Бернардески Европага қайтмоқда

Бернардески Европага қайтмоқда

«Торонто» вингери Федерико Бернардески «Бешиктош» билан музокаралар олиб бормоқда.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Италияга қайтиш ўрнига 29 ёшли футболчи фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Николо Скиранинг ёзишича, «Бешиктош» Бернардескига 2027 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган. «Ювентус» ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси аллақачон ўтишга тайёрлигини билдирган. Тез орада клублар расмий музокаралар олиб боришади. Федерико Бернардески йил давомида «Торонто» таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.