АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Таниқли ботаник олим, академик Комилжон Тожибоев Қамчиқ довонидаги ўсимликлар турлари ва уларнинг баҳор чоғи гуллаш жараёнини ўрганиб, ранг-баранг гуллар орасидан фанга номаълумларини ҳам топган.
У айни чоғда тоғ гулларининг баҳорги таровати, гўзаллигига алоҳида эътибор қаратган. Шу кунларда Наманган шаҳридаги Бобур боғида ҳам гуллар билан боғлиқ ажиб ранг-баранглик, турфаликка гувоҳ бўлиш мумкин. Хуллас, ёввойи табиатга хос турфалик ва ранг-баранглик гўзалликнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Бироқ инсон тафаккури маҳсули ҳисобланмиш ва маълум қонун-қоидаларга асосланган яхлитлик, бутунликка нисбатан бундай ёндашиш ярамайди. Жумладан, Суперлига турнир жадвалидаги ранг-баранглик ва турфалик қўллаб-қувватланадиган, мақтанарли ҳолат эмас асло.
Мана, элитанинг жорий мавсуми 11-туридан ўрин олган бир неча ўйин яна ортда сурилди. Турнир жадвалига назар солсангиз, 5та жамоа 11та, яна 5таси 10та, 3таси 9та, 1таси 8та учрашувда қатнашгани маълум бўлади. Турнир жадвалидаги мазкур ҳолат - чемпионат тақвимида маром жиддий тарзда бузилаётганидан далолатдир. Тўғри, «Насаф» ва «Пахтакор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштироки таъсирида жадвалда баланд-пастликлар юзага келгани бор гап. Аммо айни шу сабаб билан ўйинлар миқдори турлича кўриниш олганини оқлаш қийин, барибир. Учрашувлар миқдори қачон ва қандай бир тартибга солинади - бу ҳозирча фақат ПФЛга аён. Муҳими, ушбу жараён чемпионат якунига қадар чўзилмаса, бас. Зеро, финишга яқин вақт қолдирилган ўйинлар натижаларига таъсир ўтказиш эҳтимоли ошади. Дейлик, қайсидир аутсайдер Суперлигадан тушиб кетиши аниқ ва у очкога эҳтиёжманд пешқадамлардан бири билан қолдирилган ўйинда баҳслашса, кўзда тутилмаган келишув бўлиши ҳеч гап эмас. Аксинча, очкога зарурат сезмайдиган пешқадам лигада қолиш учун курашаётган аутсайдерга ҳиммат кўрсатса, бундан ҳеч ким ажабланмайди. Бундай воқеалар олдини олишнинг ягона шарти - турнир жадвалида турфаликка йўл қўймаслик, ўйинлар миқдорини барча жамоалар учун бир маромга солиш.
Таъкидлаш жоиз, турнир жадвалида ўйинлар миқдори меъёрининг бузилишига фақат «Пахтакор» ва «Насаф»нинг ОЧЛда иштирок этгани эмас, «Олимпик» билан боғлиқ истиснолар ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Етакчи клубларимиз ва олимпия терма жамоасининг халқаро майдонларда муваффақиятли иштироки барчамиз учун муҳим, албатта. Лекин атиги 14та жамоаси бор Суперлигада 3та иштирокчининг истиснога алоқадорлиги меъёрий ҳолат ҳисобланмайди. Бунда 3та жамоа ўйинларини кечиктириш - ҳолатдан чиқишнинг энг осон усули. Ҳозир ПФЛ мутасаддилари худди шундай йўлдан боришмоқда ва бундай ёндашув Суперлига тақвимини бузмоқда, мураккаблаштирмоқда.
Ўйинларнинг ортга сурилиши ҳар доим уларда иштирок этадиган жамоалар фойдасига ишлайвермайди. Масалан, «Насаф» кечиктирилган ўйинларда яна ҳам тобланган ҳолда майдонга тушиши мумкин. Рақиблари ҳақида эса бундай қатъий хулоса айтиш мушкул. Агар Суперлигада шундай вазият кузатилса, аёнки, бу ҳолат «Насаф» туфайли кечиктирилган ўйинларда иштирок этаётган жамоалар учун адолатсизликдир. Қарши жамоасининг 11-турдаги рақиби «Динамо» учрашувни вақтида ўтказганида, балки ғалаба қозонарди, кечиктирилган баҳсда ҳолат қандай бўлишини эса ҳеч ким билмайди. Демоқчимизки, тақвимдаги турфалик ва кечиктирилган ўйинлар миқдорининг кўплиги Суперлига савияси, адолат мезонларига соя солиши, шубҳасиз. Ана, «Насаф»да кечиктирилган ўйинлар сони 3тага етди. Амалиётда бир жамоанинг қолдирилган 3та учрашувда ҳам ғалаба қозониши камдан-кам учрайди. Агар ўйинлар вақтида ўтказилганда, «Насаф» балки 9 очко жамғарарди. Ҳа, умумий вазиятни гоҳ «Насаф», гоҳ унинг рақиблари тарафида туриб баҳолаяпмиз. Вазият биз айтганча ёки аксинча тус олиши мумкинлигини яна бир бора таъкидлаймиз. Ҳаммаси янада мураккаблашмаслиги учун ПФЛ ўзи танлаётган осон йўл, яъни ўйинларни кечиктиришдан воз кечиши даркор. Аслида бу хусусда мавсум бошланмасидан аввал ўйлаш керак эди. Эҳтимол, ўшанда барча учун маъқул йўл топиларди. Майли, ўтган иш ортда қолди. Энди ўша мақбул вариантни топиш мақсадга мувофиқ. Ҳечдан кўра кеч яхши, ҳарқалай!
Муҳтарам мухлис! Мулоҳазаларимиз якунида ЕЧЛнинг ортда қолган финалига қисқача тўхталамиз. Аниқроғи, ажойиб ҳамкоримиз, футбол ва шеърият фидойиси Ғуломжон Ҳамидовнинг финал таассуротлари билан боғлиқ шеърини ҳукмингизга ҳавола қиламиз:
АЗИМ ДАРАХТ
Икки буюк жамоа
Кўрсатди гўзал ўйин.
Олқиш айтиб уларга
Дил изҳорин йўллайин.
Гол кўрмади мухлислар
Бенземадан бу сафар.
Алиссон билан жангда
Жуниор қучди зафар.
Кросс, Модрич донишманд
Чин шогирддир Вальверде.
Уни ассист қилмоқ-чун
Казимиро пас берди.
Нишонга тегмади ҳеч
Салоҳ тинмай отган ўқ.
Ўйиннинг қаҳрамони
Куртуа қойил, гап йўқ!
Шижоаткор клубни
Дон Карло қилди карахт.
Чемпион бўлди яна
О, «Реал» - азим дарахт!
Умид қиламизки, Суперлигамиз ҳам азим жамоалар бир-бири билан беллашадиган чемпионатга айланади ва улар орасидан «Реал» каби азим дарахтлар бўй ростлайди. Назаримизда, унгача ҳали анча вақт бор. Негаки, бугунги Суперлига турнир жадвалининг охирги ҳолатида бирор жамоани пешқадам ёки аутсайдерга чиқариш ноўрин! Айримлар бу ҳолатни чинакам интрига натижаси сифатида кўришмоқда. Ҳолбуки, турнир жадвалида кўзга ташланаётган тиғизлик чинакам интрига эмас, балки ПФЛ танлаган осон йўл, яъни ўйинларни мажбурий кечиктиришнинг кўзгуси, холос!
Муҳаммад ВАЛИ, InterFUTBOL газетаси
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789