Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Жек Грилиш баҳоси 6 миллион фунтга тенг шоҳона қасри ичида алоҳида бар ҳам ташкил этди, аммо унда алкоголь ичимликлари йўқ умуман.
Ваҳоланки, «Манчестер Сити» клуби ва Англия миллий жамоаси юлдузи гоҳ-гоҳида бошқача байрам қилишга мойил. Дейлик, у «шаҳарликлар»нинг ўтган мавсумдаги муваффақиятларини нишонлашда алоҳида ажралиб турди, маст ҳолатдаги суратлари бутун интернет оламига ёйилди.
The Sun нашри маълумотига қараганда, Жек Грилиш Чеширда жойлашган ҳашаматли саройи (баҳоси - 6 миллион фунт стерлинг) ичига бар ҳам ўрнатди. Энг диққатни тортадиган томони, мўъжаз уй бари менюси мутлақо бошқача. Оддий айтганда, витринада спиртли ичимликлар йўқ ва меҳмонларга фақат буғдой пояси ёки турли гиёҳлардан тайёрланган шарбатлар тортиқ этилади. Барчаси соғлом овқатланиш тартибига қатъий риоя қиладиган 27 ёшли Саша Эттвуд (футболчининг маҳбубаси) ғояси асосида ташкил этилган.
Шарбат-бар Грилиш саройининг қўшимча белгиларидан бирига айланади. Ушбу турар-жойда барча шароитлар муҳайё этилган: сузиш ҳавзаси, сауна, тикланиш учун буғхона, кенг спорт зали, йога машқлари ва виртуаль ўйинларга мўлжалланган алоҳида бурчаклар... Яна бир томони, саройда нақ 7та ётоқхона мавжуд. Кутилишича, Жек ва Саша яқин орада Манчестер марказидаги хонадондан шу қасрга кўчиб ўтишади. Айтиш ўринли, футболчи келажакда 20 гектарга тенг ер майдонида вертолёт учун қўниш жойи, теннис корти ва гольф майдони барпо этмоқчи. Яна балиқ ови учун махсус сунъий кўл ҳам.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789