Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Охирги ҳафталар давомида кўпчиликни бирдек қизиқтириб келган мавзу ниҳоят, ёпилди - Лионель Месси фаолиятини «Интер Майами»да давом эттиради.
Mundo Deportivo ва Diario Sport нашрлари томонидан аргентиналик юлдуз билан уюштирилган интервьюнинг асосий янгилиги - шу. Лео шунинг баробарида суҳбат давомида яна кўплаб муҳим жиҳатларга тўхталди. Қуйида ўша интервьюнинг энг аҳамиятли парчалари ҳавола қилинмоқда (манба: sports.ru сайти).
*** «Интер Майами» Мессини ўз футбочиси сифатида таништиргач, қисқа вақтда клубнинг «Инстаграм» тармоғидаги обуначилари сони 4,5 баравар ошди. Яъни 3,5 миллиондан ортиқ киши «Интер Майами» саҳифасига ёзилди. Қолаверса, трансфердан сўнг 12 дақиқа ичида чамаси 1 миллион обуначи АҚШ клуби томон ўтди. Олдинроқ Мессининг «ПСЖ»дан кетиши эълон қилингач, 3 миллиондан ортиқ киши Париж клуби саҳифасидан чиқиб кетганди.
*** «Интер Майами» аргентиналик юлдузни ўз сафига қўшиб олгач, жамоанинг ўйинлари чиптаси баҳоси қарийб 16 бараваргача қимматлашди - 29 доллардан 467 долларгача. Шунга қарамай, «Интер»нинг мавсум якунига қадар бўладиган барча уй ва сафар ўйинлари чипталари сотиб бўлинди.
*** Месси «Интер Майами» билан 3 йиллик шартнома тузади. Ҳамкорликни расмийлаштириш маросими 1 июлга белгиланган.
Лионель Месси ўз интервьюсида қарор чиқаришда пулни биринчи ўринга қўймаганини таъкидлаган бўлсада, у океан ортига йўл олишдан етарлича манфаатдор молиявий томондан. Эҳтимолки, АҚШда Саудиядагидан ҳам кўпроқ топар. Ҳар ҳолда, Месси «Интер Майами» билан тузилажак шартнома бандлари бўйича катта маош олишдан ташқари, бир қатор молиявий ҳуқуқларга эга бўлади:
- MLS трансляцияси сотувидан фоиз (Apple томонидан тўғридан-тўғри тўлов)
- «Интер Майами» футболкалари сотувидан фоиз (Adidas томонидан тўғридан-тўғри тўлов)
- Фаолиятини якунлаганидан сўнг MLS франшизаси ва «Интер Майами» акцияларидан бир қисмига эга бўлиш имконияти.
- Асосий банд - MLSда ўйнайдиган барча клублар Месси шартномасига ҳисса қўшади, бинобарин, унинг ўтиши Лига ўйинларига қизиқишни оширади, демакки, ҳомийлар ва телевидение эътибори ҳам ошади.
- Sky Sports маълумотларига кўра, Месси йилига 43 миллион фунт миқдорида маош олади. У шу тариқа Майамида энг кўп маош олувчи спортчига айланади. Ҳозирда баскетболчи Жимми Батлер (30 миллион фунт стерлинг) ва Америка футболи вакили Тайрик Хилл (24 миллион фунт) етакчилар қаторида.
- Кутилишича, 35 ёшли футболчининг дебюти 16 июлга тўғри келади. «Интер Майами» шу куни «Сент-Луис Сити» билан куч синашади. Агар Месси бу баҳсгача тайёр бўлмаса, дебют август ойи ўрталарига қолади.
- Лео, аввало, одатий савол: нима учун айнан «Интер Майами»?
- Агар пулни ўйлаганимда, Саудия Арабистони ёки бошқа вариантни танлардим. Бугунги ҳақиқат шуки, пул эмас, балки бошқа сабабларга кўра, АҚШда ўйнашга қарор қилдим.
