Айрим натижалар борки, уларнинг такрорланиши - амри-маҳол. Дейлик, Роберт Левандовски атиги 9 дақиқа оралиғида 5та гол ургани билан тарихга кирган. Қачондир бу рекордни такрорлайдиган ёки янгилайдиган футболчи чиқишига ишонасизми? Қийин-ов...
Олти натижа
Goal ўз инфографикасида 6та натижани такрорланмас рекордлар туркумига киритди. Улар фақат мегаюлдузларга тегишли - Роберт Левандовски, Садио Мане, Лионель Месси, Серхио Агуэро, Эден Азар ва албатта, Криштиану Роналду. Тўғри, охирги иккиси рўйхатга салбий маънодаги кўрсаткич билан кирди - антирекорд.
-------------------------------
Алоҳида натижа
Тушунарлики, Криштиану Роналдуда том маънодаги бетакрор рекордлар ҳам бир талай. Мисол учун, у ўйиннинг ҳар бир дақиқасида гол ургани билан алоҳида мақтанишга ҳақли.
ТАКРОРЛАНМАС РЕКОРДЛАР
Роберт Левандовски:
9 дақиқада 5та гол
Садио Мане:
3 дақиқада 2та гол
Лионель Месси:
1 йилда 91та гол
Серхио Агуэро:
1 мавсумда «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Челси»га қарши ўйинларда «хет-трик»
Эден Азар:
4 мавсумда 4та гол
Криштиану Роналду:
1 ойда 7та клубдан рад
жавоби...