АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Монако»да кўзга ташланган иқтидор Орельен Тчуамени аввалги ҳафта «Реал» футболчиси сифатида расман таништирилди.
«Монако»да кўзга ташланган иқтидор Орельен Тчуамени аввалги ҳафта «Реал» футболчиси сифатида расман таништирилди. Франциялик футболчи маросимдан кейин махсус матбуот анжуманида ҳам қатнашиб, журналистлар саволларига бафуржа ва ишонч билан жавоб қайтарди.
- Орельен, айтингчи, «Мадрид»га ўтишда нечоғли иккиландингиз?
- Аввало, бу ерда сизлар билан кўришиб турганимдан бағоят хурсандман. «Реал» формасини кийиш орзум ушалди, ниҳоят. «Мадрид» - дунёдаги энг яхши клуб. Албатта, янада кўпроқ соврин ютиб, клуб тарихини бойитишда давом этишдан умидвормиз. Ҳа, олдимда бошқа вариантлар ҳам бор эди, аммо «Мадрид» таклифини эшитгач, мутлақо иккиланмадим. Футболда ёрқин из қолдиришни истайман. Ўйлайманки, бунинг учун энг яхши клуб - «Реал». Зеро, энг кучли футболчилар ҳамиша шу жамоага интилишади. Шундай экан, танловимда ғайриоддий томони йўқ.
- Таклифни қабул қилишда ҳамюртларингиз Камавинга ва Бензема фикрларига қизиқдингизми?
- Бензема ва Камавинганинг бу ерда ўйнашаётгани - менинг омадим. Дейлик, Эдуардонинг қисқа вақтда қанчалик кучайгани яққол кўзга ташланди. Бензема эса ҳозирги кунда дунё футболидаги энг кучли ҳужумчидир. Саволингизга келсак, музокара жараёни бошлангач, Каримнинг ўзи менга хат ёзиб, «Реал»да ишлар қандай йўлга қўйилганини тушунтирди.
- Умуман, «Мадрид» қўнғироғини қандай қабул қилдингиз?
- Яширишга ҳожат йўқ, бошқа клублар билан музокарага киришган бўлсамда, «Реал»дан таклиф кутаётгандим. Ниҳоят, клуб вакиллари алоқага чиқишгач, бир сония ҳам иккиланмадим. Хусусан, агентимга дарҳол келишувга эришиш зарурлигини тайинладим. Мана, энди «Мадрид» футболчисиман - бу фантастика. Ахир болалик орзум рўёбга чиқди.
- «Қироллик клуби»даги рақобат тафтига тўлиқ тайёрмисиз?
- Дунёнинг энг яхши клуби сафига қўшилдим, демак, машғулотларда аслида нималарга қодирлигимни кўрсатишим шарт. Табиийки, майдонда ўз жойимни топиш учун қаттиқ ишлашим керак. Ҳа, бу осон эмас, лекин агар ҳозирдан нафақат ноябрда бошланадиган ЖЧ, балки кундалик машғулотлар ва «Реал»нинг ўйинлари ҳақида ҳам бош қотирсам, ўйлайманки, мақсадга эришаман. Умуман, «Реал»да ўйнаш - янги чақирув.
- «Янги Каземиро» таърифига муносабатингиз...
- Каземиро бутун фаолияти давомида ақл бовар қилмас даражада ўйнади. Ёшлигимдан «Мадрид» ўйинларига алоҳида қизиққанман ва айнан таянч ярим ҳимоячиларнинг ҳаракатларидан ўзгача илҳомланардим. Энди клубда ўз саҳифамни тўлдиришим керак - агар 5та еврокубок ютсам, тарихим жуда зўр чиқарди.
- Карло Анчелотти билан ишлаш қандайлигини биласизми?
