Пикфорд сотилиши мумкин
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
Олдин хабар берганимиздек бугун машҳур "Уэмбли" стадионида жорий мавсумдаги Англия кубоги финал учрашуви ўтказилди.
«Манчестер» дербиси остида кечган ушбу ўйинда кутилганидек амалдаги чемпион ғалаба қозонди. Баҳснинг 14-сониясидаёқ асли турк бўлган германиялик Илкай Гундўған ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Бруну Фернандеш пенальтидан мувозанатни тиклади – 1:1.
Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида яна ўша 32 ёшли Гундўған ажойиб зарбаси билан дублга эришди – 2:1.
Якунда ушбу натижа ўзгармади ва «Манчестер Сити» Премьер-лигадаги чемпионликдан кейин Англия кубоги соҳибига ҳам айланди. Хуллас ҳозирча уларда "дубль" натижа. Олдинда жамоани 10 июнь куни «Интер»га қарши ЕЧЛ финали кутиб турибди.
Айтганча, Гвардиола жамоаси ушбу турнирда 7 марта зафар қучди. Бу борада "Арсенал" (14 марта), "МЮ" (12), "Ливерпуль" (8), "Тоттенхэм"(8), "Челси" (8)ва "Астон Вилла" (7) клублари "шаҳарликлар"дан олдинда боришмоқда.
Англия кубоги. Финал
МАНЧЕСТЕР СИТИ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – 2:1 (1;1)
Голлар: 1:0 – 1 Гундўған, 1:1 – 33, пенальти Бруну Фернандеш, 2:1 – 51 Гундўған.
Манчестер Сити – Ортега, Уокер, Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз, Гундўған, де Брюйне (Фоден, 76), Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Холанд.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линделеф (Мактоминей, 83), Шоу, Эриксен (Гарначо, 62), Каземиро, Фред, Бруну Фернандеш, Санчо (Вегорст, 78), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Уан-Биссака (45), Фред (79), Ортега (81).
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубидан таклиф олди.
Леон Горецка Германия терма жамоаси қайдномасидан жой олмаслиги эҳтимоли бор.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789