АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бу йил Лига 1да ўз ўрнини сақлаб қололмаган «Мец» клуби ва Люксембург ўртасида узоқ йиллик мустаҳкам алоқа борлигини биласизми?
Қизиқ, камтарин клуб ва мамлакатни нима ўзаро боғлаб туради? Қалин риштанинг асоси нима? Люксембург миллий жамоаси таркибидаги ҳар уч футболчининг бири қанақасига «Мец» сафидан жой олган? Миралем Пьяничнинг бу ҳамкорликка қандай дахли бор? Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласидан ана шу қизиқарли саволларга жавоб топиш мумкин.
ЭНГ ШИНАМ ВА ҚУЛАЙ МАСКАНИ
Мец - 120 минг аҳолиси бор мўъжазгина ва хушманзара шаҳарча. Унинг асосий устун томони - географик жойлашуви: Германия, Бельгия ва Люксембургга автомобилда атиги 1 соатда бориш имкони бор. Қолаверса, Мецни Швейцария ёки Нидерландия чегараларидан бор-йўғи 3 соатлик йўл ажратиб туради. Хуллас, люксембурглик тарбияланувчилар тўрт атрофдаги мамлакатларга бориб, ранг-баранг услубларни ўрганиш, турли футбол мактабларида таҳсил олаётган болалар билан куч синашиб кўриш имкониятига эгалар. «Мец» клуби академияси эса дунё бўйлаб ноёб иқтидорларни қидириб топиш ҳадисини ўзлаштирган. Дейлик, жамоа Сенегал, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур ва Канадада ўз филиалларини очишга улгурган. Садио Мане - «Мец» академиясининг энг ёрқин тарбияланувчиларидан бири. Франция жамоаси мураббийлик курслари ва филиаллар тарбияланувчилари учун йиғинлар ташкил этиш асносида фаолиятини тобора кенгайтирмоқда.
18 ёшли люксембургликлар - «Мец»нинг ишонган «тоғлари». Улар учун академиянинг ўзида бир неча босқичли машғулотлар тизими йўлга қўйилган:
8-9 ёшли болалар учун - ҳафтада 2 маҳал машғулот, енгил юклама, 1-2та назорат ўйини;
10 ёшли болалар учун - ҳафтада 3 маҳал машғулот, сал кўпроқ юклама, юқори босқичга ўтиш тайёргарлиги;
11-13 ёшли болалар учун - ҳафтада 4-5 маҳал машғулот, турнирлар ва ўртоқлик учрашувлари, мактаб дарсликларни ўзлаштириш даражаси мониторинги, ота-оналар билан мулоқот (бу ёш тоифаларида хорижликлар йўқ ҳисоби, лекин ўта ноёб иқтидор саналган 12 ёшли Венсан Тилль Люксембургдан жалб этилган);
14-15 ёшли болалар учун - Франция шарқи ва Люксембургда кўриклар, тизимли дастур асосида иш;
15-18 ёшли болалар учун - жиддий тайёргарлик жараёни, ҳафтасига 5-7 маҳал машғулот, U-17- U-19 тоифасида маҳаллий мусобақалар, ҳафталик тиббий кўриклар (айнан шу ёш гуруҳида Люксембургда топилган иқтидор соҳиблари кўп, чунки клуб скаутлари қўшни мамлакатда асосан айнан катта футболга яқинлашган йигитларни кузатишади;
Академия тарбияланувчилари умумтаълим мактабларида тўлиқ сабоқ оладилар, раҳбарият болаларнинг ҳаётдан, реалликдан ажралиб қолишларини истамайди. «Мец» 2015 йили ётоқхона бинолари, майдонларни таъмирлаш ва академия техник имкониятини оширишга катта сармоя сарфлади. Бунда айниқса, катта гуруҳга эътибор кучли. Чунончи, 19-20 ёш тоифаси тарбияланувчилар учун профессионал футболга қадам ташлаш босқичи ҳисобланади. Умуман, филиалларда шуғулланаётган тарбияланувчилар ҳам айни шу ёшда «Мец» тизимига қўшиладилар. Маълум муддатдан кейин энг сара битирувчилар Франция чемпионати 4-лигасида ўйнайдиган «Мец-Б» жамоасига йўлланма оладилар. Танловдан ўтолмаганлар ёки талабга жавоб беролмаганлар эса спорт ихтисослиги бўйича шаҳар университетида ўқиш имтиёзига эга бўладилар. Катта футболга Робер Пирес, Луи Саа, Эммануэль Адебайор, Максвелл Корне, Миралем Пьянич, Калиду Кулибали ва Садио Мане каби юлдузларни тортиқ этган «Мец» академияси айни пайт Европадаги тайёрлов марказлари орасида етакчи 10таликда бормоқда. Хусусан, Паписс Сиссе ва Ригобер Сонгни ҳам Европага «Мец» скаутлари олиб келишган. Франк Рибери эса фаолиятидаги шиддатли парвозни шу жамоада бошлаган.
