АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Европада жорий мавсум ўта қизиқарли ўтмоқда. Старти кун сайин яқинлашаётган Қатар мундиали эса ички мусобақаларга қўшимча тиғизлик ҳадя этди.
Ҳа, бир қатор жамоалар мавсумни ўзлари истагандек бошлай олмадилар. Бироқ бошқалари аксинча, муваффақиятли стартни ишонч билан давом эттирмоқдалар. Биз қуйида ўз мухлисларига олам-олам қувонч бахш этаётган чинакам сюрприз соҳиблари ҳақида ҳикоя қилишни лозим топдик.
«АРСЕНАЛ»
Кўпчилик мухлислар «тўпчилар»ни ҳисобдан чиқариб қўйишди, десак, Артета жамоасига нисбатан адолатсизлик қилган бўламиз. Лекин, очиғи, жамоа илк турдан бошлаб энг юқори ўрин учун бунчалик шиддат билан киришиши чиндан ҳам ажойиб сюрприз бўлди. Ҳа, ҳозирча айнан шундай - стартдаги 14 учрашувнинг 12тасида ғалаба, амалдаги чемпиондан 5 «қадам» олдинда. Агар бу чиндан ҳам аввалги «Арсенал»нинг қайтиши бўлса, бу ёғи янада қизиқарли ва муросасиз ўтиши аниқ. Ишқилиб, кўз тегмасин!
«НЬЮКАСЛ»
Бу жамоа чинакамига шиддатли парвозни амалга оширмоқда, ўтказган 15та ўйинининг 8тасида ғалаба, 6та дуранг ва ягона мағлубият. Шу тариқа «ҳаккалар» ЕЧЛ ҳудудига кириб олдилар. Эдди Хау сифатли жамоани шакллантирмоқда, етакчи ўйинчилар топ-клублар эътиборини тортишмоқда. Масалан, ярим ҳимоячи Бруну Гимараэш «Реал»нинг нишонида. Бироқ бразилиялик футболчи ҳозирча кетмоқчи эмас - «ҳаккалар» парвози энди бошланди.
«НАПОЛИ»
Неаполликлар доимо рақобатбардош жамоага эга бўлишган. Лекин жорий мавсумда «Наполи» ички мусобақаларда ҳам, халқаро аренада ҳам ҳар қандай рақибни писанд қилмаяпти. Жамоа «А» сериясида мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда, атиги 2 марта дурангга рози бўлган ҳолда турнир жадвалини катта тафовут билан бошқармоқда - 2-ўриндаги «Милан»дан 8 очкога илгарилаб кетган. ЕЧЛда ҳам мағлубиятсиз иштирок эвазига муддатидан аввал «плей-офф» босқичи йўлланмасини нақд қилди. Лучано Спаллетти жамоасининг сермаҳсуллиги алоҳида эътиборга лойиқ. Ҳозирга қадар жамоа ички чемпионатнинг 15та ўйинида 37та гол урди, бу борада ҳам яққол пешқадам. Шундай экан, «Наполи» - скудетто учун 1-рақамли даъвогар.
«АТЛЕТИК»
Эрнесто Вальверде мураббийлик постига қайтганидан кейин бильбаоликлар жамоаси янада мафтункор ўйин кўрсата бошлади. 9-турдаги аламли мағлубиятга («Атлетико», 0:1) қадар басклар 3-ўринда эдилар. Сермаҳсул ҳужум чизиғига эга бўлган жамоа 14та ўйинда 24та гол урган, бу борада фақат «Реал» ва «Барселона» (33тадан)дан ортда қолмоқда. Қисқаси, мириқиб ҳордиқ чиқарган Вальверде ғайрат-шижоат билан ишламоқда.
«УНИОН»
Яқингача Берлин клуби Бундеслиганинг «Олимпик»и мақомида эди. Яъни, номдор рақибларидан очколар тортиб олиш устаси эди. Энди эса очко жамғариш бўйича ҳам ишлари чакки эмас. Берлин жамоаси ўтказилган 15-турдан сўнг ЕЧЛ ҳудудидан ўрин эгаллаган, 2-ўриндаги «Фрайбург»дан атиги 3 очкога ортда қолишмоқда. Тўғри, бу билан Германияда чемпионликка янги даъвогар пайдо бўлди, дея олмаймиз. Лекин «Унион» Бундеслига беллашувларига ўзгача жило қўшгани аниқ.
«ЛОРЬЯН»
Лига1 ҳам сюрпризлардан холи эмас. «Лорьян» - уларнинг бири. Айни паллада жамоа ортда қолган 15 турдан кейин 5-ўринни эгаллаб турибди. Фақатгина «абадий гегемон» - «ПСЖ» илгарилаб кетган. Бироқ футбол кутилмаган натижалари билан қизиқарли...
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789