АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Германия миллий жамоаси билан жаҳон чемпиони мақомига эришган «Бавария» афсонаси Бастиан Швайнштайгер ва теннис оламининг собиқ биринчи ракеткаси, сербиялик Ана Иванович неча йиллардан буён мустаҳкам жуфтлик сифатида намунали оилавий ҳаёт кечирмоқдалар.
Футбол ва теннис афсоналари қай тариқа танишганлар ва ҳозир нималар билан машғуллар?
Танишув тарихи
Швайнштайгер ва Ивановичнинг ўзаро муносабатлари ижтимоий тармоқларда бошланган. Албатта, улар бунга қадар ҳам бир-бирлари учун нотаниш эмасдилар. Айтишларича, Бастиан ва Анани авлодлари сербиялик саналган германиялик теннисчи Андреа Петкович таништириб қўйган экан. Тўғри, футболчи ва ракетка устаси ўртасидаги яқин муносабатлар 2014 йилнинг кузида, Ice Bucket Challenge турнири баҳона бошланди. Ана ўшанда Бастиан устидан сув қуйиш билан уни ўзига жалб этганди. Ҳар икки спортчи ўз фаолиятининг энг ёрқин даврида бўлиб, Иванович жаҳон рейтингининг юқори ўнлигига қайтган, футболчи эса Бразилия мундиалида ғалаба нашидасини сурганди. Нью-Йорк сафарига қадар жуфтлик ўзаро муносабатини ошкор этмаганди. Лекин US Open турниридан кейин фотокамералар иккисини неча марталаб бирга тасвирга тушириш йўлини топди.
Аслида Бастиан Бразилия мундиалига аввалги маҳбубаси Сара Бранднер билан борганди. Табиийки, улар анча олдин танишганлар. Швайнштайгер ва Иванович ўртасидаги севги учқунлари ошкор бўлганидан 2 ой ўтиб, ОАВда футболчи Сара билан алоқаларни батамом узгани ҳақида хабарлар урчиди. Ваҳоланки, Бастианнинг яқинлари унинг Бранднер ёнига қайтганини маълум қилишганди. Кейинчалик германиялик футболчи Австралия очиқ чемпионати - Australian Open теннис турнирида Ивановични ошкора равишда қўллаб-қувватлади, «Бавария» йиғинида майдонга Сербия байроғи, 31|7 рақами ва «Азизам» ёзуви туширилган бутсада тушди. Шу тариқа барчаси тасдиқланди, миш-мишлар ҳақиқатга айланди. Ана ва Бастиан шу-шу турли мамлакатлар ва шаҳарларда бир-бирларини ошкора қўллаб-қувватлашга одатланишди.
Ўз ўрнида айтиш керак, Иванович германиялик футболчи билан танишишига қадар бир қатор таниқли спортчилар маҳбубаси сифатида тилга олинганди. Масалан, унинг испаниялик теннисчи Фернандо Вердаско ва австралиялик гольфчи Адам Скотт билан муносабатлари овоза бўлганди. Шунингдек, соҳибжамол теннисчига сербиялик баскетболчи Иван Паунич, теннисчи Новак Жоковичнинг спарринг-шериги Марк Стиллитано ҳам бефарқ эмасдилар.
Тўй маросими
Футболчи ва теннисчининг тўй маросими 2016 йилнинг 12 июль куни бўлиб ўтди. Бироз олдинроқ Бастиан Европа чемпионатида қатнашганди, Ана эса «Уимблдон» турнирида. Никоҳ ўқиш жараёнига Венециядаги Палаццо Кавалли-Франкетти саройи танланди. 300 нафар меҳмон қатори Йоахим Лёв, Томас Мюллер, Энди Маррей, Феликс Нойройтер ва бошқа афсоналар қайиқларда шаҳар каналлари бўйлаб сайрга чиқдилар. Қисқаси, тўй ўта дабдабали тус олди. Дарвоқе, тантанали оқшом қаерда ташкиллаштирилиши сўнгги паллагача сир тутилганди. Тўйга таклиф этилганлар аэропортда йиғилишди ва чартер рейс билан Венецияга парвоз қилишди. Умуман, оқшомга роппа-роса ярим йил тайёргарлик кўрилди. Сербия матбуоти маълумотига қараганда, тўй тантаналарига чамаси 1 млн. евро сарфланган. Келин-куёв Каннарежодаги Мизерикордия аббатлиги черковида никоҳдан ўтдилар.
Фарзандлар
2018 йилнинг 19 мартида бахтиёр жуфтликнинг тўнғич фарзанди дунёга келди. Ана суюкли турмуш ўртоғига ўғил чақалоқ тортиқ этди. Лука 1 ёшдан ошгач, спортчилар оиласи янги хушхабарни эълон қилди. «Муҳаббат ва қувонч ҳиссини қалбимизга сиғдиролмай қолдик. Фарзандимиз укали бўлди», - дея хабар қолдирди Ана «Твиттер»даги саҳифасида. 2019 йилнинг 30 августида таваллуд топган чақалоққа Лукага ўхшаш исм танлашди - Леон. Айтиш жоиз, юлдузлар жуфтлиги ўз зурриётларини ёмон кўзлардан имкон қадар узоқроқ олиб юришга интилади. Дейлик, ижтимоий тармоқларда оилавий суратлар пайдо бўлса ҳам, болакайларнинг фақат жажжи қўллари ёки оёқларигина кўринади. «Болаларимизга ким эканлигимиз ҳақида умуман гапирмаймиз ва бу махфийлик иложи борича узоқ давом этишини истаймиз. Зеро, ўғлонларимиз ўз қизиқишлари ва йўналишларини мустақил тарзда танлашлари тарафдоримиз», - деганди Ана ўз интервьюларидан бирида.
Жуфтликнинг ҳозирги юмуши
Бастиан ва Ана охирги вақтлар АҚШда истиқомат қилмоқдалар. Асосий юмушлари - Лука ва Леон тарбияси, яна теннис кортида ўзаро куч синашиш. Баъзан уларни рангли журналлар муқовалари, турли тадбир ва маросимлар, шунингдек, спорт учрашувларида учратиш ҳам мумкин. Швайнштайгер шунинг баробарида ТВда эксперт сифатида чиқиш қилади, яқинда эса ўз биографияси - «Сизлардан бирингизман» асарини ёзиб тугатди. Иванович пандемия даврида она ватани Сербияга қўлидан келганича ёрдам берди, шифохоналар учун ўпкани сунъий тарзда вентиляция қиладиган аппаратлар юборди. Умуман, ҳозир ҳам ижтимоий тармоқларда машҳур жуфтликнинг янги-янги суратлари тез-тез чиқиб турибди. Қисқаси, WELT портали футболчи ва теннисчи оиласини спорт оламининг орзулар жуфтлиги сифатида эътироф этгани бежиз эмас. Швайнштайгер - Иванович иттифоқи шундай юксак мақомга муносиб, шубҳасиз.
Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789