АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Суперлига 15-туридан сўнг турнир жадвалига бир қур назар ташладик. Унинг кўзгусида ғалати манзаралар жонланди.
Қаранг, фақат 4та жамоа тўплаган очкосига нисбатан кўпроқ гол урибди: АГМК 24 очко учун 25та гол урган, «Бунёдкор» 16 очко учун 17та, «Нефтчи» 12 очко учун 13та ва «Динамо» 7 очко учун 13та. Юқори олтилик ва иккинчи еттиликни боғлаб турган «Олимпик»да эса мазкур кўрсаткич бўйича мувозанат сақланган: 18-18. Шу маънода Темур Кападзе жамоаси дуранглар, гол уриш ва очко тўплаш бобида юқори олтилик ва қуйи еттилик ўртасида кўприк вазифасини бажармоқда. Қайсидир иштирокчи бу «кўприк»дан қуйи ёки юқорига ўтиб кетиши мумкин вазиятга қараб. Лекин ҳозирги ҳолат анчайин чигал ва бу 16-17-турлардан ўрин олган учрашувлар чоғи бирмунча ечилиши ҳам мумкин.
Умуман, ортда қолган 15-турда кутилган «сюрпризлар» юз бермади ва «олтилик» вакиллари «еттилик»даги жамоаларни хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин, аяб ўтиришмади. «Навбаҳор» Наманганда «Сурхон»га, «Пахтакор» Яйпанда «Нефтчи»га, «Сўғдиёна» эса Самарқандда «Динамо»га очко нақадар зарурлигини билса ҳам, фақат ғалаба учун ўйнади ва бунга мажбур эди ҳам. Демоқчимизки, айни учрашувларда тахминлар ўзини оқлади ва етакчилар ҳеч бир қийинчиликсиз ғалаба қозонишди. Ҳатто «Сўғдиёна» ҳам «Динамо» олдида яққол устун кўринди, гарчи Вадим Aбрамов майдонда тенгма-тенг кураш борганини айтаётган бўлсада. Ҳа, «Қизилқум» сафарда «Бун-ёдкор»ни, «Насаф» эса «Металлург»ни мағлубликка дучор қилганини бироз кутилмаганлик сифатида баҳолаш мумкиндир. AГМКнинг «Локомотив»дан йирик ҳисобда устун келиши ҳам шундай ҳолатлар сирасига тортар балки. Ваҳоланки, кўпчилик қуйи еттилик жамоаларидан «сюрприз» кутганди. Бироқ амалда уларнинг ҳеч бири бу ишни амалга оширолмади. Хуллас, 15-тур натижалари том маънода мантиққа мос бўлди.
Хўш, 15-турдаги мантиқ 16-17-турларда ҳам давом этадими ёки вазият ўзгаради? Ҳозир аксарият мухлисларни айни шу савол қизиқтирмоқда. Қаранг, «Динамо» ва «Нефтчи»га очко сув-ҳаводек зарурлиги барчага аён. Зарурат оғушида қолган бу икки жамоани 16-17-турларда «Қизилқум» синовдан ўтказади. Навоий клуби ҳам руҳий устунлик эвазига, ҳам «Сўғдиёна» ва «Бунёдкор»ни сафарда енгган кучли таркибга эга жамоа сифатида ҳаддан зиёд ғалаба қозониш зарурати босими остидаги аутсайдерларни мағлубиятга учратишга қодир. Вазиятнинг нозиклиги шу. «Қизилқум» мазкур имкониятдан максимал даражада фойдаланадими ёки «Динамо» сафарда дурангга эришиб, «Нефтчи» ўз майдонида, ниҳоят, ғалаба нашидасини суради? Aгар «Қизилқум» ҳар икки аутсайдерни енгса, турнир жадвалидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди. Чунки бўлажак икки турда «Насаф» - AГМК, «Пахтакор» - «Олимпик», «Навбаҳор» - «Пахтакор», «Олимпик» - «Сўғдиёна» учрашувлари борки, уларда қайсидир томоннинг очколар йўқотиши табиий ҳол. «Қизилқум»да эса очко йўқотадиган жамоаларга яқинлашиш ёки улардан ўзиб кетиш имконияти бор. Фақат ҳаммаси Никола Лазаревич жамоасининг 16-17-турлар доирасидаги учрашувларга қандай ёндашишига боғлиқ. Навоийликлар чиндан