ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: «Сити»ни бой қилган америкалик мухлислар
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
ЖЧ-2022га футболчи юборган клублар ҳам даромаддан қуруқ қолмайди, албатта.
Футболчиларнинг мундиалдаги иштироклари учун уларнинг клубларига ФИФА томонидан ажратиладиган маблағни тақсимлаш формуласи ҳақида олдинроқ маълумот берилганди. Энди эса энг катта улуш қайси клубга тегиши ҳам ойдинлашди. The Times нашрида ёзилишича, ФИФА ЖЧ-2022 ортидан турнирга футболчи юборган клубларга компенсация тариқасида жами 209 миллион доллар беради. Шундан энг кўпи «Манчестер Сити»га тегади.
Тақсимот формуласига асосан, ҳар бир клуб Қатарга йўл олган футболчилари сони ва уларнинг турнирда қанча вақт бўлишганига қараб улуш олади. Бунда футболчининг ўйинларда майдонга тушган-тушмагани аҳамият касб этмайди. Оддий айтганда, ҳаммаси муайян футболчининг Қатарда неча кун бўлганига боғлиқ. Яна бир нюанс шуки, агар футболчи амалдаги клубида 2 йилдан кам ўйнаган бўлса, унинг номига ёзиладиган тўлов суммасининг бир қисми аввалги клубига тегади.
Хуллас, ҳисоб-китобларга мувофиқ, Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ЖЧ-2022да иштирок этган 16 нафар футболчиси ортидан жами 5,6 миллион доллар олади - бу энг катта улуш. Иккинчи юқори натижа «Барселона»да - 4,1 миллион доллар. Аслида Каталония клуби ЖЧ-2022га «Сити»дан кўпроқ (17 нафар) футболчи жўнатганди. Фақат шуниси борки, Каталония жамоаси вакилларидан кўплари турнир билан анча эрта хайрлашишди. Жумладан, улар ўз юришини 1|8 финалда тўхтатган Испания термаси таркибида кўпчиликни ташкил этишганди. Умуман, «Барса»га тегадиган якуниЙ суммада жамоанинг 7 нафар собиқ футболчиси ҳиссаси ҳам бор. Хусусан, турнир охиригача боришган Лионель Месси (120 минг доллар) ва Антуан Гризманн (150 минг доллар) «Барса»га нисбатан кўпроқ маблағ келтиришди.
ЖЧ-2022да 13 нафар футболчиси қатнашган «МЮ»нинг улуши 3,62 миллион долларга тенг. «Челси» 12 нафар вакили ортидан 3,05 миллион олса, «Тоттенхэм»га 2,88 «лимон» тегади (11 нафар футболчи учун). АПЛнинг бошқа вакилларига тўхталсак, «Арсенал» 2,61 миллион (10 нафар футболчи учун) ва «Ливерпуль» 1,92 миллион (7 нафар футболчи учун) олади. «Борнмут», «Кристал Пэлас» ва «Саутгэмптон» эса АПЛнинг энг кам улушга эга клублари - ҳар бирига 360 минг доллардан тегади.
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789