баҳолайсиз?
- Ла Лигада курашни давом эттиришимиз шарт ҳар қандай ҳолатда. Тўғри, энди ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас, шунга қарамай, чекиниш ярамайди. Қолган турнирларда эса ишларимиз жойида. Мана, «Камп Ноу»даги «камбэк» ортидан «Қирол кубоги» финалига чиқдик, ЧЛда ҳам энг юксак маррани кўзлаяпмиз.
- «Камп Ноу»да йирик ҳисобли ғалаба кутганмидинглар?
- Ажойиб ўйин. Барча футболчилар ақл бовар қилмас даражада ҳаракат қилишди ва шу тариқа энг муҳим паллада кўзга ташланадиган «Реал»нинг курашиш генини кўрсатдик. Айниқса, Кроос учун хурсандман, чунки унда деярли 10 йилдан кейин «Қирол кубоги»ни ютиш имконияти юзага келди.
- Жароҳатингиз жиддий эмасми? Ҳозирги ҳолатингиз қандай?
- Ҳаммаси яхши. Тиззамда бироз оғриқ бор, лекин бемалол ўйнай оламан.
- «Реал» шарафини ҳимоя қилиш бошқа клубларда ўйнашга нисбатан қийинроқми?
- Ҳа, бу ерда ўз ролингизни теран тушунишингиз керак. Ўйланманки, буни тўлиқ англаб етдим. Шунчаки, майдонга тушаман ва ўз ишимни бажараман, нолишга асос йўқ.
- Жорий мавсум айнан нималарни ўргандингизми?
- Ўзи «Мадрид»да барчасини тез ўзлаштириш талаб этилади. Ҳаётда шароитга мослаша олиш фазилати муҳим. Қисқаси, бу ерда кўп нарсаларни ўзим учун қайта кашф этдим ва ҳозир жамоада анча қулай ўрнашиб олдим.
- Жорий мавсумдаги умумий ўйин вақти бўйича «Реал» футболчилари орасида 4-ўриндасиз.
- Бошида кам ўйнашимни тахмин қилишди, амалда эса етарли амалиёт олдим. Муҳими, Анчелотти бошидан ишонч билдирди. Мендан талаб қилинадигани - яхши шуғулланиш ва ўйнаш. Ҳаракатдан асло тўхтамайман, Анчелотти ишончини оқлашим шарт. Қолаверса, изчил ҳаракат ЧЛда ғалаба қозониш йўлида ҳам жуда муҳим.
- Рюдигер ўз уйида қандай йигит?
- Мириқиб футбол кўраман, лекин кўп эмас... Турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан вақт қандай ўтганини сезмай қоламан. «Реал»да босим жуда юқори, бу ҳаттоки, Вальдебебасга бориш йўлидаёқ яққол сезилади. Шундай бўлгач, уйда футболдан бироз узоқлашиш яхшироқдир. Лекин шахсан мен босимга ижобий қарайман. Ҳаттоки, босимсиз яшашга тоқатим йўқ.
- «Реал» оддий жамоа эмаслиги ва бу ерда мислсиз босим борлигини айнан қачон тўлиқ англадингиз?
- Барчасини бошидан тушунасиз. Тўғри, мен суперкубок учун баҳсда «Барса»га ютқазганимиздан сўнг ҳаммасини яққол англадим. Бундан олдинроқ «Вильярреал» билан бўлган ўйинда ҳам. Бошқача айтганда, «Реал»да ютқазиш мумкин эмаслигини тушуниб етдим.
- ЧЛ ўйини пайти «Бернабеу»да юзага келадиган муҳит қай даражада ёқимли?
- Очиғи, бунга ҳали тўлиқ кўникмадим. Аммо жамоадошларимнинг барчасига одатдагидек ёндашишларидан ҳайратландим. Мухлислар ҳам хатти-ҳаракатларини ўзгартирмоқдалар - бунақасини «Энфилд»да эшитганмиз. Тан олишим керак, ўтган йили «Челси» таркибида келганимда, бу стадион қўрқув солганди қайсидир маънода. Бунақасини ақлга сиғдириш мушкул…
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789