АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Манчестер Сити» ва айниқса, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиолага ачинасан киши. «Шаҳарликлар» 4 май куни «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилган ярим финал жавоб ўйини якунланишига 6 дақиқа қолган паллада ҳам ЧЛ финалида эдилар.
Бироқ якунда Париждаги «Стад-де-Франс»га «Сити» эмас, «Реал» борадиган бўлди. Умуман, тактикалар қироли - Пепни асосий евротурнирда анчадан буён чинакам омадсизлик таъқиб қилмоқда...
2010 йилдан буёғига қарасак, Гвардиола жамоалари 8та ҳолатда ўйиннинг қисқа вақтида қўйиб юборилган 2 ёки 3та гол ортидан ЧЛдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Дейлик, бу сафар «Реал» атиги 6 дақиқалик ўйин вақтида Эдерсон дарвозасини 3 марта нишонга олиб, Париж финали йўлланмасини Пеп қўлидан шунчаки, юлиб олди. Ҳа, Карло Анчелотти жамоаси 90, 90}1 ва 95-дақиқаларда гол урдики, буни бошқача изоҳлаш мушкул.
- Гвардиола Мадриддаги ўйин давомида Маҳрез ва Фоденга бақирди. Унинг вазифаси - футболчилар диққатини ўйинга қаратиш. Пеп эса ғазабини асло яширмади. Ҳаттоки, ёрдамчилари баъзида унинг сўзларига жавоб беришмади. Таққослаш учун, Юрген Клопп «Ливерпуль» Испанияда 0:2 ҳисобида енгилаётган паллада ҳам ўзини тутиб турди. Карло Анчелотти ҳам. Уларда улкан инсоний куч бор, сохталик йўқ. Албатта, аслида Гвардиола ва унинг ишига ҳурматим баланд. Лекин у ўзига ортиқча эътибор қаратиб, даҳоликка даъво қилишни истаса... Агар келажакда 3 млрд. бюджети йўқ оддий жамоа билан ҳам худди шундай натижа кўрсатса, олдига бориб, дунёнинг энг яхши мураббийи эканлигини айтаман. Аммо ҳозир эмас. Натижа шафқатсиз. Қаранг, Пеп 11 йилдан буён ЧЛда ғалаба қозонолмаяпти, чунки жамоасида Месси йўқ. Эммануэль Пети (франциялик собиқ ярим ҳимоячи).
- Агар ЧЛда ғалаба қозонганимизда, ҳамма буни меҳнат эмас, пул самараси сифатида баҳоларди. Футболчилар ҳали ҳам тушунишмаяпти, аммо бу мағлубият — биз учун совға. Ҳозирги ҳис-туйғуларимизни таърифлашга тил ожиз. Яхши ухлаб, диққатни кейинги мақсадга қаратиш керак. ЧЛда қачон ғолиб чиқамиз, бунинг иложи борми? Билмайман, менда жавоб йўқ. Шайх Мансур ЧЛ кубогисиз қолиш учун сармоя киритмаган, албатта. Барча ҳаракат кубок ютиш учун. Албатта, ЧЛда шоҳсупага кўтарилишни хоҳлаймиз, лекин буни уддалай олиш-олмаслигимизни билмайман. Ҳозир ҳамма Гвардиола ва «Сити» муваффақиятсизликка учраганини айтмоқда, лекин бунга қўшилмайман. Ахир АПЛ, Англия кубоги ва Лига кубоги ҳам бор, ҳамиша барча турнирларда охиригача курашамиз. Умуман, мендан ҳеч қачон аниқ бир турнирда соврин ютиш сўралмаган. Ҳозирча «Ливерпуль» ва «Реал»ни табриклайман, иккиси ҳам финалга лойиқ. Биз эса кейинги мавсум ҳал қилувчи ўйинда бўлишга ҳаракат қиламиз. Агар ўхшамаса, навбатдагисида яна уриниб кўрамиз. Ҳа, ЧЛдаги ғалабага илҳақман, аммо буни уддалайдиган жамоа шакллантиришга кафолат беролмайман. Қайси жамоа ғалаба қозонса, у муносиб. Бугунги ҳақиқат шу - «Реал» уддалади, биз эса йўқ. Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи).
ФАКТЛАР
* Футболда катта харажат ғалаба кафолати эмас. Диққат қилинг, трансферлар бозорида ҳамиша фаол иш олиб борадиган «Манчестер Сити» охирги 10 йилда ЧЛ финалига атиги 1 марта чиқди ва уни ҳам бой берди («Челси»га). «Шаҳарликлар» шунингдек, икки бора ярим финалда ўйнашди ва уларда «Реал» аталмиш катта «тўсиқ»қа дуч келишди.
* Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида ЧЛ ярим финалида 13 марта қатнашди ва уларнинг 7тасида омадсизликка учради! Қисқаси, ярим финаллар ҳисоби Пеп фойдасига эмас: 6:7.
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789