Маrsа хабарига кўра, ҳимоячи жароҳатдан тикланишнинг сўнгги босқичига кирмоқда. Дастлаб унинг январь ойининг бошларида сафга қайтиши кутилганди, аммо футболчи кутилганидан тезроқ оёққа турмоқда.
Уругвайлик футболчи тез орада умумий гуруҳда машғулотларни бошлаши керак. Агар ҳаммаси режадагидек кетса ва бошқа муаммо юзага чиқмаса, унинг майдонга қайтиши 23 ноябрь куни «Селта»га қарши ўйинда кузатилиши мумкин.
"Барселона" штаб-квартираси футболчининг соғлиғини хавф остига қўйиш ниятида эмас. Бош мураббий Ханс Флик қайта жароҳатланиш хавфини истамайди, шунинг учун у аввалроқ Ансу Фати, Френки де Йонг ва Гави билан бўлгани каби Араухони ҳам аста-секин таркибга қайтаради.
Шу билан бирга, жамоа мураббийлари ҳимоя марказида рақобатбардошликни ошириш ва мавсум бошидан буён деярли барча учрашувларда майдонга тушган Пау Кубарси ва Мартинесга дам бериш мақсадида ҳимоячининг эрта қайтишига умид қилишмоқда.