Мамлакат ОАВ тарқатган маълумотга қараганда, оғирлиги деярли 600 килограммга тенг 3 метрли ҳайкал 24 август куни таг-туги билан қўпориб олинган. Қизиқ, Холанднинг улкан сиймоси кимга керак бўлиб қолди...? Ахир у бронза ёки қандайдир қимматбаҳо материал эмас, оддий ёғочдан ишланган...
Энг қизиғи, ўғрилар аллақачон шаҳар маъмурияти билан алоқага чиқишди. Йўқ, улар ҳайкал эвазига товон пули талаб қилишмади ёки қандайдир шарт қўйишмади. Жиноятчилар шунчаки, ҳайкал унча жозибали чиқмагани учун уни ўғирлаб кетишганини маълум қилишди. Оддий айтганда, уларнинг иддаоларига кўра, бу Эрлинг Холанднинг бугунги образига мувофиқ эмас ва шаҳарнинг гавжум жойида туриши тўғри келмайди.
Маҳаллий газеталарда ёзилишича, одамлар 22 август куни ҳайкал олдида юк машинасини кўришган. Тахмин қилинишича, ўғрилар «Холанд»ни айни шу машинада олиб кетишган. Ҳайкал жойига қайтариладими ёки йўқ - ҳозирча бу ҳақда маълумот берилмади.