АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2021 йилнинг октябрида «Лион» юлдузи Лукас Пакета бир неча соатга жаҳоннинг энг машҳур футболчисига айланди.
Бразилия термаси сафида ўйин ўтказганидан кейин 40 соат ўтиб, Франция чемпионати доирасида «Монако» либосида майдонга тушди - шунчаки, оддий ҳаракатлар билан чекланмай, ажойиб паслари эвазига мухлисларга қувонч бағишлади. Ўша баҳсдан кейин Тьерри Анри Лукасни Лига 1даги энг яхши ўйинчилардан бири сифатида эътироф этди. Пакетани «ПСЖ» ва «Ньюкасл» кузата бошлади - айниқса, англияликлар «сеҳргар» футболчи учун ўзлари учун рекорд сумма - 50 млн. евро тўлашга тайёрлар. Янги чорловлар иштиёқидаги Лукас еврокубокларсиз вақт ўтказмоқчи эмас.
Энди айнан шу футболчи ёқимсиз ҳолат туфайли яна машҳурликка эришди: варрак учираётган пайтда нотўғри ҳаракат қилгани туфайли бармоғини шикастлаб, операцияни бошдан кейчирди. «Болалар ўйинлари ҳам соғлиғингиз учун хавфли бўлиши мумкинлигини унутманг. Ҳар доим ўзингизни асранг», - деди Пакета. Лукас шу ҳафта машғулотларга қайтмоқчи, аммо янги клубида унга хавфли ўйинчоқ беришмаса керак. Бу сўнгги пайтларда кузатилган энг ғалати жароҳатланиш ҳисобланади. Қуйида эса шунга ўхшаш бир нечта ҳолатни ёдга оламиз.
Марк Шелтон ва қулоқ тозалагич
Жорий йилнинг апрелида «Хартлпул» аъзоси Марк Шелтон қулоғига чўп кириб кетиши оқибатида ўйинни ўтказиб юборди. У ҳаттоки, шифохонага ҳам борди. Футболчи кроватдан туролмаган, мунтазам бош айланишидан азият чеккан. Хавотир олманг - шифокорга учраганидан сўнг муаммо ҳал бўлди, аммо энди пахтали қулоқ тозалагичдан фойдаланмаса керак.
Сантьяго Канисарес ва соқол олиш идиши
Маҳоратли посбон айнан шу жароҳат сабабли ЖЧ-2022ни ўтказиб юборган, аслида терманинг асосий дарвозабони бўлиши кутилганди. Канисарес соқол олиш учун мўлжалланган лосьон идишининг ерга тушмаслиги учун оёғини қўйганди, холос. Оқибатда эса шиша синиқлари товонини шикастлади ва уйда қолишига тўғри келди.
Эвер Банега ва қўл тормози
Ёқилғи қуйиш мақсадида тўхтаган футболчи автомобилининг қўл тормозини ишлатишни эсдан чиқарди. Натижада, Банега машинадан тушганида, у юриб кетиб, оёғини босди. Эвер илик суякларининг лат ейиши сабабли операция қилинди ва қарийб ярим йилни майдон четида ўтказди.
Дариус Васселл ва дрель
Англия термасининг собиқ ҳужумчиси - мисоли ўзига душман. Бармоғи териси шилинганидан кейин шифокорга учраш ўрнига, электр дрелдан фойдаланишни маъқул кўрди. Васселл ниятига етди, бироқ ярага инфекция юқтириб олди. Охир-оқибат кейинги бир нечта ўйинларни трибунадан кузатишга мажбур бўлди.
Карлес Бускетс ва дазмол
Бу дарвозабон ҳеч қачон «Барселона»да асосий посбон вазифасини бажармаган - ўртамиёна реакцияси сабаб у ҳақда ҳазиллар янграрди. Аммо Карлес керакли пайтда жамоаси жонига оро кирган: бир сафар ўғлининг устига қулаётган дазволни ушлаб қолган. Гарчи қўлини куйдирган бўлсада, зурриёдини асраган.
Алессандро Неста ва PlayStation
Андреа Пирло компьютер ўйинларини ўйнаб, кейин жаҳон чемпионлигига эришган бўлса, афсонавийлик бўйича ундан қолишмайдиган Алессандро Неста роҳат ўрнига бармоқларини жароҳатлаб олди. Кейинроқ у машғулотда шикастланганини айтди. Афсуски, ҳеч ким бунга ишонмади.
Лиам Лоуренс ва ит
«Сток»нинг баджаҳл хавбеки оқшом пайти уйидан чиқаётиб, зинада бехос кучукни босиб олди ва тўпиғини шикастлади. Умуман, Лоуренс айни ҳолатга тушган ягона футболчи эмас. Бир сафар ярим ҳимоячи Даррен Барнард севимли итига урилиб йиқилиши оқибатида тизза пайлари жароҳатланганди.
Леонид Слуцкий ва мушук
Россия футболидаги қадимий воқеалардан бири: «Мен ўртамиёна футболчи эдим. Кейин фантастик ҳодиса рўй берди. Бир куни қўшни аёл эшик қоқиб, мушугини дарахтдан олиб тушиб беришимни сўраб, илтимос қилди. Дарахтга чиқишим фаолиятим якунига сабаб бўлди. Лекин ўша мушук ҳамон тирик».
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789