«МЕЦ» - ЛЮКСЕМБУРГ РИШТАЛАРИ
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги 77 йилни олсак, «Мец»нинг асосий таркибида 17 нафар люксембурглик футболчи тўп сурди. Улардан 4 нафари (Гюстав Кемп, Фернанд Жейтс, Жефф Штрассер ва буюк Нико Браун) клуб тарихида ўчмас из қолдирди. Гюстав Кемп - «гол машинаси». Қанот вакили ҳисобланган бу футболчи 1946-1948 йилларда 35 ўлчамли митти оёқларининг замбарак зарбалари билан 57та гол урганди. Афсуски, Гюстав 1948 йилнинг апрель ойида рўй берган автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Фернанд Жейтс - 10 йиллик фаолиятининг нақ ярмини сардорлик боғичида ўтказган, «Мец» шарафини 359та ўйинда муносиб ҳимоя қилган футболчи. Жефф Штрассер клубдаги 6 йиллик фаолиятида Франция чемпионати кумуш медалига сазовор бўлган ва ўз даврининг бошқа сенсацияси - «Кайзерслаутерн»га йўл олган. У Бундеслигадаги узоқ фаолиятдан кейин «Мец»га қайтиб, муҳим футболчилар сафидан жой олганди. Нико Браун - «Мец»нинг тирик афсонаси, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар (193та ўйинда 108та гол), Люксембург футболидаги энг нуфузли шахс.
Аслида «Мец» ва Люксембург футбол федерацияси ҳеч қачон қандайдир расмий ҳужжатлар асосида ҳамкорлик юритган эмас. Брауннинг сўзларига қараганда, люксембурглик ёш иқтидорларнинг Францияга талпинишлари - табиий ҳол. Улар учун «Мец» орқали профессионал футболга қадам қўйиш энг мақбул вариант ҳисобланади. Бундан 10 йилча аввал Люксембург миллий жамоаси сафида атиги 1 нафар профессионал футбол бор эди. Ҳозир жамоанинг барча аъзолари шундай мақомга эгалар, бир қатор ўйинчилар Бундеслигада тўп суришмоқда, Себастьен Тиль эса ЧЛда, яна «Бернабеу»да «Реал» дарвозасини ишғол қилди. Савол туғилади: Люксембург футболининг ривожланишида «Мец»нинг улуши нечоғли катта? Жамоа таъсири жуда кучли! Рақамларда айтсак, ҳозирги терма жамоада «Мец» тизимида шуғулланган камида 7 нафар футболчи бор.
Люксембургда футбол савиясининг кўтарилишида собиқ Югославиядан келган мигрантлар таъсири ҳам сезиларли, албатта. Жумладан, уруш даҳшатларидан узоқроқ юришни лозим топган Пьяничлар оиласи ҳам айнан шу мўъжаз юртдан қўним топганди. Футбол билан ярим профессионал мақомида шуғулланган оила бошлиғи ўғлига ёшлигидан тўғри сабоқ бергани ортидан у бошидан тенгдошлари даврасида яққол ажралиб турарди. Миралем 13 ёшда айнан «Мец» тизимига ўтганини айтиш ўринли. Эслатма, Пьянич 16 ёшда терма жамоадан чорлов олганди.
ҲОЗИРГИ ҲОЛАТ
Люксембург ёшлар футболининг ҳозирги даражаси қандай? Иқтидорлар ҳамон «Мец»га алоҳида иштиёқ билан интилишяптими? 2022 йили клубнинг асосий таркибида ҳам, ўринсобарлар сафида ҳам люксембурглик футболчи қолмади. Бу нормал ҳолат. Чунки Леандро Баррейро («Майнц»нинг етакчи ўйинчиси, терма жамоанинг энг қимматбаҳо аъзоси) парвозидан илҳомланган Германия клублари люксембурглик иқтидорлар учун курашда «Мец» билан рақобатлаша бошлади. Қисқаси, истеъдодли ўсмирлар қаергадир ғойиб бўлишмаган, шунчаки, уларнинг оқими икки ўзанга бўлинди. Люксембург U-17 термаси март ойида англиялик ўсмирларни 2:0 ҳисобида маҳв этди, ўтган йили эса Бельгия жамоаси устидан ғалаба қозонганди. Ҳозирда Люксембург ўсмирлар термасининг икки вакили «Мец» тизимида шуғулланмоқда, «Расинг Юнион» (Люксембургдаги ёш иқтидорлар конвейери) эса янги гуруҳни Франция сафарига тайёрламоқда.
И.ЮСУФЖОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789