Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Ўтган мавсум ОКМК учун оғир кечди, аввало, жароҳатлар кўплиги ортидан.
Афтидан, энг жиддий жароҳат яқинда Дохадаги Аспетар спорт тиббиёти госпиталида операция столига ётган Шоҳруҳ Гадоевда. Ҳар ҳолда, жароҳат жиддийлигидан шифокорлар футболчига 2та операция ва деярли 3 ойлик тикланиш муддати белгилашди. Даволаниш жараёнининг умумий қиймати 40 минг долларга етади. Биринчи навбатда, Гадоевнинг Аспетарда даволанишини таъминлаган ОКМК раҳбариятига тасанно айтиш керак. Зеро, бу ерда беморларни тавсиясиз қабул қилишмайди. Иккинчидан, клубнинг даволаниш харажатини ўз зиммасига олгани ҳам таҳсинга лойиқ.
***
Лекин бу масалада қизиқ томони ҳам бор. ПФЛ клубларининг ҳар бир футболчиси мажбурий суғурта полисига эга. Лицензиялаш бўйича регламент талаби - шу. ПФЛ эса суғуртани вазият ҳолатига кўра, ўз ҳомийси саналган компанияда марказлашган ҳолда амалга оширади. Айтишларича, келишув схемаси жуда оддий. Барча футболчилар учун суғурта тўловининг умумий суммаси 2 миллиард сўмни ташкил этади. Бу суғурта компанияси томонидан ҳомийлик шартномаси бўйича тўланадиган суммага тенг. Яъни компания реклама учун ПФЛга 2 миллиард беради ва буни дарҳол суғурта тўлови сифатида қайтариб олади. Шу тариқа реклама компания учун текинга тушади. Оддий айтганда, ПФЛ суғурта гуруҳини текинга реклама қилади (шунинг учун компания номини ёзмайман, чунки унда шундоқ ҳам текин реклама етарли). ПФЛ услубидаги одатий бизнес: ҳеч қандай фойда йўқ, лекин махсус эффектлар кўп, ўзини кўз-кўз қилиш ҳам.
Суғурта компанияси футболчилар жароҳатланган тақдирда тўловларни қоплаш учун харажат қилиши мумкинлиги айтиб, эътироз билдиришингиз мумкин. Гап шундаки, клублар тўлов суммаси арзимаган бўлгани учун бу компанияга мурожаат қилиб ўтирмайди ҳам. Таъкидлашларича, максимал тўлов 10-12 миллион сўмдан ошмайди. Айтганча, ОКМК Гадоевнинг даволаниши учун кетадиган харажатнинг озгина- (2 фоиз) қисмини қоплаш умидида тўлов сўраб мурожаат қилгандек, аммо клубга бу ҳолат суғурта иши саналмаслиги, чунки жароҳат ОЧЛ ўйинида орттирилганини билдиришган гўё. Ёзда бир қатор клублар вакиллари билан айнан суғурта масаласини муҳокама қилгандим. Ўшанда бир неча клуб ўз футболчиларини қўшимча равишда суғурта қилиши ойдинлашдики, бунда ажабланадиган томони йўқ.
Айтганча, бу вазиятда ўтган мавсум давомида зич тақвим ва регламентда кўрсатилган аҳмоқона чекловлар ҳақида бирор марта очиқ изоҳ бермаган Футболчилар касаба уюшмаси раҳбариятининг жим тургани қизиқ. Оқибатда футболчилар жароҳатланишади ва клублар уларни даволаш учун катта маблағ сарфлайди. Халқаро футболчилар касаба уюшмаси - FIFPro (айтганча, бизнинг уюшма ҳам унинг аъзоси) эса бундай вазиятда жим турмайди. Мисол учун, FIFPro ФИФАнинг Клублар ўртасидаги ЖЧни 2025 йилнинг ёзида ўтказиш ҳақидаги қарорига дарҳол қарши чиқди. Шоҳруҳ Гадоев масаласига келсак, у ҳозир Дохада ва тикланиш жараёнини бошлашга улгурди. Унинг ёнида ОКМКнинг яна бир футболчиси Сардор Мирзаев ҳам бор. Аспетар шифокорлари бунисига 1 ойлик реабилитация курсини тайинлашди. Сардор баҳорда жароҳатланганди, бироқ спорт формасини тиклай олмади. Аспетарда бунинг сабабларини аниқлашди ва футболчи аллақачон муолажа олишни бошлаб юборди.