- Альба ва Бускетс билан оғзаки келишув нима бўлди?
- Тўғри, улар билан ваъдалашганим, Саудия Арабистонига боришимда ҳаммаси ҳал қилингани ҳақида кўп ёзилди. Аслида ҳеч қандай келишув йўқ эди, ҳар ким келажагини мустақил белгилайди. Ҳа, Альба ва Бускетс нима қилишларини билардим, лекин ҳеч қачон битта чемпионатга йўл олиш борасида аҳдлашмаганмиз. Умуман, ушбу қарорим мутлақо дахлсиздир.
- «Барселона»га қайтишингиз ҳақида ҳам кўп гапирилди...
- Яширмайман, ортга қайтишни жуда-жуда хоҳлардим, лекин жамоадан қандай кетганим, нималарни бошдан кечирганим ҳали ёдимда ва яна шунга ўхшаш ҳолатга дуч келиш хавфи бор эди. Оддий айтганда, қайтганимдан кейин нима бўлишини кутиш, келажагимни биров қўлида қолдиришни истамадим. Аввало, оилам эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қарор чиқаришим табиий эди. Испаниядан кетаётганимда, Ла Лига мени рўйхатдан ўтказишга кўнганди, лекин охир-оқибат, бундай қилмади. Ўша тарих такрорланишидан чўчиганим рост. «ПСЖ»га ўтсам, узоқ вақт мактабга қатнайдиган фарзандларим билан Париж меҳмонхонасида яшашимга тўғри келишини билардим. Демоқчиманки, «Барса»дан кетишга хоҳишманд эмасдим. Гарчи қайтишга чин юракдан мойил бўлсамда, бунинг имкони паст эди. Қолаверса, энди катта эътибордан бироз четда қолиш ва оилам ҳақида кўпроқ ўйлашни хоҳлайман. Яширмайман, охирги 2 йил оиламиз учун оғир кечди ва бундан анча сиқилдим. ЖЧ-2022да ғолибликни қўлга киритганимиздан сўнг 1 ой зўр ўтди, аммо қолган вақтда анча қийналдим.
- Умуман, «Барселона» аниқ таклиф билан чиқдими?
- Жоан Лапорта билан атиги 1-2 марта гаплашдим. Шунда ҳам асосан Хави воситачилигида. Биринчи навбатда, унинг қайтишимни нечоғли истаётганини аниқлашга уриндим, яна бу «Барса»га қанчалик фойда бўлиши ҳақида гаплашдик. Исмимни «Камп Ноу»да баралла куйлашганидаги ҳис-туйғуларим? Жуда таъсирчан ва чиройли ҳолат. Аслида клуб билан худди Бускетс ва Альба ёки Хави ва Иньеста каби хайрлашмоқчи эдим, лекин ўша пайт пандемия авж олгани туфайли мухлислар стадионда тўпланолмасдилар. Шунинг учун шарафимга айтилган қўшиқни эшитганимда, этим жимирлаб кетди. Тўғри, «Камп Ноу»да бўлмай туриб, ўз исмингни эшитишинг бироз ғалати туюлар экан...
- Айтингчи, «Барса» сизни ортга қайтариш йўлида бор имкониятларни ишга солдими?
- Билмадим, бу клубнинг иши. Очиғи, раҳбарлар қандай режа тузишганидан хабарим йўқ. Фақат Хави билан нималарнидир муҳокама қилишганини биламан, холос. Айтишларича, улар Ла Лигадан рухсат олишган. Аммо такрор айтаман: қарор фақат шунга боғлиқ эмасди. Клуб қайтишимга 100 фоиз кафолат беролмади. Каталонияда мени қайтишимга қарши одамлар борми? Бор, улар қолишимни хоҳлашмаганди вақтида. Қайтишимга хайрихоҳ кишиларни яхши биламан - улар бу ҳақда омма олдида гапиришди. Аммо шунинг баробарида Мессини «Камп Ноу»да кўришни истамаганлар ҳам топилади. Улар қайтишим клубга наф келтирмаслигини иддао қилишди ёки шундай ўйлашди.
