АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2022 йилги мавсумда ижара келишуви асосида Қозоғистоннинг «Ордабаси» клубида ўйнаган Ўзбекистон олимпия термаси ҳимоячиси Одил Абдумажидов яқинда sports.kz сайтига Шимкентдаги фаолияти юзасидан интервью берди.
Алоҳида айтиш керак, трансфер ҳуқуқи бўйича «Металлург»га тегишли ёш футболчи ҳимояда ишончли ўйнаш баробарида ҳужумда ҳам чакки кўринмади. Ҳар ҳолда, 4 марта Қозоғистон Премьер-лигаси тур рамзий жамоасига киритилди. Айтганча, Одил ҳозирда «Металлург»га қайтди ва янги мавсумга Бекобод жамоаси билан тайёргарлик кўрмоқда.
— Одилбек, якунланган мавсум айнан сиз учун қандай кечди?
— Биринчи навбатда, мураббийлар, клубдошларим ва «Ордабаси» мухлисларига миннатдорчилик билдиришим керак. Зеро, Қозоғистон чемпионатидаги тажрибадан кўнглим тўлди.
— Ҳимояда тартибли ўйнашдан ташқари, ҳужумга ҳам эффектли қўшилиш асносида «Ордабаси» етакчилари қаторига қўшилдингиз. Қизиқ, клубдан нега кетдингиз?
— Ҳаммаси оддий - ижара шартномаси муддати якунига етди ва «Металлург»га қайтдим.
— Нима, «Ордабаси» сизни олиб қолишга ҳаракат қилмадими?
— Албатта, жамоада қолишимни исташди, лекин бу бир томонга боғлиқ эмас.
— Орада Шимкент жамоасида молиявий муаммолар борлиги ҳақида хабарлар чиқди. Шартнома бўйича маошингизни тўлиқ беришдими?
— Шахсан мен молиявий муаммоларни сезганим йўқ. Тўловлар вақтида амалга оширилди ҳар ҳолда.
— Қозоғистоннинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар тушдими? Чунки кўплаб жамоалар эътиборини тортдингиз...
— Менда бу ҳақда аниқ маълумот йўқ. Агентимдан сўраш керак.
— Молиявий ҳолат бўйича қарасак, қайси клуб яхшироқ: «Металлург»ми ёки «Ордабаси»?
— Қозоғистонга ўз савиямни намойиш этиш учун боргандим. Икки клубдаги шароитлар эса деярли бир хил.
— «Металлург» сизни «Ордабаси»га яна ижара келишуви асосида юбориши мумкинми?
— Билмадим, клублар ўзаро келишиши керак, менимча, бунинг имкони йўқ эмас. Ҳозир йиғин учун БААга жўнаб кетяпмиз ва у ерда 23 январгача шуғулланамиз. Сафардан қайтганимиздан кейин қайси жамоада ўйнашим ойдинлашса, ажабмас.
- Шимкент нимаси билан ёдда қолди?
— Шаҳар ёқди, одамлар самимий ва меҳрибон. Шунга яраша Шимкентга мослашишда қийналмадим.
— Умуман, Қозоғистон чемпионати ҳақида нима дея оласиз? Ижобий ва салбий жиҳатлари...
— Ижобий томонлар кўп, бу ҳақда алоҳида тўхталишим шарт эмас - ҳамма билади. Салбий томон? Майдонлар ҳолати унча яхши эмас.
— Сизнингча, «Астана» ҳақли равишда чемпион бўлдими?
— Албатта. Ҳарқалай, «Астана» Қозоғистоннинг энг кучли клуби эканлигини амалда кўрсата олди.
— Мавсум-2022дан қайси футболчиларни эътироф этасиз?
— Муайян ўйинчини ажратиб кўрсатишим қийин. Ҳар бир клуб таркибида кучли ижрочилар ва етакчилар бор.
— Ҳимояда қайси ҳужумчиларга қарши ўйнашда қийналдингиз?
— «Астана», «Қайрат» ва «Каспий» клуби сафида техник салоҳияти юқори йигитларга қарши туриш осон бўлмади.
— Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи доимий равишда ўзаро таққосланади. Сизнингча, қайси мамлакат чемпионати кучли ва нима учун?
— Ўзбекистон лигаси техник жиҳатдан кучлироқ, жисмоний томонлама эса Қозоғистон футболи устун.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789