Байроқ бўлмоқ пайти байроққа боқиб...
Aслида-ку, бу фоний дунёда ақл-ҳушини таниган ҳар бир инсон вақтни ғанимат билмоғи, қадрига етмоғи, виждонини ҳамиша байроқ қилиб яшамоғи даркор.
ЖЧ-2022 бош кашфиёти - Марокаш миллий жамоаси Қатардаги ўйинлари билан бутун араб дунёсига байрам улашаётгани айни ҳақиқат.
Ахир тарихда бирор араб мамлакати ҳали ярим финал юзини кўрган эмасди. Шу маънода айтсак, марокашликлар бугун нафақат Африка, балки араблар оламининг бош қаҳрамонлари, албатта.
Бундай сеҳрли сенсация меъмори - Волид Реграги. ЖЧ-2022 стартига атиги 3 ой қолган пайт тажрибали Воҳид Халилхожич ўрнини эгаллаган маҳаллий мутахассис чиндан ҳам, сеҳргарларга хос натижа қайд этмоқда. Диққат қилинг, Марокаш миллий жамоаси янги бош мураббий қўл остида 9та ўйин ўтказди ва ҳали бирор марта мағлубиятга учрагани йўқ. Реграгининг жамоадаги статистикасига қаранг:
9та ўйин
7та ғалаба
2та дуранг
Қолаверса, жамоа шу ўйинларда атиги 1та гол қўйиб юборди (шу ҳам автогол). Ҳа, футболда чуқур ҳимоя билан ҳам катта шов-шувларни юзага келтириш мумкин. Бунга Марокаш термасининг ҳозирги натижалари яққол исбот.
Сўз
- Яширмайман, максимал натижани кўзлаяпмиз. Ҳа, жамоа сардори жароҳатланди, лекин бизда ҳар бир футболчи курашмоқда. Ўйиндан аввал йигитларга Африка тарихини ёзишимиз кераклигини айтгандим. Буни уддаладик. Кучли жиҳатларимизга асосланиб, олдинга бордик. Қайтараман, миссиямизни ҳали тугатмадик. Фақат бир нарсага тушунмаяпман, бизни қанақасига танқид қилишлари мумкин? Ахир қўлимиздан келганича ўйнаймиз, мавжуд қуролларимиздан фойдаланамиз... Волид Реграги (Марокаш - Португалия ўйинидан кейин).
Aслида-ку, бу фоний дунёда ақл-ҳушини таниган ҳар бир инсон вақтни ғанимат билмоғи, қадрига етмоғи, виждонини ҳамиша байроқ қилиб яшамоғи даркор.
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши ҳал қилувчи босқичидан ўрин олган энг муҳим ўйинлардан бири остонасида турибди.
Винисиус Жуниорнинг «Олтин тўп»дан қуруқ қолгани туфайли Аргентина миллий жамоаси ҳамда «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль ҳам маълум даражада захмат чекди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789