Миржалол Қосимов: “Бугун дербига хос ўйин кўрдик”

Миржалол Қосимов: “Бугун дербига хос ўйин кўрдик”

Суперлига 23-тур доирасидаги "Металлург" — ОКМК (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биз учун чемпионат якунига яқинлашган сари ўйинлар оғир тус олмоқда. Бугунги баҳсда натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим. "Нефтчи"га қарши ўтказган баҳсимизнинг 2-таймидаги ўйиннинг ярмини ҳам кўрмадим. Ҳаммасини биринчи таймда ҳал қилиш керак эди. Қолаверса, Арихиро ҳам бир метрдан бўш қолган дарвозани ишғол этиши керак эди. Гол урмасанг барча ҳаракатларинг нолга тенг. Биздан пастдаги жамоалар ҳам анча яқинлашиб қолди. Бу эса асабийликни оширади, шу сабаб натижадан қониққаним йўқ. Бугун дербига хос ўйин кўрдик.

 

— Иккинчи ўрин учун имконият қандай деб ҳисоблайсиз?

— Айтганимдек, ўзимизни оғир вазиятга тушириб қўймоқдамиз. "Сўғдиёна"га қарши Жиззахда ҳам ёмон ўйин кўрсатмадик, фақатгина сўнгги дақиқаларда стандартдан тўп ўтказиб юбордик. "Нефтчи"га қарши ва бугунги ўйинда ҳам яхши ўйин кўрсатдик, асосийси вазиятлардан фойдаланиш керак. Нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашамиз. Авваламбор, комбинатимизнинг 75 йиллик байрамига ғалаба туҳфа этмоқчи эдик, аммо доим ҳам истаган нарсамиз рўй беравермайди. Уларни байрам билан табриклаймиз.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.