Бундеслига "ёпилди" : Сараги саракка, пучаги пучакка...
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
Шанба оқшомида Италия А Сериясининг 37-турида «Рома»-«Венеция» ўйини ҳам ўтказилди.
Қувонарлиси шундаки, Римда кечган баҳсда миллий терма жамламиз сардори узоқ танаффусдан сўнг гол уришга муяссар бўлди.
Гап шундаки, ҳисобда орқада қолаётган римликлар, 75-дақиқа захирадан ўйинга қўшилган Элдор Шомуродов кучли зарбаси (ва ажойиб чиройли паси) билан дарвозасини ишғол қилди ва «Рома»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Айтганча, 32-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб қолди. Софьян Кюин қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан аввал тарк этди.
Ушбу дурангдан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари очколари сонини 60 тага етказиб олди, жамоа 6-ўринда бормоқда. «Венеция» (26) эса сўнгги, 20-поғонани банд қилган.
А Серия
37-тур баҳси
«Рома» – «Венеция» 1:1
Голлар: 0:1 – 1 Окереке, 1:1 – 76 Шомуродов.
«Рома»: Руй Патрисиу, Смоллинг, Кумбула (аш-Шаарави, 46), Рожер, Спинассола (Залевски, 46), Мэйтленд-Найлз (Карсдорп, 46), Верету (Шомуродов, 60), Кристанте, Пеллегрини, Абраҳам, Карлес Перес (Волпато, 83).
«Венеция»: Мяенпяа, Матею (Свобода, 65), Калдара, Чеккарони, Ампаду, Ҳапс, Вакка (Фёрдилино, 28), Чрнигой (Эбуэхи, 80), Кийин, Араму (Перес, 65), Окереке (Юнсен, 80).
Огоҳлантиришлар: Кийин (18), Вакка (26), Спинассола (39), Окереке (61), Пеллегрини (68), Ампаду (78), Перес (87).
Четлатиш: Кийин (32).
«Эмполи» – «Салернитана» 1:1
Голлар: 1:0 – 31 Кутроне, 1:1 – 76 Бонассоли.
«Удинезе» – «Специя» 2:3
Голлар: 1:0 – 26 Молина, 1:1 – 35 Верде, 1:2 – 45 Джаси, 1:3 – 47 Маджоре, 2:3 – 90 Мари.
«Верона» – «Торино» 0:1
Гол: 0:1 – 19 Брекало.
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
Олдин хабар берганимиздек, бугун Суперлигамизда 8-тур баҳслари бошланди.
«Бавария»да Томас Тухель ўрнини эгаллашга бир номзод қолди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789