АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Вильярреал» июль ойи ўрталарида таниқли дарвозабон Пепе Рейнани ортга қайтарди ва уни янги футболчиси сифатида расман таништирди.
Жаҳонгашта кипер кейинчалик клуб президенти Фернандо Роиг ҳамроҳлигида «сариқ сувости кемаси» аъзоси сифатида ОАВ вакиллари билан учрашди. Рейна нақ 17 йиллик танаффусдан кейин жонажон клубига қайтганини алоҳида айтиш керак.
Уйга қайтиш сеҳри
- Ҳозир бениҳоя хурсандман. Ўзи анчадан буён тезроқ қайтишни ўйлаётгандим. Умуман, «Вильярреал» либосини қайта кийиш насиб этишига заррача шубҳаланган эмасман. Тўғриси, фаолиятим учун бундан яхшироқ якунни топиш қийин. Ҳа, қўлқопларимни шу ерда михга илмоқчиман. Умид қиламанки, клуб ўсишдан тўхтамайди ва нафақат Испания, балки бутун Европада эталонлигича қолади.
Клубга нисбатан туйғу
- Ўтган мавсум аввало, «Лацио» учун қайғурдим, шунинг баробарида «Вильярреал»дан ҳам асло кўз узганим йўқ. Юрагим тубидаги муҳаббат клубга бефарқ қарашимга йўл қўймайди. Қолаверса, «Вильярреал» тетик футбол кўрсатади. Жамоа айниқса, ЧЛда ҳурмат-эътибор қозонди. Энди шу клубдаман ва ўзимни жонажон уйимдагидек ҳис қиляпман. Янги мавсум ҳар бир турнирда янада муносиб из қолдиришни истаймиз.
Евроарена учун кураш
- Чемпионлик? Агар Ла Лигада ғолиб чиқсак, ақлдан озишим тайин. Лекин клубнинг асосий мақсади - евроаренага чиқиш. Нега энди ЧЛ ҳақида ўйламаслигимиз керак? Умуман, янги мавсумда Испания кубоги ва Конференциялар лигасида ғалаба учун курашиш - клуб олдига қўйилган икки қизиқарли вазифа.
Шахсий амбиция
- Ҳар қандай йўл билан жамоага ёрдам берсам, бас. Бунинг учун қаттиқ шуғулланишга тайёрман. Ягона мақсадим - бутун мавсум давомида клуб талабига мос даражада спорт формасини сақлаб қолиш. Тан оламан, Геро Рульи асосий дарвозабон ҳисобланади, мен эса унга рақобат тақдим этиш ва тажрибам билан жамоага ёрдам бериш учун келдим. Албатта, катта истиқболга эга ёш дарвозабонларга ҳам қўлдан келганича йўл-йўриқ кўрсатишга тайёрман.
Геро Рульи билан рақобат
- Албатта, ҳар кунлик соғлом рақобатдан умидворман. Бироз ҳаяжон йўқ эмас, лекин ишончим комил, дарвозабонлар ўртасидаги рақобат ҳаммамизга фойда келтиради. Геронинг ажойиб ўйинларини таъкидлашим жоиз. Жамоада 1-рақам унга тегишли эди, шунга қарамай, менга бермоқчи бўлди. Шунинг ўзи Рульи қандай йигит эканлигини кўрсатиб турибди.
Бирдам кийиниш хонаси
- Жамоа муваффақияти айнан кийиниш хонасидаги ҳолатга боғлиқ. Яхлит гуруҳ ҳар қандай алоҳида футболчидан устун. «Вильярреал»нинг бирдам оиласига муаммосиз қўшилишимга ишонаман. Барчамиз кучли, мустаҳкам ва камтарона кийиниш хонасига эга бўлиб, йўлни бирдам босим ўтишни истаймиз.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789