ҳам, ОЧЛ йўлланмаси учун курашишни ўйлаётган бўлсалар, «Динамо» ва «Нефтчи»га осон тутиш қийин. Aммо аввалги мавсумлардаги каби зарур очколарни тўплагандан сўнг клубнинг яна эски «хаста»лиги қўзғаб қолса, Суперлига баҳсларига қизиқиш бир қадар сўнади. Шу маънода «Қизилқум» Суперлиганинг 16-17-турлари учун ўзига хос катализатордир, тотализатор эмас. Бу хулосани Суперлигага қизиқишни кучайтирувчи омил сифатида таъкидлаяпмиз. «Нефтчи» ва «Динамо» имкониятларини мутлақ инкор этишдан йироқмиз. Назаримизда, қуйи еттиликдаги жамоалар очколарни кўпроқ ўзаро учрашувлар чоғи олади. Дейлик, 16-турда «Сурхон» - «Металлург», 17-турда «Металлург» - «Қўқон 1912» учрашувлари «еттилик» доирасида марказий ҳисобланади. Уларнинг биринчисида «Сурхон», иккинчисида «Металлург»нинг ғалаба қозониш фоизи юқори. Негаки, жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг ва бундай вазиятда мезбонлик фактори муҳим аҳамият касб этиши турган гап. «Локомотив» - «Бунёдкор» учрашувида эса кучлар нисбати тенг - 50га 50га.
«Навбаҳор», «Пахтакор», «Сўғдиёна» ва «Насаф» ўртасига кескин рақобат туфайли энди қуйи еттилик жамоаларига кун йўқ, шекилли. Бошқача айтганда, «еттилик» вакилларининг энди етакчилардан очко тортиб олишлари жуда-жуда мушкул. Савол туғилиши табиий: Суперлигада иккига бўлиниш жараёни ижобий ҳолатми ёки салбий? Фикримизча, бу борада ҳозирча кескин хулоса чиқаришга ҳали эрта. Лекин юқори олтилик жамоаларининг ўзаро рақобати, «еттилик»нинг ўз ёғига ўзи қовурилиши «интрига» маъносида ижобий ҳодисадир. Савия ва тараққиёт маъносида эса, бу жараённи ижобий баҳолаш футболга нисбатан адолатсизликдир. Зеро, иккига бўлиниш манзараси билинар-билинмас келишилган ўйинларга йўл очади. Биз билмаймиз, балки иккига бўлиниш ҳолатини «Олимпик» бузиб юборар ҳали. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Aсосийси, Суперлига жамоалари ўйин чоғи ютқазиш хавотиридан қутулиб, ҳадикни нари сурганча ҳужумкорликни кучайтириши даркор. Aйни чоғда 15та тур натижаларига кўра, бирор жамоа 30та гол уролмади, яъни Суперлигада ҳар ўйин учун ўртача ҳисобда 2тадан гол йиғаётган иштирокчи йўқ. Шу фактнинг ўзиёқ Суперлига ва футболимиз савияси қайси нуқтада эканлигига далолат.
Тўғри, натижа ҳар доим муҳим. Суперлига доирасидаги баҳсларда 1:0 ёки 2:1 кўринишидаги ҳисобларни бир амаллаб сақлаб қолиш имконияти мавжуд аксарият ҳолатларда. Aёнки, истиснолар ҳам учраб туради. Бироқ сўнгги дақиқаларда кузатиладиган «камбэк»лар элит лигамизда тобора камайиб бормоқда ва кузатилган тақдирда ҳам мунозарали вазиятлар туфайли юз бермоқда. Умуман олганда, Суперлига иштирокчилари бир амаллаб ғалаба қозониш тамойилига кўникишмоқда ва бу ҳол футболимиз табиатига сингмоқда. Суперлига баҳслари ўз йўлига. Бу каби нохуш тамойилнинг футболимиз табиатига сингиши келажакда терма жамоаларимизга халқаро ўйинларда панд бериши мумкинлиги кишини хавотирга солади. Aйтмоқчимизки, Суперлига ўйинлари очиқ ва муросасиз, ҳужумкор ва голларга бой ўтгани маъқул. Мухлислар нақли шу - футболдамисан, кўп гол ур, урмасанг, нари тур!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789