- Олдингизда Европада қолиш учун бошқа катта таклифлар ҳам бор эди-ку...
- Тўғри, бир қатор клублардан чорлов олдим, лекин амалда ўша таклифларни кўриб ҳам чиқмадим. Чунки Европада «Барселона»дан бошқасида ўйнашга иштиёқ сезмадим. Оддий айтганда, «Барса»га қайтишдан умид узгач, футболда бошқача яшаш ва кундалик ҳаётдан кўпроқ завқланиш учун Америка лигасини танладим. Албатта, ғалаба қозонишда давом этишни истайман, фақат тинчроқ муҳитда. «Барселона»ни бутун мавсум давомида кузатиб бордим ва чин мухлис сифатида клубнинг ғалаба қозонишини хоҳладим. Хави билан кўп гаплашдик, жумладан, баъзи ўйинларни муҳокама қилдик, турли вазиятларни баҳоладик...
- Сезиляптики, қарор чиқаришда анча оғрингансиз...
- Қийин тўхтам. Вақтида оилам билан Испанияда қолиш ҳақидаги хаёлда яшадик. Бунда ҳар куни шуғулландим, болалар мактабга боришди, махсус кун тартибига амал қилдик. Янги шартнома тузишдан бир кун олдин эса, бунинг иложи йўқлигини айтишди ва клубдан кетишимга тўғри келди. Боз устига, шошилинч равишда бошқа клубга ўтиш тўғрисида қарор қабул қилдим. «Барселона» ҳикояси қонаётган ярами? Эҳтимол, шундай, айниқса, мухлислар билан хоҳлаганимча хайрлашолмаганим учун. Чунки чиройли хайрлашувга лойиқ эдим, менимча. Худди юқорида номлари тилга олинган футболчилар каби. Кимлардир мени ушбу фильмдаги ёмон роль ижросидек кўрар балки. Амалда эса бундай кўринишни асло хоҳламайман, ҳаммаси нотўғри кетганди. Ахир «Барса»да кўп нарсаларни бирга енгиб ўтгандик...
- «ПСЖ»да аҳвол қандай эди?
- Бир сўз билан айтганда, аралаш туйғулар... Ҳақиқат шуки, биринчи йил қатор сабаблар ортидан жуда оғир ўтди. Иккинчи мавсумнинг биринчи ярмида эса ўзимни анча яхши ҳис қилдим, клубда ҳам, шаҳарда ҳам катта қулайликлар кўрдим. Асосийси, оиламга розилик аломати қайтди. Мавсум ўртасига тўғри келган ЖЧ эса барча жамоаларга таъсир кўрсатди, жумладан, «ПСЖ»га ҳам. Якунда бошқача маррани кутгандим, лекин... Умуман олганда, ортда қолган 2 йилда етарлича қийналдик. Мана, ҳаммаси тугади. Париждан кетиш қарорини бутун оилам билан қабул қилдик. Фарзандларим аллақачон шаҳарга мослашишган, мактабда дўстлар орттиришганди. Шундай экан, ажралиш қийин бўлди, барибир.
- Қачондир «Барселона»га қайтишни истайсизми?
- Ҳамиша клубга яқинроқ бўлиш ва келажакда фақат Барселонада яшашни истайман. Бу борада турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан аллақачон аниқ келишиб олганмиз. Қачон қайтишимни билмайман, лекин умид қиламанки, ҳали клубга ёрдам бериш имкониятига эга бўламан. Бинобарин, Каталонияда бутун фаолиятим мобайнида одамлар муҳаббатини яққол туйдимки, буни юксак қадрлайман. Ҳа, у ерда бўлишни хоҳлайман ҳамиша.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789