Ўз ўрнида Аспетар ҳақида ҳам. Гап дунёдаги энг яхши спорт клиникаларидан бири ҳақида кетмоқда. Буни мисол учун, Германиядан келган шифокорлар сўзларидан биламан. Улар шунчаки, келиб, клиниканинг қандай ишлашини кўришни орзу қиладилар. «Пари Сен-Жермен» ва «Бавария» клублари қишки машғулотлар учун Дохага келганида мунтазам равишда ўз футболчиларини шу клиникада тиббий кўрикдан ўтказади. Дарвоқе, Қатарда бўлиб ўтадиган мусобақаларнинг барча иштирокчилари мамлакатда бўлган вақтда жароҳатланишса, Аспетарда бепул маслаҳат олиш ва кейинги процедуралардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар. Яъни Осиё кубогида иштирок этувчи ҳар қандай футболчи машғулот ёки ўйин вақти жароҳатланса, Аспетар билан бемалол боғланиши мумкин. Айтганча, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирдан Элдор Шомуродов Аспетарда реабилитация ўташига келишиб олганди.
***
«Ал-Хор» стадиони трибуналарости биноси деворларида маҳаллий клубда ўйнаган Бахтиёр Қосимов тасвири бор суратларни ҳалигача кўриш мумкин. Қизиғи, бу футболчи «Ал-Хор» сафида тўлиқсиз мавсум ўтказди ва ҳатто 1та соврин ютди. Қосимов январь ойида жиддий жароҳатланди ва «Ал-Хор» унинг ўрнига бошқа футболчи сотиб олиш учун ўртадаги шартномани ўзаро келишув бўйича бекор қилди. Клуб шунинг баробарида Қосимовга белгиланган маошни тўлашда давом этди ва Аспетар клиникасида даволаниши ва реабилитация ўташи учун тўловни ҳам амалга оширди. Ғайриоддий тарих, шундай эмасми? Клуб жароҳатланган футболчидан шунчаки, қутулмади, аксинча, уни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Ваҳоланки, «Ал-Хор» иккинчи дивизионда ўйнади ва Юлдузлар лигасига қайтиш вазифасини уддалай олмади. Ўзбекистонда бу ҳолат клуб футболчи олдидаги мажбуриятларимиз тугади, деб ҳисоблаши учун етарли бўларди. Энг ёмони, бунинг ортидан ҳеч нарса ўзгармасди. Яъни ПФЛдан лицензия оларди, барибир. Ахир ҳар бир трансферлар ойнасида футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласида тақиққа учраётган клубларга ҳам лицензия берилади. Дарвоқе, Бахтиёр июль ойида тўлиқ соғайиб, Ўзбекистонга қайтди. Аммо аҳмоқона чекловлар туфайли бирор клуб таркибига қўшилолмади. «Заявка»даги футболчиларнинг умумий сони ва мавсум оралиғида рухсат берилган трансферлар сони назарда тутилмоқда. Агар Абдулла Абдуллаевни БАА клубига сотган ОКМК қайдномасида бўш ўрин юзага келмаганида, Қосимов келаси баҳоргача ишсиз қоларди. Лекин Бахтиёр шунда ҳам фақат ОЧЛда ўйнай олди, холос. Чунончи, маълум бўлишича, унинг Ўзбекистон чемпионатига қўйилиши «ўйин яхлитлиги»ни бузиши мумкин эди. Мувозанатсиз тақвим ва етакчи клубларни жароҳатлар эпидемиясига етаклаган аҳмоқона чекловлар «ўйин яхлитлиги»ни бузмайди, лекин бир футболчининг «заявка»га қўшилиши бузади. Нима бўлишидан қатъий назар, Қосимов ўзига жамоа топиб, ОКМКга озгина бўлсада, ёрдам берди. Унинг тарихи эса классик ёзганидек, бошқа фан...
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789