ИНДЗАГИНИНГ ТАЛАБИ БОР...
Италия матбуотининг хабар беришича, «Интер» ёзги трансфер учун катта бюджетга эга эмас.
Тан олиш керак португалиялик "мегаюлдуз" Роналдунинг Саудияга кўчиб ўтиши С.Арабистони чемпионатига бўлган қизиқишни астрономик тарзда ошириб юборди.
Кеча айнан ушбу турнирнинг 15-тури доирасида «Ан-Наср» сафарда «Ал-Фотеҳ» клуби меҳмони бўлди. Учрашувда Тельо ҳисобни очган бўлса, Талиска бўлим якунида фарқни йўққа чиқарди – 1:1.
58-дақиқада эса Бендебка мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқиб, жамоасига ғалаба келтиришга яқин эди. Бироқ, 90+3-дақиқада термамизнинг етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов пенальти ишлади, Криштиану эса уни голга "айлантиириб" мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.
Шу тариқа, «Ан-Наср» 34 очко билан 1-ўринда қолди. «Аш-Шабоб» ҳисобида ҳам 34 очко бўлиб, 2-ўринда бўлса, «Ал-Фотеҳ» 22 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Саудия Арабистони чемпионати. 15-тур
АЛ-ФОТЕҲ – АН-НАСР - 2:2
Голлар : 1:0 – 12 Тельо, 1:1 – 42 Талиска, 2:1 – 58 Бендебка, 2:2 – Роналду 90+3, пенальти.
Ан-Наср – Росси, Ал-Ғанам (Бушаль, 83), Ал-Авжами, Ал-Амри, Конан, Ал-Ҳассан, Луис Густаво, Талиска, Ал-Ҳайбари (Ас-Сулайҳим, 65), Яҳё (Жалолиддин Машарипов, 65), Роналду, Гариб (Мартинес, 65).
Четлатиш: Талиска, 90+5.
Эслатиб ўтамиз, «Ан-Наср» аввалги ўйинда «Ал-Иттифоқ»га мағлубиятга (1:3) учраб, Саудия Арабистони кубогини тарк этганди.
Италия матбуотининг хабар беришича, «Интер» ёзги трансфер учун катта бюджетга эга эмас.
Уругвай термаси бош мураббийи Марсело Бьелса ҳаваскорлар лигасида тўп тепаётган 24 ёшли футболчи Вальтер Домингесни терма жамоага жалб этди.
«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп мавсум якунланиши билан жамоани тарк этишини расман эълон қилиб бўлган.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789