Саудия қироли кубоги. Кутилганидек, «Ан Наср» финалда ва Роналдуда дубль...
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Саудия қироли кубогининг 2-ярим финал баҳсида «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Халиж» устидан ишончли ғалабага эришди.
Суперлиганинг 10-турига якшанба куни старт берилди.
Турнинг биринчи ўйинида «Нефтчи» ниҳоят, ғалаба кўчасига кирди. Илҳом Мўминжонов шогирдлари «Металлург» дарвозасига жавобсиз 3та гол уришди.
«НЕФТЧИ» - «МЕТАЛЛУРГ» - 3:0 (0:0)
22 май. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 537 томошабин
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Тўрабек Суюнов.
Голлар: Сирожиддин Қўзиев (76), Аброр Исмоилов (88), Улуғбек Ҳошимов (90+1).
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 6. Сирожиддин Қўзиев, 9. Суннатулла Абдуллажонов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Анвар Ғофуров, 44. Дарко Станоевич, 46. Шаҳзод Убайдуллаев (11. Иззатилла Абдуллаев, 66; 7. Ойбек Қиличев, 90+3), 70. Аббос Ғуломов, 77. Аброр Исмоилов, 99. Улуғбек Ҳошимов.
«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 6. Худойшукур Сатторов (15. Зоҳид Абдуллаев, 86), 8. Саламат Қутибоев, 9. Забиҳилло Ўринбоев (18. Фозил Мусаев, 46), 11. Дамир Темиров, 14. Аброр Тошқўзиев, 16. Жасур Холтўраев, 22. Шаҳзод Ғофурбеков (27. Ихтиёр Тошпўлатов, 74), 30. Иброҳим Иброҳимов (7. Ислом Исоқжонов, 74), 97. Муҳаммадали Алиқулов.
Огоҳлантиришлар: Аббос Ғуломов (24), Улуғбек Ҳошимов (90+2, Н.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Улуғбек Ҳошимов («Нефтчи»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Владимир Назаров. Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Шиддатли футбол кўрдик. Афсуски, хатоликлар қимматга тушди. Қолаверса, мезбонларда ғалабага иштиёқ жуда кучли эди. Биринчи голни тактик ўзгаришларлар амалга оширилаётган вақт қўйиб юбордик. Кейин очиқ ўйин кўрсатдик, аммо... Гол уришда омадимиз келмади, айбни ўз хатоларимиздан излашимиз керак.
Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи): - Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларни анча куттириб қўйдик. Эътибор берган бўлсангиз, охирги 3та ўйинда гол қўйиб юбормадик. Чунки асосан қарши ҳужум тактикаси бўйича ўйнадик. Машғулотларда бу борада ишлаганмиз. Таркибдан келиб чиққан ҳолда, иккинчи жамоа сифатида ҳаракатланяпмиз. Ҳужумда муаммо бор. 9-турга қадар 4та гол ургандик, бугун бир ўйинда 3та қўшдик. Ҳошимов ва Убайдуллаев ўйиндан ўйинга кучайиб боришади. Шарич эса ҳозирда талаб даражасида эмас.
23 май (душанба)
19:00 «ЛОКОМОТИВ» - «ПАХТАКОР»
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов.
19:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «СУРХОН»
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов.
«ДИНАМО» - АГМК
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
24 май (сешанба)
19:00 «БУНЁДКОР» - «НАСАФ»
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
19:00 «СЎҒДИЁНА» - «ҚЎҚОН-1912»
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров.
5 июль (сешанба)
«ОЛИМПИК» - «НАВБАҲОР»
1 СўҒдиёна 9 5 2 2 15-10 17
2 Навбаҳор 9 5 2 2 10-6 17
3 Насаф 7 4 3 0 10-2 15
4 АГМК 8 4 2 2 13-7 14
5 Пахтакор 8 3 5 0 8-4 14
6 ҚизилҚум 9 4 2 3 12-13 14
7 Локомотив 9 4 0 5 11-11 12
8 Бунёдкор 9 3 3 3 11-14 12
9 Металлург 9 2 4 3 6-10 10
10 ҚўҚон-1912 9 3 1 5 5-10 10
11 Нефтчи 10 2 3 5 7-11 9
12 Олимпик 9 1 5 3 8-9 8
13 Динамо 9 1 3 5 7-11 6
14 СУРХОН 8 1 3 4 7-12 6
Тўпурарлар:
Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 5та (3та - пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 4та
Иброҳим Томива («Бунёдкор») - 4та (1та - пен.)
Зоран Марушич («Навбаҳор») - 3та
Жероме Этаме («Локомотив») - 3та...
11-ТУР
27 май (жума)
19:00 «НАВБАҲОР» - «ЛОКОМОТИВ»
28 май (шанба)
19:00 «ҚЎҚОН-1912» - «ҚИЗИЛҚУМ»
19:00 АГМК - «НЕФТЧИ»
29 май (якшанба)
19:00 «СУРХОН» - «БУНЁДКОР»
26 июнь (якшанба)
«МЕТАЛЛУРГ» - «ОЛИМПИК»
«ДИНАМО» - «НАСАФ» ва «СЎҒДИЁНА» - «ПАХТАКОР» ўйинлари қолдирилди.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Саудия қироли кубогининг 2-ярим финал баҳсида «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Халиж» устидан ишончли ғалабага эришди.
Европа Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг иккинчи жуфтлигида «Боруссия» Дортмундда «ПСЖ»ни қабул қилди.
Ўзбекистон олимпия жамоасининг 3 аъзоси – Абдуқодир Ҳусанов , Ҳожимат Эркинов ва Аббос Файзуллаев Японияга қарши Осиё кубоги U23 финалида ўйнамайдиган бўлди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789