ЖЧ-2022. 3-тур: Африкаликлар устунлиги...

ЖЧ-2022. 3-тур: Африкаликлар устунлиги...

Қатарда давом этаётган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи ҳал паллага кирди...

«А» ГУРУҲИ

Ҳаёт-мамот жангида Сенегал ғолиб!

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турини очиб берган баҳслардан бирида - ҳаёт-мамот жангида Сенегал ва Эквадор терма жамоалари ўзаро майдонга тушишди. Унда қора қитъа вакиллари рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Сенегал сафида икки гол Сарр ва Кулибали томонидан киритилди. Жанубий Америка жамоасининг ягона голига Кайседо муаллифлик қилди. Шундай қилиб, Сенегал 6 очко тўплаб, 2-поғонага чиқиб олди. Эквадор ҳисобида 4 очко билан 3-ўринда қолб кетди.

Нидерландия эса Қатарга қарши ўйинда сўзсиз фаворит бўлди. Дастлабки дақиқаларданоқ европаликларда кайфиятлари жойида эканлиги аён бўлди. 26-дақиқада Коди Гакпо, 49-дақиқада эса Френки де Йонг томонидан урилган голлар ҳисобига Нидерландия ишончли ғалабага эришиб, 7 очко жамғариб, гуруҳида биринчи бўлди.

*** Қатар ўз майдонида ўтказилган мундиалда учта ўйинда мағлуб бўлган биринчи мезбон давлат бўлди. Шунингдек, Қатар терма жамоаси мезбон мамлакатнинг гуруҳ босқичида ўтказиб юборилган голлари бўйича антирекорд ўрнатди (7).

*** Сенегал Нигерия (1994, 1998 ва 2014) ва Ганадан (2006 ва 2010) кейин икки марта ёки ундан ортиқ жаҳон чемпионатларида гуруҳ босқичидан чиққан учинчи Африка терма жамоасига айланди.

*** Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этаётганига қарамай, дастлабки 3та ўйинда гол уришнинг уддасидан чиққан нидерландиялик илк ўйинчига айланди.

НИДЕРЛАНДИЯ - ҚАТАР - 2:0 (1:0)

29 ноябрь. Ал-Хор. «Ал-Байт» стадиони. 66784 томошабин.

Бош ҳакам: Бакари Гассама (Гамбия).

Голлар: Гакпо (26), Ф.де Йонг (49).

Нидерландия: Нопперт, Дюмфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Блинд, де Рон (Копмейнерс, 82), Классен (Бергейс, 66), Ф.де Йонг (Тейлор, 86), Депай (Янссен, 66), Гакпо (Вегорст, 82).

Қатар: Мешал Баршам, Исмоил Муҳаммад (Мусаб Хадир, 85), Буалем Кукҳий, Педро Мигель, Абдулкарим Ҳассан, Ҳамам Аҳмад, Абдулазиз Ҳатим (Аҳмад Аловуддин, 85), Мадибо (Карим Будиаф, 64), ал Ҳайдос (Али Ассадалла, 64), Алмоаз Али (М.Мунтари, 64), Афиф.

Огоҳлантириш: Аке (52).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Дэви Классен (Нидерландия).

 

Ўйин статистикаси

НИДЕРЛАНДИЯ    ҚАТАР

Кўрсаткичлар 

13          Зарба                   5

4            Аниқ зарба         3

19          Қоида бузиш      9

4            Бурчак тўпи       2

5            «Оффсайд»         0

63%       Тўп назорати      37%

 

ЭКВАДОР - СЕНЕГАЛ - 1:2 (0:1)

29 ноябрь. Ар-Райян. «Халифа» стадиони. 44569 томошабин.

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция).

Голлар: Кайседо (67) - Сарр (44-пен.), Кулибали (70).

Эквадор: Галиндес, Пресиадо (Поросо, 85), Торрес, Инкапиэ, Эступиньян, Груэсо (Сифуэнтес, 46), Франко (Сармиенто, 46), Кайседо, Плата, Валенсия, Эстрада (Реаско, 64).

Сенегал: Э.Менди, Сабали, Кулибали, Диалло, Якобс, Сисс (Н.Менди, 74), П.Гуйе, И.Гуйе, Ндиайе (Дьенг, 75), Сарр, Диа (Сиссе, 90+5).

Огоҳлантириш: И.Гуйе (66).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Калиду Кулибали (Сенегал).

