АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Беларусь. «Энергетик-БГУ» Олий лига 20-турида «Ислочь» меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу натижани 64 ва 89-дақиқаларда гол урган Бобур Абдухолиқов таъминлади. Шу куни ҳужумчимиздан ташқари, ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам тўлиқ 90 дақиқа фаол тўп сурди. «Энергетик-БГУ» ғалаба ортидан очколари сонини 38тага етказиб, 2-ўринда бораётган БАТЭ (36 очко) билан жой алмашди. Абдухолиқов эса тўпурарлар пойгасида пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлади - 19та гол. Унинг энг яқин таъқибчиси ҳисобида 11та гол бор. Қолаверса, Бобур «Энергетик-БГУ» тарихида бир мавсумда миллий чемпионат ва мамлакат кубогида энг кўп гол (21та) урган футболчига айланди. Бунгача рекорд 2019 йилги мавсумда 19та гол урган Илья Шкуринга тегишли эди. Тўғри, Беларусь чемпионати рекордига ҳали анча бор - 1996 йили «Белшина» вакили Андрей Хлебосолов 34та гол муаллифига айланган. Бобур охирги ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, жамоаси характер кўрсатганини таъкидлади. «Учрашув якунида мени ҳис-туйғулар чулғаб олди. Йигитлар ғолиблик характерини намойиш этишди. Кейинги учрашувларда ҳам самарали ҳаракатлар билан ажралиб туриш ва жамоанинг чўққи сари интилишига ёрдам беришни хоҳлайман», - деди 25 ёшли ҳужумчи «Энергетик-БГУ» матбуот хизмати вакиллари билан суҳбатда.
Маълумот учун, Абдухолиқов жорий мавсум 19та голдан ташқари, 5та самарали узатма қайд этди.
Беларусь чемпионатининг бир мавсумида энг кўп гол урган футболчилар
1. Андрей Хлебосолов - 34та (1996 йил, «Белшина»)
2. Роман Василюк - 31та (2000 йил, «Славия»)
3. Сергей Давидов - 25та (2001 йил «Неман»)
4. Роман Василюк - 24та (2007 йил, «Гомель»)
5. Валерий Стрипйкис - 22та (1999 йил, «Славия»)
6. Пётр Качуро - 21та (1994 йил, «Динамо» Мн.)
7. Бобур Абдухолиқов - 19та (2022 йил, «Энергетик-БГУ»)
БАА. «Шабаб Ал-Аҳли» Про Лига стартида «Шаржа»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу омадсиз баҳсда 86 дақиқа ҳаракатланган жамоа ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев иккинчи бўлим ўрталарида сариқ карточка «ишлади».
Туркия. Суперлига 5-туридан ўрин олган «Сивасспор» - «Фотиҳ Қорагюмрюк» учрашувида ҳисоб очилмади. Меҳмон жамоа бош мураббийи Андреа Пирло бу сафар ҳам терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровга тўлиқ вақт давомида ишонч билдирди. «Қорагюмрюк» 5та ўйиндан сўнг 4 очкога эга.
Россия. «НН Пари» РПЛ 8-турида иродали ғалаба қайд этди - 3:1. Нижний Новгородда «Факел»га қарши кечган баҳсда жамоа ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев 61-дақиқагача тўп суриб, сариқ карточка олиш асносида протоколга кирди. Ҳожимат Эркиновнинг жамоаси - «Торпедо» тур ўйинини кеча ўз майдонида «Ростов»га қарши ўтказди. Ҳамюртимиз ҳафта ўртасида Россия кубоги доирасида ЦСКА билан бўлган ўйин- (0:2)да эса майдонга тушмади. Иброҳимхалил Йўлдошев аксинча, кубок турнири гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган «Нижний Новгород» - «Локомотив» баҳсида ҳам 69 дақиқа тўп суриб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшганди.
