Рўзиқул Бердиев: “Кечирасизлар, терма жамоа ва Самвел Бабаян ҳақида гаплашмайлик”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
Осиё Кубоги(U23). Япония Австралия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди...
2022 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги 3-ўрин учун бўлган баҳсда Австралия кутилмаганда Япония термасига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Шу тариқа Япония турнирда 3-ўринни эгаллаб бронза медали соҳибига айланди.
Мусобақа финалида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги баҳс 19 июнь, якшанба куни 18:00 да бошланади.
U-23 Осиё Кубоги—2022
3-ўрин учун баҳс
18 июнь, шанба
ЯПОНИЯ U-23 — АВСТРАЛИЯ U-23 3:0
Голлар: 1:0 — 7 Кеин Сато, 2:0 — 39 Кай Тревин (автогол), 3:0 — 64 Шота Фужио.
Япония U-23: 12. Сион Suzuki, 2. Рику Ҳанда, 3. Сея Баба, 5. Сеижи Кимура, 6. Даики Мацуока, 7. Риҳито Ямамото (8. Жоэл Чима Фужита, 69), 13. Кеин Сато (11. Мао Ҳосоя, 85), 16. Такаши Учино (17. Ҳижиро Като, 85), 19. Курю Мацуики (18. Юито Suzuki, 69), 20. Шунсуке Мито, 21. Таика Накашима (9. Шота Фужио, 57).
Австралия U-23: 18. Николас Билокапис, 4. Жордан Кортни-Perkins, 5. Жордан Бос, 6. Тиресе Франcис, 10. Рами Нажжарин (7. Лачлан Брук, 62), 11. Кусини Энги (9. Ало Кол, 62), 13. Кай Тревин (2. Левис Миллер, 46), 16. Луис Дарриго (8. Патрик Язбек, 74), 20. Жошуа Равлинс, 21. Бернардо Оливейра (17. Кемерон Пеупин, 46), 22. Тристан Ҳаммонд.
Огоҳлантиришлар: Рику Ҳанда (54), Юито Suzuki (74), Тристан Ҳаммонд (80), Такаши Учино (80).
Учрашувдан сўнг, жамоалар бош мураббилари ўз тассуротлари билан ўртоқлашишди.
Оива Го (Япония о.т.ж устози): - Бугунги ўйинга бор кучимиз билан тайёргарлик кўргандик. Биз мағлуб бўлиш учун майдонга чиқа олмасдик. Яримфиналдаги мағлубиятдан сўнг, тезда ўзимизни қўлга ололганимиздан хурсандман.
Ўзбекистонга меҳмондорчилиги учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сиз каби кўплаб одамлар биз билан яхши муомалада мулоқот қилишга ҳаракат қилишди ва буни жуда қадрлаймиз.
Биз ушбу мусобақага фақат тажриба йиғиш учун келмагандик, мусобақада ғалаба қозонмоқчи эдик. Аммо барибир асосий вазифамиз Париж Олимпиадасига йўлланма олиш ва бу йўлда ишлашда давом этамиз. Мусобақадаги натижамиз бизни хурсанд қилмайди, лекин ундан қисман қониқдик, деб айта оламан.
Финалда ўйнай олмаслигимиз — биз учун жуда оғриқли. Аммо Ўзбекистонга ҳал қилувчи беллашувда омад тилайман.
Ушбу турнирда жамоанинг ўйин услубини қитъа жамоаларига қарши учрашувларда шакллантириб олишимиз керак эди. Хурсанд қиладиган жиҳат шуки, биз максимал миқдорда — 6та ўйин ўтказдик. Жарима тўпларидаги ишланмаларимизни ҳам анча шакллантириб олдик...
Тревор Морган (Австралия о.т.ж устози): - Биринчи навбатда, ушбу учрашувга ўзимизнинг статус масаламиз сифатида қарагандик. Аммо Япония кучлилик қилди. Бу — футбол, ишлашда давом этамиз.
Сўнгги 2 ўйинда ўйинимиз чиқмади? Бу — сизнинг фикрингиз. Жамоам 55 фоиздан ортиқ тўп назоратини амалга оширди. Бир хил миқдорда дарвозага зарбалар бердик. Демакки, биз ёмон ўйнамадик.
Ўзбекистонда менга ҳамма нарса ёқди. Бу ернинг одамлари жуда ажойиб, янги маданиятни ўзимиз учун кашф этишдан мамнунмиз. Эсда қоларли турнир бўлди.
Рақиблардан бирини танлаш қийин. Ҳар бири қайсидир жиҳатдан кучли. Биз ҳар бир беллашувда ниманидир ўргандик. Лекин бугун Японияга қарши жуда катта қийинчиликларга учраганимизни тан олишим керак.
Осиё Кубоги ғолиблигини ким қўлга киритишини билиш жуда ҳам қизиқ. Ўйлайманки, эртанги финалда стадион тўла мухлислар бўлади. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жамоаларига катта ўйинда иштирок этиш завқидан баҳраманд бўлишларини тилаб қоламан...
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789