 

Ўйин статистикаси

ЭКВАДОР              СЕНЕГАЛ

Кўрсаткичлар 

 9           Зарба                   14

4            Аниқ зарба         3

23          Қоида бузиш      11

3            Бурчак тўпи       6

0            «Оффсайд»         3

61%       Тўп назорати      39%

1. НИДЕРЛАНДИЯ    3     2          1          0          5-1       7

2. СЕНЕГАЛ                3     2          0          1          5-4       6

3. ЭКВАДОР                3     1          1          1          4-3       4

4. ҚАТАР                      3     0          0          3          1-7       0

 

«B» ГУРУҲИ

Катта «жанг»да АҚШ устун келди

АҚШ ва Англия терма жамоалари ЖЧ-2022 плей-офф босқичига йўлланмаларга эга бўлишди. Британияликлар гуруҳ босқичининг 3-турида Уэльсни (3:0) мағлуб этган бўлса, америкаликлар Эрон (1:0)дан устун келишди. Шу тариқа Англия 7 очко билан «B» гуруҳида 1-ўриндан 1/8 финалга йўл олди. АҚШ 5 очко билан 2-ўринни эгаллади. 3-ўрин 3 очкога эга Эронга насиб этди. Уэльс бир очко билан тўртинчи бўлди.

*** Харри Кейн жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида 3та голли узатмани амалга оширди. Англиялик ҳужумчи 3-турда Уэльсга қарши ўйиннинг 52-дақиқасида Филипп Фоденнинг гол уришига ёрдам берди. Бу ҳужумчининг турнирдаги 3-голли узатмаси - аввалроқ у Эрон билан ўйинда (6:2) ҳам 2та ассист қайд этганди. Шу тариқа, Кейн турнирнинг энг яхши ассистентлари рўйхатини бошқариб бормоқда. Бруну Фернандеш, Иван Перишич, Тео Эрнандес, Андрия Живкович ва Жорди Альба ҳисобида - 2тадан голли узатма бор.

УЭЛЬС - АНГЛИЯ - 0:3 (0:0)

29 ноябрь. Ал-Райян. «Аҳмад бин Али» стадиони. 44297 томошабин.

Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения).

Голлар: Рэшфорд (50, 68), Фоден (52).

Уэльс: Уорд, Уильямс (Робертс, 36), Родон, Мифем, Дэвис (Моррелл, 59), Робертс, Ампаду, Рэмзи, Аллен (Колвилл, 81), Бэйл (Жонсон, 46), Мур, Жеймс (Гарри Уилсон, 77).

Англия: Пикфорд, Уокер (Трент, 57), Магуайр, Стоунз, Шоу (Триппьер, 65), Хендерсон, Райс (Филлипс, 57), Беллингем, Фоден, Кейн (Каллум Уилсон, 57), Рэшфорд (Грилиш, 75).

Огоҳлантиришлар: Жеймс (29), Рэмзи (61).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Маркус Рэшфорд (Англия).

 

Ўйин статистикаси

УЭЛЬС                          АНГЛия

Кўрсаткичлар 

7            Зарба                   17

1            Аниқ зарба         7

16          Қоида бузиш      9

1            Бурчак тўпи       6

1            «Оффсайд»         1

36%       Тўп назорати      64%

 

ЭРОН - АҚШ - 0:1 (0:1)

29 ноябрь. Доха. «Ал-Тумама» стадиони. 42127 томошабин.

Бош ҳакам: Антонио Лаос (Испания).

Гол: Пулишич (38).

Эрон: Бейранванд, Ризаян, Пуралиганжи, Ҳуссейни, Муҳаммади (Али Карими, 45+2), Голизода (Ансарифард, 77), Ҳожисафи (Жалоли, 71), Иззатуллоҳи, Нуруллоҳи (Тораби, 71), Тареми, Азмун (Гаддос, 46).

АҚШ: Тернер, Дест (Циммерман, 82), Рим, Картер-Викерс, Робинсон, Адамс, Маккенни (Акоста, 65), Муса, Пулишич (Ааронсон, 46), Веа (Мур, 82), Саржент (Райт, 77).

Огоҳлантиришлар: Ҳуссейни (77), Канаани (84 - захира футболчиси), Жалоли (90+6) - Адамс (43).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Кристиан Пулишич (АҚШ).

 

Ўйин статистикаси

ЭРОН                    АҚШ

Кўрсаткичлар 

4            Зарба                   12

1            Аниқ зарба         5

14          Қоида бузиш      10

1            Бурчак тўпи       5

1            «Оффсайд»         1

49%       Тўп назорати      51%

1. АНГЛИЯ 3  2  1  0  9-2  7

2. АҚШ        3  1  2  0  2-1  5

3. ЭРОН        3  1  0  2  4-7  3

4. УЭЛЬС    3  0  1  2  1-6  1

 

«D» ГУРУҲИ

30 ноябрь

ТУНИС - ФРАНЦИЯ

АВСТРАЛИЯ - ДАНИЯ

 «С» ГУРУҲИ

30 ноябрь

ПОЛЬША - АРГЕНТИНА

С.АРАБИСТОНИ - МЕКСИКА

«F» ГУРУҲИ

1 декабрь

ХОРВАТИЯ - БЕЛЬГИЯ

КАНАДА - МАРОКАШ

«Е» ГУРУҲИ

1 декабрь

ЯПОНИЯ - ИСПАНИЯ

КОСТА-РИКА - ГЕРМАНИЯ

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.