- Мураббий билан бир неча ҳафта олдин гаплашдим, унинг мен ҳақимда қандай фикрда эканлигига қизиқдим. Дон Карло барчасини тўғри тушунтирди: «Агар ўсишда давом этиб, дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирига айланишни истасанг, айнан «Реал»га ўтишинг керак. Жамоада бунинг учун барча шароитлар мавжуд». Шартнома остига имзо чекканимдан кейин ҳам Анчелотти мени ўз жамоасида кўришдан бахтиёр эканлигини айтди. Яхши мураббий ва шундай инсон!
- Бошқа таклифлар ҳақида ҳам маълумот бера оласизми?
- Франция терма жамоасидаги дўстим Мбаппе мавсум якунида «Монако»дан кетишим аниқлигини биларди. У «ПСЖ» сафига қўшилишимни сўради. Лекин ўзим «Реал»ни ҳамиша биринчи ўринга қўйганман. Килиан буни тўғри тушунди ва мен учун хурсанд бўлди.
- Хўш, «Реал» ўйинига қандай янгилик олиб киришингиз мумкин?
- Жамоага ўзгача узатмалар, тўпни олиб қўйиш билан ёрдам беришимга ишонаман. Яна жисмоний томондан рақиблар ҳужумларини бартараф этишда самарали ҳаракатланаман. Ўйлайманки, бу ерда йўқолиб қолмайман.
- Майдоннинг қайси ҳудудида эркинроқ тўп сурасиз?
- Болалигимдан марказда, ярим ҳимоячига дуэт бўлиб ўйнаганман. «Мадрид»нинг 4-3-3 тактик чизмасида «6-рақам» позициясида ҳаракатланарман балки. Лекин «8-рақам» сифатида ҳам ўйнай оламан, худди терма жамоада бўлгани каби.
- Нега айнан 18-рақамни танладингиз?
- Фаолиятимда асосан 8-рақам остида ўйнадим: кантерада, клубда, терма жамоада. Бу ерда эса «8»нинг эгаси бор - Тони Кроос. Шунинг учун бўш рақамлардан бирини танлашимни айтишди ва «8»га ўхшаши туфайли «18»ни олдим.
- Кумирларингиз ҳақида ҳам гапириб берсангиз...
- Зидан - нафақат «Мадрид», балки бутун Франция учун бош кумир. 2006 йилги ЖЧни жуда яхши эслайман, ўшанда жамоамиз финални бой берган, аммо Зидан ажойиб таассурот қолдирганди. Шунингдек, ақл бовар қилмас ишларни давом эттираётган Карим Бензема фаолияти ҳам эътиборимда. Қисқаси, франциялик сифатида айнан Бензема ва Зиданга кумир сифатида қараганман.
- Кун тартибингизда нималарга алоҳида эътибор қаратасиз?
- Америка маданиятидан илҳом оламан. Коби Брайант ва Майкл Жордан иштирокидаги ўйинлар видеосини кўп томоша қиламан - улар афсонавий спортчилар. Дам олиш йўқ, минимал ҳаракат билан ҳам катта муваффақиятга эришишни ўйлаш - хато. Шунинг учун ҳар доим максимал даражада тер тўкиш, ўз устимда кўпроқ ишлашга интиламан. Айниқса, «Мадрид» каби жамоаларда муваффақиятга элтадиган бошқа йўл йўқ.
- «Реал» бисотидаги 14та «шалпангқулоқ» кубок ҳам фақат олдинга ундаса керак...
- Албатта. Бу «Мадрид»нинг чиндан ҳам, мақтовларга муносиблигидан далолат. Президент билан гаплашдим, у клубга янги совринлар кераклигини аниқ тушунтирди. «Реал»нинг совринлар хонаси ақл бовар қилмайдиган даражада жуда таъсирли, албатта.
- Трансферингиз баҳоси босим юкламаяптими?
- Трансфер суммаси ҳақида гапирмайман. Бу клублар ўртасида масала. Бугунги трансферлар бозори аввалгидек эмас, лекин очиғи, рақамлар мени умуман қизиқтирмайди. Чунки вазифам бошқа - майдонда энг зўрлар қаторига кириш.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789