Асосий хабар шуки, «Спартак» билан шартномасини ниҳоят, бекор қилган Остон Ўрунов «Урал» сафига қўшилди. Екатеринбург клубининг хабар беришича, ҳамюртимиз эркин агент мақомида 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган келишув остига имзо чекди. Таъкидланишича, бу трансфернинг амалга ошишида «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродовга хизмат кўрсатаётган ProSportsMa-nagement компанияси, хусусан, унинг Осиёдаги лойиҳаларига масъул саналган Қаҳҳор Мўминов катта роль бажарган. «Урал» президенти Григорий Иванов ҳамюртимизга фаолиятини қайта тиклашида барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлади: «Мураббий Остонни обдон ўрганиб чиқди ва уни аввалги спорт формасига қайтариш иложсиз эмаслигини айтди. Ўрунов трансфери мураббийлар қарори билан амалга ошди. Шубҳа борми? Йўқ, албатта. Билганим шуки, Ўрунов - сифатли футболчи ва энди йигитнинг яна яхши ўйнаб кетиши йўлида қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Ҳа, бизга футболчининг вакиллари мурожаат қилиб, унга ўйин амалиёти кераклигини айтишди. Кейин бу борада кенгашиб, бир тўхтамга келдик. Шартнома муддатини ҳали кўриб чиқамиз. Ҳозирча унинг камида икки мавсум «Урал»да ўйнаши тайин». Ўзбекистон миллий жамоасининг 21 ёшли ярим ҳимоячиси ҳам келажагига ойдинлик киритилганидан хурсанд. «Урал» билан шартнома тузишга ҳам улгурдим. Таассуротлар қандай? Албатта, яхши. «Урал»нинг бугунги ўйинига баҳо? Супер. Омадсиз стартдан кейин вазиятдан чиқиб кета оламизми? Ҳа», - деди Остон ўзи иштирок этмаган «Динамо» - Урал» ўйини (2:1)дан сўнг «СЭ» нашрига берган қисқа интервьюсида. Маълумот учун, «Урал» РПЛ 8-туридан кейин 1 очко билан сўнгги - 16-ўринда бормоқда. Айтганча, олдинроқ ҳамюртимиз «Спартак» билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномасини бекор қилиш учун белгиланган маошни тўлиқ олишни хоҳлаётгани айтилганди. Маълум бўлишича, у якунда икки ҳисса камроғи (1 миллион евро)га кўнган. Россия футболи афсоналаридан бири Андрей Канчельскис ҳам Ўруновнинг «Урал» билан шартнома тузганига ижобий муносабат билдирди: «Спартак»да Остонга ўзини кўрсатиши учун нега имкон беришмаганини умуман тушунмайман. Европада ҳар бир янги мураббий барча футболчилар салоҳиятини амалда синаб кўради. Бош мураббий Гильермо Абаскаль лоақал олдин ишлаган ходимларнинг футболчи ҳақидаги фикрларини инобатга олиб, унга 2-3та учрашувда имкон бериши керак эди. Ўруновнинг яхши билмаганимда, бундай гапирмасдим. Ҳозир «Урал»да ёш футболчилар кўп. Ўйламанки, Остон жамоага ёрдам бера олади. Ҳар ҳолда, Екатеринбургда етарли ўйин амалиётига эга бўлади. Қўшимчасига, Остоннинг ўзида ҳам «Спартак»ка нималарнидир исботлаш хоҳиши катта, менимча. Умуман, унинг келажаги олдинда ва «Урал» ўзини кўрсатиши учун жуда яхши имконият ҳисобланади».
Италия. Элдор Шомуродов камида январгача «Рома»да қоладиган бўлди. Ваҳоланки, трансферлар бозори ёпилишигача ҳамюртимизнинг эҳтимолий ўтиши ҳақидаги хабарлар тинмади. Жумладан, ҳужумчига даъвогарлар қаторида «Лечче», «Болонья», «Монца», «Торино», «Штутгарт» каби клублар тилга олинди. Бироқ римликлар ҳеч бир клуб билан келишолмадилар. Уларга трансфер баҳоси ёки ижара келишуви шартлари маъқул келмади. Энди Жозе Моуриньо ҳамюртимиз клубга ёрдам бера олишини таъкидламоқда: «Шомуродов ёзги трансферлар ойнаси давомида босим остида қолди. Ўйлайманки, энди тинчланиб олгач, бизга ёрдам бериши мумкин». Элдор Шомуродов ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ProSportsManagement гуруҳи вакили Қаҳҳор Мўминов воқеалар ривожи юзасидан алоҳида изоҳ берди: «Рома» таклифларни кўриб чиқишдан бош тортди. Июнь-июль ойлари, ҳаттоки, трансферлар вақтининг охирги кунлари ҳам чорловлар бор эди. Шомуродов кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун унинг ижара сафарига хайрихоҳ бўлдик. Бироқ «Рома» Элдор клуб спорт лойиҳасининг бир қисми эканлигини таъкидлаб келди, матбуотда турли маълумотлар эълон қилинганига қарамай».
Эътиборлиси, «А» сериянинг дастлабки 4 турида захирада қолган Шомуродов «Удинезе» билан баҳсда ниҳоят, майдонга туширилди, лекин 77-дақиқада, боз устига, «бўрилар» 0:3 ҳисобида ортда бораётган паллада. Кейинчалик мезбонлар яна 1та гол уриб, «Рома»ни нокаут ҳолатига туширишди.
Қатар. «Ал-Гарафа» Юлдузлар лигаси 5-турида «Ал-Аҳли Доха» меҳмони бўлди. Жамоа бош мураббийи Андреа Страмаччони ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаевни доимгидек бошланғич таркибга киритди. Асабий тус олган учрашувда ҳакам 3 нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. Хусусан, Тўхтахўжаев 36-дақиқада рақиб ҳужумини қоидага хилов тарзда тўхтатиб қолгани учун тўғридан-тўғри «қизил» олди. Ўйин эса 3:3 ҳисобида тугади. Сардор Рашидовнинг клуби - «Ал-Райян» ҳам меҳмондан 1 очко билан қайтди. Ҳамюртимиз «Умм Салал»га қарши кечган баҳс (0:0)нинг 90-дақиқасида алмаштирилди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789