Ўзбекистонга ташриф буюрадиган Италия футбол афсоналари жамоаси эълон қилинди...

Ўзбекистонга ташриф буюрадиган Италия футбол афсоналари жамоаси эълон қилинди...

6 май куни ЎФАда ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон футболи афсоналарига қарши майдонга тушадиган Италия футбол афсоналари жамоаси таркиби эълон қилинди.

Унга кўра, Италия футбол афсоналари сафидан фақатгина италиялик собиқ юлдузлар эмас, ўз вақтида А Серияда тўп сурган номдор ўйинчилар ҳам жой олган. Демак, қуйидаги таркиб Ўзбекистонга ташриф буюрадиган бўлди:
Дарвозабон: Кристиан Аббьяти
Ҳимоячилар: Лука Антонини, Дарио Шимич, Кристиан Дзаккардо, Кристиан Зенони, Сезария Эдуардо, Насименто Сантос Алдаир, Венсан Кандела.
Яримҳимоячилар: Луиджи ди Бьяджо, Карбоне Анжело, Марек Янкуловски, Сержио Клаудио Дос Сантос, Людовик Жюли, Робсон Толедо Мачадо.
Ҳужумчилар: Алберто Жилардиньо, Даниеле Массаро, Винченцо Яквинта

Ўзбекистон футбол афсоналари жамоаси таркиби эса қуйидагича кўриниш олади:
Дарвозабонлар: Павел Бугало, Игнатий Нестеров
Ҳимоячилар: Бахтиёр Ашурматов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Акмал Шораҳмедов, Асқар Жадигеров, Ислом Иномов, Асрор Алиқулов
Яримҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Жасур Ҳасанов, Элдор Магдеев
Ҳужумчилар: Александр Гейнрих, Бекзод Маматқулов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Носир Отақўзиев, Анвар Солиев, Неъматилло Қуттибоев. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган ушбу баҳс 18 май куни «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.