АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Манчестер Сити»нинг норвегиялик янги суперҳужумчиси Эрлинг Холанд Four-FourTwo нашрига берган эксклюзив интервьюсида ҳаётга қараши ҳақида атрофлича тўхталди.
У шунингдек, «МЮ»га муносабати, «Реал» президенти гаплари ҳақидаги саволларга ҳам баралла жавоб берди.
- Эрлинг, олдингда бу сўзларни тилга олиш ёқимсиз, лекин мажбурмиз - «Манчестер Юнайтед»...
- Йўқ, бу ерда ҳазил ортиқча, ҳар ҳолда, шахсан мен бу атамага оддий қарайман. Манчестерда «Юнайтед» мухлисларини тез-тез учратяпман ва доимо бир-биримиз билан ҳазиллашамиз. Буни зинҳор жиддий қабул қилмаслик керак. Дейлик, Норвегияда ҳам, она шаҳримда ҳам «Юнайтед» мухлислари жуда кўп. Айтишим жоиз, ҳамиша улар билан курашишга мажбур эдим. Қисқаси, турли тортишувларга ўрганиб қолганман, муҳими, бундай баҳс-мунозараларга қарши эмасман. Фақат айрим гапларимни жиддий қабул қилмасалар, бас. Чунки гоҳида кўнгил ҳақиқий мухлисдек гапиришни тусаб қолади. Акс ҳолда, ҳаммаси бироз зерикарли туюлади, шундай эмасми?
- Асосий баҳс эски танишинг - «қизил иблис» Жейдон Санчо билан-ми?
- Дортмундда у билан майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўзаро яхши чиқишардик, муносабатларимиз ажойиб эди. Аммо Жейдон энди бошқа жамоада. Манчестернинг икки лагерида эканмиз, энди яширинча учрашишимизга тўғри келади.
- АПЛга янада ўсиш учун келганинг тайин. Истиқболингни қандай кўряпсан?
- Келажакда нима бўлиши ҳеч кимга аён эмас, билганим шуки, инсон ҳамиша ўрганиш, ривожланиш ҳақида бош қотириши шарт. Ҳеч қачон янада яхшироқ ўйнаш масаласида изланишдан тўхтамаслик керак. Ана, «Реал»даги Карим Бенземага қаранг. 34 ёшни уриб қўйган футболчи сўнгги икки йил ичида тўсатдан янада хавфлироқ ҳужумчига айланди - бу намуна! Мен ҳам ҳар доим ўсиш устида ишлашни хоҳлайман.
- Хўш, ўйин услубинг бўйича АПЛга қанчалик мос тушасан?
- «Манчестер Сити»га келишдан олдин АПЛ ўйинларини етарли даражада кўп кузатганман. Фикримча, бу ерда сўнгги бир неча йил давомида соф «9-рақам» ижрочиси кам учради. Шу маънода айтсам, бу ҳам менга қўшимча мотивация беради. «9-рақам» мен учун асосий позиция, қисқаси, ҳар доим ҳужум учида ҳаракатланишни хоҳлардим. Чиндан ҳам, бу позицияда бор салоҳиятимни кўрсатишим мумкин.
- АПЛда сени Виржиль ван Дейк каби жисмонан бақувват ҳимоячига қарши ўйин кутмоқда...
- Ўйинларга муайян футболчилар қарама-қаршилиги сифатида қарамаслик керак. Ахир майдонда фақат Виржиль билан тўқнашмайман-ку. Ўйин ҳар доим 11га 11 шаклида бошланишини унутмаслик керак. Ҳа, биламан, ўзаро «дуэл»ларга катта эътибор қаратилади. Лекин мисол учун, ўша «Ливерпул»ни олсак, унинг таркибида ван Дейкдан ташқари, Алиссон бор, бошқа бақувват ҳимоячилар ҳам етарли. Демоқчиманки, замонавий футболда биринчи даражага чиқиш учун аввало, жамоа сифатида шаклланиш зарур. Табиийки, бунинг учун биргаликда кўп тер тўкиш талаб этилади. Умуман, шахсий қарама-қаршиликлар ўз йўлига, бор эътиборни шунга қаратган футболчи жамоага етарлича ёрдам беролмаслиги мумкин. Ҳа, тан оламан, майдонда энг кучли рақиблар билан тўқнашиш ёқимли, ван Дейк эса шундай ижрочилардан биридир. Фаолиятим давомида унга қарши бир неча бор ўйнадим ва бемалол айта оламан, гап қойилмақом йигит ва ажойиб ҳимоячи ҳақида кетмоқда. Очиғи, Виржилга қарши ўйнашдан чўчимайман, аксинча, бу ёқади. Чунки у дунёдаги энг яхши ҳимоячидир эҳтимол. Муҳими, «Энфилд»да гол урганман, қолаверса, Норвегия миллий жамоаси сафида ҳам нидерландлар дарвозасига йўл топдим.
- Танқид ва салбий фикрларга муносабатинг қандай? Мана, «Реал» президенти Флорентино Перес ёзда сени сотиб олишга ҳожат йўқлигини ғалати оҳангда изоҳлади: «Карим Бензема бор экан, Эрлингнинг захирада ўтиришига тўғри келади».
- Футболда шундай. Табиатан ҳазиллашишга мойилман, лекин ташқи гап-сўзларга кўпам аҳамият беравермайман. Кимнингдир баҳоси яхши спорт формасида эмаслигимни англатмайди, бу диққатимни жамлашимга ҳам халақит бермайди. Баъзан ташқи муносабатлардан шунчаки, кўз юмиш керак. Лекин мириқиб кулиб олишнинг зарари йўқ. Ҳечқиси йўқ, ахир биз ўзаро дўстлармиз...
- Эрлинг, ҳозир шон-шуҳратга кўмиляпсан. Машҳурлик таъсири сезиляптими? Дейлик, сўнгги йилларда нечоғли ўзгардинг?
- Тўғри, кўчадан келган оддий йигит эмасман. Бўйим узун, соч турмагим чиройли, ўзим сарғишман. Қисқаси, эндиликда ҳамманинг эътиборидаман, аммо бундан умуман шикоят қилмайман. Отам ўз тажрибасидан келиб чиқиб, машҳурлик юкини тўғри тақсимлашимда яқиндан ёрдам беради. Тан оламан, шон-шуҳратга асло қарши эмасман. Агар ўзгарган бўлсам, буни фақат отам эмас, балки атрофимдаги одамлар ҳам айтишарди. Она шаҳрим ва у ердаги одамлар мен учун жуда муҳим. Қисқаси, қаердан келганимни ҳамиша ёдда тутаман. Оддий айтганда, ҳеч қачон ўзгармайман. Бунинг учун ўзимни ва хатти-ҳаракатларимни назорат қилиш қўлимдан келади.
Холанд ва Санчо АПЛда
Эрлинг Холанд АПЛдаги дастлабки 6та ўйинида 10та гол урди. Таққослаш учун айтсак, Дортмунд «Боруссия»сида у билан ажойиб тандем ҳосил қилган Жейдон Санчо «МЮ»даги дастлабки 35та ўйинида рақиблар дарвозасига атиги 5 марта йўл топди.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789