Goal нашрининг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед»да бош мураббийлик ваколати якунланаётган Ральф Рангник жамоани қабул қилиб олиши керак бўлган Эрик тен Хагга биринчи навбатда қайси ўйинчидан қутилиш кераклигини маслаҳат берган.
Манбанинг таъкидлашича, германиялик мутахассис нидерландиялик ҳамкасбига ҳужумчи Маркус Рэшфордни тезроқ сотиб юбориш кераклигини уқтирган. Эрик тен Хаг Рэшфорднинг жамоадаги муаммосидан хабар топиб улгарган. У жамоани тўлиқ қабул қилиб олганидан кейин ҳужумчи билан суҳбатлашиб олишни режалаштирмоқда. Айни пайтда Англиянинг энг иқтидорли ҳужумчиларидан ҳисобланган Маркуснинг ўйинида пасайиш кузатилмоқда. У якунланаётган мавсумда 32 марта майдонга тушиб, атиги 5та гол киритди.